Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
74 эди. Аббос акаси Абу Толибга берган қарзи эвазига, то уни қайтиб олгунича, сиқоя вазифасини акасидан сўраган, Абу Толиб бунга мажбуран рози бўлган эди... Ясриб халқи номидан Асъад ибн Зурора сўзлади. У Аббосга хитобан бундай деди: — Эй бизга ишончсизлик билдирган одам! Пайғамбаримизни «инсонларнинг энг суюкли кишиси» дейиш билан нимани назарда тутганингни ёлғиз Оллоҳ билади. Биз бутун қариндош- уруғларимиздан алоқаларимизниузиб гувоҳлик берамизки, бу зот Оллоҳнинг расулидир. Уни Оллоҳ жўнатгандир. Келтирган дини ҳам ҳақ диндир. Пайғамбаримиз ҳақида орзу қилган тинчлик хотиржамликни таъминлашга қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Буни биз рад этмаймиз. Сўнгра Асъад Расулуллоҳга (с.а.в.) ўгирилдй: —Сиз ҳам гапиринг, ё Расулуллоҳ, ўзингиз учун нималарни истайсиз. Парвардигорингиз учун нималарни истайсиз? Расулуллоҳ (с.а.в.) жавоб бердилар: — Хурсандлик кезларида ҳам, ғамташвишли кунларида ҳам сўзимга кириш ва итоат этиш; етишмовчилик кунларида ҳам, мўлкўлчиликда ҳам ёрдам бериш; яхшиликка буюриб, ёмонликдан воз кечишга, Оллоҳ йўлида иш тутишга, бу йўлдан оздирмоқка урунувчиларга қулоқ тутмасликка, сизларнинг қошингизга борганимда ўз шахсингизни, оилангизни ва фарзандларингизни химоя қилганингиз каби, мени ҳам муҳофаза этишга ваъда беринглар. — Жуда соз, ушбу истакларингизни бажарсак, буларнинг эвазига бериладиган мукофот қандай бўлади? — Одлоҳнинг розилиги ва жаннати бордир. — Баяйонудил розимиз. Лекин биз яхудийлар билан бир шартнома тузган эдик. Энди ушбу шартномани хам бузамиз. Сизнинг орзуистакларингизни бажо келтирган тақдиримизда, Оллоҳ сизни музаффар қилса, бизни ташлаб, яна қабиладошларингиз орасига қайтасизми? — Йўқ, бўндан сўнг сизларнинг қонингиз менинг қоним, сизларнинг ҳаётингиз менинг ҳаётим, сизларнинг ўлимингиз менинг ҳам ўлимимдир. Мен сизларданман, сизлар мендансиз. Сизлар ким билан жанг қилсаларингиз, мен ҳам ўша билан жанг қиламан, ким билан муроса қилсаларингиз, ўша билан муроса қиламан. Ясрибдан Салим ибн Авфнинг ўғилларидан Аббос ибн Убода сўз бошлади: — Эй ҳазражликлар, сиз бу одамга қандай ваъда бераётганинингизни биласизларми? — деди. — Ҳа, биламиз. — Бу аҳдпаймонингиз билан оқу қора танли барча инсонларга қарши урушишга сўз бердингиз. Агар сиз бир кун келиб мол-мулкингизга, бойлигингизга зиён-заҳмат етишидан, яқинларингизнинг бошига кулфат тушишидан қўрқиб, Расулуллоҳни (с.а.в.) ёлғиз қолдиради ган бўлсангиз, ҳозироқ бу зотни ўз ҳолига қўйинг. Агар ўша пайтда уни ёлғиз қолдирадиган бўлсангиз, у ҳолда дунё ва охиратда мисли кўрилмаган разиллик ва расволикни қилган бўласиз. Агар ушбу таклифингизга, мол-мулкингизга зарар етиши ва яқинларингизнинг ўлдирилиши эвазига бўлса ҳам, вафо қила олсангиз, уни юртингизга бошлаб боринг. Қасам устига қасамлар бўлсиики, дунё ва охиратда қилиниши мумкин бўлган энг хайрли иш шудир, — деди. Абул Ҳайсам Молик ибн Таййихон хайқирди: — Биз бу битимга, молларимизга зиён етиши, яқинларимизнинг қиличдан ўтказилиши эвазига бўлса ҳам, амал қиламиз. Ё Расулуллоҳ, ваъдамизга вафо қилсак, бунинг мукофот нима бўлади? — Жаннат бўлади. Навбат Бароъ ибн Маърурга келди: — Қўлингизни ташланг, ё Расулуллоҳ, мен қасамёд қиламанки, сиз санаб ўтган шартларни |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling