Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
69
ўргатиш вазифасига лойиқ деб топилгани билдирилди. Мусъаб бу вазифани ғоят мамнунлик 
билан қаршилади. «Энг хайрлигингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатадиганингиздир», деб 
буюрган улуғ Расул бу даъфа уни ушбу шарафга ноил қилган эдилар. 
Мусъаб имон келтирганидан сўнг оиласидан бадарға этилган эди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) 
пайғамбарликларини тасдиқлагунига қадар том маънода шоҳона ҳаёт кечирган, хоҳлаган 
нарсаси унга доим муҳайё, энг тансиқ таомлар у истаган дамда ҳозиру нозир бўлган. Энг ноёб 
кийимлар кийиб, шаҳзодалардек давру даврон суриб келган эди. Бироқ имон келтирганидан 
сўнг ҳамма нарса бирданига тескарисига ўзгарди, қадрдон гўшасидан ҳайдалди. 
ЯСРИБ ИМОН ҚАРОРГОҲИГА АЙЛАНАДИ 
Мусъаб йўлга чйқиш учун ҳозирлик кўрмади. Чунки эгнидаги эски либосидан бошқа ҳеч 
вақоси йўқ эди. Дарҳол, «Қайдасан, Ясриб?» дея йўлга чиқди. Амр ибн Умми Мактум унга 
ёрдамчи этиб тайинланди. 
Мусъаб ҳамроҳи билан бирга узоқ давом этган йўлчиликдан сўнг Ясрибга етиб боришди. 
Мусулмонлар билан танишишди. Шаҳарда бутун оиласи билан Ислом динига кирганлар ҳам 
бор эди. Мусъаб билан Амр уларга Қуръонни ўргатиш билан бир қаторда, иккинчи томондан, 
ҳали бу янги динга кирмаганларни Исломга даъват этишарди. Ясрибликлар Исломга ўз 
ихтиёрлари билан, чин кўнгилдан қабул этиб кираётганларини кўриб қувонишар, Оллоҳга 
хамду санолар айтишар эди. Энди бу ерда Абу Жаҳл ҳам, Абу Лахаб хам йўқ эди. 
* * * 
Бир куни Асъад ибн Зурора меҳмони Мусъабни олиб, Бани Абдул Ашҳал маҳалласига 
борди. Бир боғда мусулмонлар йиғилиб, суҳбат қуришмоқчи эди. 
Олдиндан келишилган қарорга кўра, у ерда ёшлар тўпланишди. Суҳбат бошланди. Мусъаб 
гапирар, улар тинглашар эди. Суюкли пайғамбаримизнинг гўзал одобахлоқлари, мислсиз 
фазилатлари, беқиёс сабртоқатлари ҳақида ҳикоя қилинди. 
Бирдан Асъад Мусъабнинг сўзини бўлди: 
— Менга қара, Мусъаб, анави келаётган одам Бани Абдул Ашҳалнинг етакчиларидан бири. 
Агар уни Оллоҳнинг бирлигига ишонтира олсак, зўр иш бўлардида, деди. 
Бу киши Усайд ибн Хузайр бўлиб, қабиланинг икки оқсоқолидан бири эди. Қовоғи солиқ. 
Юраги сиқилаётгани шундоққина кўриниб турарди. Уларнинг тепасига келиб, илон пўст 
ташлайдиган беҳаё сўзларни айтиб сўкинди, сўнгра: 
— Асл ниятларингиз нима ўзи? — дея гап бошлади.— Бу ёшлардан нима истайсизлар? Бир 
гуруҳ покиза, самимий йигитларни йўлдан оздирмоқчимисизлар? 
Агар жонларингиздан умидларингиз бўлса, ҳозироқ бу ердан даф бўлинглар! 
У найзасини маҳкам ушлаб олган, кўзларидан олов чақнар, овози шиддатли эди. 
Мусъаб бир зумда Расулуллоҳни кўз олдига келтирди. У зотнинг юмшоқ табиати, 
жозибали табассумлари, ширин суханлари ёдига келди. 
⎯ Бир нафас ўтирсанг, суҳбатлашсак, яхши бўлармиди? Даъвоимизни эшитиб кўрар 
эдинг. Дилингга хуш келса, қабул қиларсан. Ёқмаса, биз хам сизларни ортиқ безовта қилмас 
эдик. 
Шиддатли нигоҳлар бир оз юмшагандай бўлди. Юздаги ифода ҳам ўзгарди. 
— Ҳақли гап айтдинг, — деди. Қўлидаги найзасини ерга санчиб кўйди ва чордона қуриб 
ўтириб олди. 
Мусъаб гап бошлади. Ўтмишдаги жохилона ҳаётлари, сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.) ва у киши 
инсонларга келтирган дин, Оллоҳ таоло нозил қилган китоб ҳақида донадона қилиб сўзлаб 
берди. 
— Хўш, у ҳолда менга ўша китобдан баъзи бир нарсаларни ўқиб бера оласанми? — деди 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling