Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
64 тугунмас бир кин ва интиқомга тўлиқ юрагидан отилиб чиққанмиди? Абу Жаҳл 6у кўзларга бир сониягина тикилиб турди, сўнг Умар билан яккамаякка олишиб кўрсаммикан, деган ўй яшин тезлигида миясидан ўтди. Аммо... «Шу бор обрўйимни ҳам йўқотмай тағин» дегандай, мағлуб нигоҳлари ерга қадалди. Оёқлари уни орқага тортди. Мўминларга Оллоҳ ҳадя этган буюк имон тимсоли бўлмиш Умар мустаҳкам бир қалъани ёдга солувчи гавдаси билан Ислом зафарини намойиш этиб турар эди. Эшитганларни титроққа соладиган гулдурос бир овозда: — Хўш, энди нима дейсизлар? Яна биронтангиз қарши чиқасизми? — деб ҳайқирди. Ҳеч кимдан садо чиқмади. Ўзаро пичирлаб: «Бунчалик бўлиши мумкин эмас ахир...» деганлар бўлди. Бироқ берилган хабарнинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳали тўла аниқланмаган эди. Бир муддат кутиб туришди. Карвон кела бошлади. Нигоҳлар энг олдиндаги туяга қадалган. Олдинда кулранг бир туя эди, икки ёнбошида оқ ва қора — икки қоп юк. Карвондагилар, бизларни кутиб олишга чиқишибди, деб ўйлашди. Асл мақсадларини билишмасди. Шунинг учун: — Келишимизни қаёкдан билақолдинглар? — деб сўрашди. Саволлари савол билан қаршиланди: — Кеча қаерда тўхтаб ҳордиқ чиқардингизлар? — Дажнон водийида, — деб жавоб қилди карвон аҳли. — Оббо шайтон тушмагурэй! — Нима бўлди? — Нима бўлгани билан ишларинг бўлмасин. Шундан кейин: — Ораларингда бир ичим суви ўзидан ўзи ғойиб бўлиб қолган кимса борми? — деб сўрашди. — Ҳа, менман ўша сувсиз қолган одам. Ётишдан олдин мешимда аниқ сув бор эди, эрталаб туриб ичарман, деб ўйловдим. Эрталаб қарасам, сув йўқ. Аммо мешнинг оғзи берк. Биродарларимдан сўрабсуриштирдим. Ҳеч ким, «Мен ичувдим», демади. — Бўлиб ўтган воқеаларни бир-бир сўзлаб бергач, атрофига ҳайрон боқди: — Нималар бўляпти ўзи, бизга бундай тушунтириб берсаларингизчи, — деди. Абу Жаҳл асабий бир овозда ғўлдиради: — Жодугарлик тажрибаларини ўтказяпмиз. Дунёнинг энг машҳур жодугари ўзимизнинг қабиладан чиқди. Ҳа... Ҳақни кўриш ва ҳис этишдан маҳрум бу кишилар, шунчалар очиқ-ойдин мўъжизани ҳам, ҳар доимгидай, «сеҳржоду» дейишдан нарига ўтмаган эди. * * * Саййидул анбиё (с.а.в.) жаноблари бир кечада Ақсо масжидига бориб келганларини сўзлаб бергач, кофирларнинг гумроҳлиги янада ортгани, ҳатто имон келтирганлардан баъзилари ҳам: «Бунақаси бўлиши мумкин эмас», дея диндан чиқиб кетганлари ривоят қилинади. (Ибн Касир. «Сияр», 2/96. 112) Аммо динидан қайтганларнинг исмлари сақланиб қолмаган. Фахри Коинотнинг (с.а.в.) шу кунгача берган ҳар бир хабарларини маъқуллаб, тасдиқлаб келган ва бу йўлда хар кандай жабрзулмга мардларча кўкрак керган мўминларнинг пайғамбаримиз бир кечада Ақсо масжидига бориб келганларини айтганлари учунгина у кишининг динларидан чиқиб кетиши бўлмағур гап. Қолаверса, Расули акрам (с.а.в.) бу сафарни тасдиқловчи очиқ-ойдин далилларни келтирганлар, бунга ҳатто Абу Жаҳлдек ашадий мушриклар ҳам эътироз билдира олишмаган. Расули муҳтарам (с.а.в.) ўзларидан сўралган саволларга жавоб бера олмай қолганларида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling