Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
70
Усайд. 
Мусъаб «Бисмиллоҳ» деб Қуръонни тиловат қила бошлади. Кўнгилларнинг тубтубигача 
етиб бораётган, ҳеч бир адиб ва шоир тасаввурига ҳам сиғдира олмайдиган бу мукаммал 
ифодалар рухини остинустин қилаётганини ҳис этди Усайд. Тиловат қилинаётган ушбу илоҳий 
каломни диққат билан тинглар экан, қандайдир кўринмас кучлар унга таъсир кўрсатиб, ҳидоят 
йўлига чорлаётганини сезди. 
— Нақадар гўзал, нақадар латиф калом бу!.. — деди ҳаяжонланиб. 
Сўнгра Мусъабга ўгрилиб: 
— Бу динга қандай кирилади? Сизлар қандай киргансизлар? — деб сўради. 
— Ғусл қилиб покланасан, покиза либосларни кийиб, шаҳодат калималарини келтирасан ва 
намоз ўқийсан. 
Усайд ортиқ иккиланиб ўтирмади. Боғнинг бир чеккасига бориб ғусл қилди, либосини 
тозалади ва Мусъабнинг ёнига келди ҳамда шаҳодат калималарини айтди. Сўнгра ўрнидан 
турди ва ўргатилгандек қилиб намозга турди. 
Кўнгилларга хотиржамлик ва мамнунлик ҳисси чўкди. Бу туйғулар кўзларга ҳам балқиб 
чиқди. 
— Энди яна бир одам қолди. Шундай одамки, агар унга ҳам мусулмонликни қабул 
қилдира олсак, ортиқ ҳеч қандай хавфхатар қолмайди... — деди Усайд ва ўрнидан туриб, келган 
томонига қайтиб кетди. 
Саъд ибн Муоз уни зўр қизиқиш билан кутиб турарди. Аммо Усайд шаштидан қайтган 
ҳолда келаётганини кўриб, кўнгли ғаш бўлди. Ёнидагиларга: 
— Қасамки, биродаримизда кетаётгандаги шашти йўқ, деди. 
— Нима қилдинг? — деб сўради у етиб келганида. 
Усайд жавоб берди: 
— Ҳалиги икки киши билан гаплашдим. Лекин уларнинг ишида зарарли ҳеч нимани 
пайқамадим. Бу орада Бани Ҳориса холангнинг ўғлига бир ёмонлик ҳозирлаганларини 
эшитдим, — деб жавоб қилди Усайд. 
—Асъад ибн Зурорагами? 
—Ҳа. 
Саъд дарҳол ўрнидан туриб, Асъадлар ўтирган боққа томон йўл олди. 
 
* * * 
У ҳам шаҳдам одимлар билан, бузуқ важоҳат билан келди. У ҳам худди Усайд кутиб 
олинган тарзда кутиб олинди. Шундан кейин у ҳам Мусъаб ўқиб берган Қуръон оятларини 
тинглади: 
«Ҳо, мим. Очиқравшан китобга — Қуръонга қасамки, албатта, Биз уни сизлар ақл 
юргизишингиз (маъномазмунини фаҳмлашингиз) учун арабий Қуръон қилдик. Дарҳақиқат, у 
Бизнинг даргоҳимиздаги Асл китобда (Лавҳул Маҳфузда битилган) юксак (мартабали) ва 
ҳикматли (Китобдир). Бас, (куфру исёнда) ҳаддан ошувчи қавм бўлганларингиз учун Биз 
сизлардан бу эслатмани буриб (сизларни ўз ҳолларингизга ташлаб) қўюрмизми?! Биз 
аввалгиларга ҳам анча пайғамбар юборганмиз. Улар ҳам ўзларига келган ҳар бир пайғамбарни 
масхара қилиб кулган эдилар. Бас, Биз улардан, (Макка кофирларидан) кучли-
қувватлироқларини ҳам ҳалок қилганмиз. (Ушбу Қуръонда) аввалгиларнинг масалқиссалари 
ўтдику!» (Зухруф сураси 1— 8оятлар.) 
Бу оятлар Саъд ибн Муознинг юрагидаги ғазабни бартараф этди ва юмшоқ кўнгил қилиб 
қўйди. Тинглаб бўлгач, юз ифодасининг бирдан ўзгариб, мулойим бўлиб қолиши руҳияти ҳам 
остинустин бўлганидан дарак берар эди. 
Шу зайл қабилада сўзи ўтадиган, ҳурмати баланд икки мўътабар зот мусулмон бўлди. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling