Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
67
беради. 
— У ҳолда 6у иш бизга тўғри келмайди. Биз бу ишни деб жонимизни жабборга берайлик, 
ҳаётимизни хавф остига қўяйлик, арабларнинг душманлигига учрайлик, уларнинг ўқларига 
нишон бўлайликда, сўнгра қўлга киритилган ғалабанинг ўлжаларидан бошқалар баҳраманд 
бўлсинлар?! Йўқ, унақаси кетмайди. 
Ҳар бир қабила бирон баҳона ёки бирон «камчилик» топиб, бу динга киришдан ўзларини 
олиб қочарди. 
Ниҳоят Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳазраж қабиласидан бўлган олти кишилик бир гуруҳга 
юзлашдилар. Улар Минонинг Ақоба деб аталувчи жойида тўхташган эди. 
— Кимсизлар? — деб сўрадилар Фахри Коинот (с.а.в.). 
— Ясрибдан келдик. Ҳазраж қабиласиданмиз, — деб жавоб қилишди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга Ислом дини тўғрисида сўзлаб бердилар. Оллоҳнинг пайғамбари 
эканларини, ўзларига китоб туширилганини таъкидладилар. Муқаддас Қуръони карим 
оятларидан ўқиб бердилар. 
Ҳазражликлар бир-бирларига тикилиб қолишди. Маъноли қарашлар қилишди бир-
бирларига. Сўнгра биттаси пичирлагудек паст овозда: 
Яҳудийлар маълум қилган пайғамбар шу одам бўлса керак. Унга имон келтиришда 
зинҳорбазинҳор яҳудийлар биздан ўтиб кетмаслиги керак, — деди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) сўзлаб берган нарсалар жуда гўзал, мафтункор ва таъсирчан бўлиб, 
инсонга фазилат ва одоб сабоғини берар эди. Ақли расо киши бу нарсалардан юз ўгириши тўғри 
бўлмас эди. Шунингдек, пайғамбар эканини таъкидлаётган бу зотнинг чеҳрасидан нур ёғилар, 
вужудидан хуш бир бўй таралар эдй. Самимий бир тушунча, покиза бир қалб эгаси экани 
шундоққина кўриниб турарди. 
Сенга ишонамиз, эй улуғ инсон. Шубҳасиз, сен Оллоҳнинг бизга раҳмат қилиб 
жўнатган пайғамбарисан, — дейишди бир овоздан. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) севиниб кетдилар. Шу пайтгача бошқа қабилаларга қилган даъватлари 
зое кетган, қалблари ғам-ғуссага тўлган бўлса, энди бу имон учқунлари юракларига ором 
бағишлаган эди. 
Ҳазражликлар бирмабир ўзларини танитишди: 
—Абу Умома Асъад ибн Зурора. 
—Авф ибн Ҳорис. 
—Рафиъ ибн Молик. 
—Қутба ибн Амр. 
—Уқба ибн Амр. 
—Жобир ибн Абдуллоҳ. 
Баъзи ривоятларда бу илк учрашувда ҳазражликлар саккиз киши бўлгани нақл қилинади. 
Юқорида исмлари келтирилганлардан ташқари яна Муоз ибн Афро ва Убода ибн Сомит ҳам 
борлиги билдирилади. 
— Шу кунларда ўз қавмимиз билан ҳам, қавмимизга мансуб бўлмаган яҳудийлар билан 
ҳам келишолмай турибмиз. Орамизга душманлик ва ёмонлик уруғлари кириб қолди. Умид 
қиламизки, сен туфайли Оллоҳ таоло орамиздаги тушунмовчиликни бартараф этиб, яна қар 
дошлик уруғларини сочади. Биз юртимизга қайтиб, қабиладошларимизни ҳам сенинг динингга 
даъват қиламиз. Агар Оллоҳ уларни мана шу дин устида тўплаб бирлаш тирса, биз сендан 
миннатдор бўламиз. 
Шундан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) билан хайрлашиб, юртларига қайтиб кетишди. 
Шу йўсинда Ясриб шаҳрида ҳам Ислом динининг уруғлари сочилди. 
Булар Ясрибга бориб, мазкур шарафли ва муборак динни тушунтиражак, унга даъват этиб, 
ўзлари сингари имони бақувват мусулмонларни етиштиражаклар. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling