Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
ИМОН ЮРТИ ЯСРИБГА ҲИЖРАТ Ясриблик мусулмонларнинг самимийлиги ва садоқати Расулуллоҳни (с.а.в.) жуда ҳам мамнун қилган, энди мўминлар эркин нафас олиши мумкин бўлган бошпана топишларига жуда оз вақт қолган эди. Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 78 Ўша кунлардан бирида пайғамбаримиз бир туш кўрдилар. Тонг отгач, биродарларига: — Тушимда хурмозор бир шаҳарга ҳижрат қилганимни кўрдим. Мен бу шаҳар Йамома ёки Ҳажар бўлса керак, деб ўйлаган эдим. Яқинлашгач, бу шаҳар Ясриб эканига амин бўлдим. Оллоҳ сизларга қардошларни насиб эттирди, омонликда яшайдиган бир юрт берди, — деб муждаладилар. Шундан кейин Маккада яширинча тайёргарлик бошланди. Кейинроқ айримлар ҳеч кимга билдирмай Ясриб йўлига чиқди. Орада Жахшнинг оиласи барча қариндош-уруғлари билан биргалиқда уйларини тарк этиб, жами йигирма эркак ва саккиз аёл Ясриб сари йўл олди. * * * Абу Жаҳл, Аббос ибн Абдулмутталиб, Утба ибн Робиа бир куни Макканинг юқори қисмида айланиб юрганларида эшикларига қулф урилган ташландиқ уйларни кўриб қолишди. Булар Жахш ўғилларининг уйлари эди. Ўтба: «Ҳар бир оила маълум муддат осойишта турмуш кечирсада, бир кун келиб ҳаловати бузилади...» маъносидаги бир байт ўқиди. Сўнгра: — Жахш ўғилларининг маскани ҳам ҳувиллаб қолиб дида... — деди. Абу Жаҳл: — Куюнишингга арзимайди, эй Утба, отаси номаълум кишилар учун йиғланмайди, — деди. Сўнгра Аббосга ўгирилиб: — Унутма, эй Аббос, бу жиянингнинг кирдикорларидан биридир. Жамоамизни тарқатди, араблар орасидаги обрўйимизни туширди, — деди. * * * Абу Салама Абдуллоҳ ибн Асад Расулуллоҳдан (с.а.в.) рухсат олган заҳоти йўл тайёргарлигини кўра бошлади. Хотини Умму Саламани бир туяга миндирди, қучоғига ўғли Саламани берди, ўзи эса, туянинг жиловидан ушлаб, йўлга тушди. Бани Муғийрадан бир неча киши унинг йўлини тўсди. — Хўш, йўл бўлсин, куёв? Ўзинг қаерга борсанг боравер, лекин бизнинг қизимизни ташлаб кет! Биз уни сенинг ихтиёрингга бериб қўймаймиз! — дейишди, устига ёпирилишди. Нима қилмоқчи эканлари маълум эди. Бунча кўп одамга кучи етмаслиги ҳам аниқ. Абу Салама зўрға қутулди ва Ясрибга қочиб кетди. Иккинчи томондан Абу Саламанинг қабиладошлари бўлган Бани Асад келишди. Кичик Саламани уларга беришни талаб қилишди. Юзага келган жанжал оқибатида кичик Саламанинг қўли чиқди. Ниҳоят, Бани Асад устун келиб, болани олиб кетишди. Уч кишидан иборат оила шу зайл ҳар томонга тарқалиб кетди. Абу Салама қочиб қутулди. Маккада қолса, мушриклар уии соғ қўйишмас эди. Умму Салама Бани Муғийрага меҳмон бўлди. Бу мажбурий бир меҳмонлик бўлиб, унга нисбатан ёмон муомала қилинмасада, ўз ихтиёрига ҳам қўйишмас эди. Кичкина Салама эса, отасининг қабиладошлари орасида қолди. Бундан кейин воқеалар қандай ривожланади, тарқалган оила қачон дийдор кўришади, бу ёғи ёлғиз Оллоҳга аён эди. * * * Умму Қайс тул қолган, аммо гўзал бир аёл эди. Бир куни эшиги тақиллади. У билан турмуш қуришни истаган бир одамдан совчи эди. — Ҳозир бундай нарсалар кўнглимга сиғмайди. Фурсатини топдим дегунча, Ясрибга кетаман, — деб жавоб қилиб қутулди. Ўша чопар бир кундан сўнг айни таклиф билан яна келди, яна таклифи рад этилди. Таклифлар ҳеч тўхтамас, ҳар қандай истаги бажо келтирилиши билдирилар эди. Ниҳоят: — Мен Ясрибга кўчиб кетмоқчиман. У ерга ҳижрат қилса, турмушга чиқаман, — дейишдан бошқа чора топмади. Таклиф ижобий кутиб олинди. Бири Оллоҳ ва расулининг ризолиги учун, иккинчиси Умму Қайсга ўйланиш учун Ясрибгача бўлган узоқ йўлни минг бир машаққат билан босиб ўтдилар. Тўй бўлди. Куёв мусулмонлар орасида «Умму Қайснинг муҳожири» деб танилди. (Фатҳул |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling