Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
65 ҳам бошқа гап эди. Ўшанда, баъзи мўминлар динидан қайтди, дейишнинг маъноси бўлар эди. Устигаустак, карвоннинг етиб келар вақти ҳақидаги хабарларининг тўғри чиқиши, мункирлар ҳам имонга келишларига арзигулик воқеа эди. Меърож ҳодисасидан кейин мўминлар кунига беш вақт намоз ўқийдиган бўлишди. Бундан олдин улар кунига атиги икки маҳал — кун чиқиши ва кун ботишидан олдингина намоз ўқишар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша кечадан эътиборан ҳар галги намозларида ўша ғаройиб сафарнинг — Мавло ҳузурига боришнинг маънавий ҳузурини туядиган бўлдилар. Ҳар намоз у зот учун ўзига хос бир меърожга айланди. Холис ният ила Парвардигори ҳузурида қоим бўладиган ҳар бир мўмин учун ҳам намоз бир меърождек бўлиб қолди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ғаройиб сафарлари рўй берган меърож кечаси ҳақида Исро сурасида ҳикоя этилади. Шунингдек, мўминлар риоя қилишлари зарур бўлган диний ва ахлоқий ҳукмлар ҳам шу сурада келди. Оллоҳ таолодан ўзга ҳеч бир нарсани илоҳ қилмаслик зарурлиги яна бир бор такрорлангач, отаонага ҳурматда бўлиш, қариндош-уруғ, қўниқўшни ва мусофирларга ёрдам бериш, фарзандларни камбағалликдан қўрқиб ўлдиришдан тийилиш, зинодан узоқ юриш, одам ўлдирмаслик, етимнинг ҳақини емаслик, тарозидан урмаслик, хоксор бўлиш ва кибру ҳавони тарк этиш каби ҳукмлар баён қилинди. * * * Мушриклар билан мусулмонлар орасидаги зиддият шу даражага етдики, натижада ҳазрати Абу Бакр (р.а.) ҳам Маккани тарк этишга қарор берди. Мушриклар уни ўз ҳолига қўймас, тинчгина тоатибодат қилишига ҳам йўл бермас эди. Бошқа мусулмон биродарлари каби, Ҳабашистонга ҳижрат қилмоқчи бўлди. Вазиятни Расулуллоҳга (с.а.в.) тушунтирди. Ижозат олгач, сафар халтасига керакли микдорда озиқовқат солдида, Маккани тарк этди. Қалби ғам-ғуссага тўлган, ниҳоятда паришон эди. Барқул ғамодга етиб борганида Қора халқининг йўлбошчиси Молик ибн Дағиннага дуч келиб қолди. Азалдан бир-бирларини танишар эди. — Йўл бўлсин, ё Абу Бакр? — деб сўради Молик ибн Дағинна. — Ҳабашистонга кетяпман. — Ҳа, яхши. Унда мол-мулкинг қани? — Тижорат учун бораётганим йўқ... Ҳазрати Абу Бакр бор гапни қисқача сўзлаб берди. Ибн Дағинна диққат билан тинглар экан, юрагида эътироз туғилди. — Ё Абу Бакр, сендек мўътабар зот шундай бир арзимас сабаб билан ватанингни тарк этиб чиқиб кетишинг тўғри эмас. Ҳайдаб чиқаришлари ҳам инсофдан эмас. Сен камбағалларга ёрдам қўлини чўзадиган, қариндош-уруғлик алоқаларини ҳурмат этадиган, мазлумларнинг оғирини енгил қиладиган, мусофирга иззатикром кўрсатадиган олижанобинсонсан. Мен сени ҳимояга оламан, қайт юртингга! Ўз шаҳрингда Парвардигорингга хоҳлаганингдай ибодат қилавер. Биргаликда Маккага қайтдилар. Ибн Дағинна қурайшийлар орасида сўзи ўтадиган, обрўэътиборли киши эди. Қурайш зодагонлари билан учрашди. — Абу Бакрдай мўътабар бир одам ватанидан ҳайдалмаслиги керак, — деди. — Сен уни ҳимоянгга олганингга, албатта, биз қарши эмасмиз, — деб жавоб қилишди маккаликлар, — аммо бу масалада баъзибир шартларимиз бор. — Хўш, қанақа шартлар экан улар? — Абу Бакр ибодатини уйида қилсин, намозни ҳам уйида ўқисин, нима қилмоқчи бўлса, уйида қилсин. Қисқаси, бизни безовта қилмасин. Чунки хотинларимизни, бола-чақаларимизни бир балога йўлиқтириб қўймасин, деб қўрқамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling