Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
81 Аммо Аййош Ҳазрати Умарчалик иродали эмас, бунинг устига, унинг заиф жойидан ушлашган эди. — Онам қасам ичибди, — деди ўксиб. — Алданма, бу гапларнинг ҳаммаси ғирт ёлғондир. Бу одамлар ҳозиргача доим ёлғон гапириб келганларини унутма! Абу Жаҳл жиддий туриб яна аввалги гапини такрорлади: — Онангга раҳм қил, эй Аййош. Қуёш тиғида ўтирибди... Қасам ичгана... Сояга чекинмаса, аҳволи нима бўлади? Ким билади, балки ҳозир куннинг тиғига дош беролмай ҳушидан ҳам кетгандир. Аслида, ғурбат ҳиссидан, ватан ҳасратидан эзилган Аййош кетиш тарафдори эди. — Мен бу ерда сенга қарам бўлиб қолдим, эй Умар. Бориб ҳеч бўлмаса мол-мулкимдан олиб келай, — деди: — Сўзим сўз, молимнинг ярми сеники бўлсин, биродар. — Барибир улар билан бирга қайтиб кетмасам бўлмайди. Ҳазрати Умар уни бу қароридан воз кечтира олмаслигини тушунди. Ночор: — Дўстим, шу туям сенга. Ўзи зотдор, ювош. Бир минганингча, устидан тушма. Бирон шубҳали нарсани сезсанг, қочиб қол, — деди. Йўлга отландилар. Аййош онасини оғир аҳволдан қутқариш ва ватан ҳасратидан халос бўлиш хаёли билан ҳаяжонда, Абу Жаҳл билан укаси эса, уни бунчалик осонликча йўлдан урганларидан беҳад хурсанд эдилар. Сафар бехавотир давом этди. Абу Жаҳл бу ғамхўрлиги учун Аййошни алқар, онанинг фарзанддаги ҳаққи ҳар қандай бошқа ҳақдан устун эканини қайтақайта таъкидлар эди. Йўлга чиққанларидан бери орасира суҳбат Аййошнинг онасига бориб тақалар, ҳар гал ёлғоняшиқлар устмауст тахланар эди. Абу Жаҳл: — Энг охирги кун бошидан сув қуймагунларича ҳушига келмади шўрлик хотин, — деб хўрсинди. —Шунчалик бўлгунча унга қараб ўтиравердиларингизми? Сояга чиқариб қўйсаларингиз бўлмасмиди? — Неча марта сояга олдик, аммо кошки кўнса. Ҳушига келди дегунча, ўрнидан сакраб турадида, «Ёкдинг мени Аййош!» деб бақириб, яна қуёшнинг тиғига чопади... Ҳорис қўшимча қилди: — Аслида, ўйлаб қарасанг, биз нафақат онангни, сени ҳам қутқармоқчи бўлдик. Чунки онанг бевақт ўлиб кетса, сенинг бошингга бирон кулфат тушиши бегумон. — Ким билади, сени кўрса, онанг боёқиш роса суюнса керак. Сен ҳам янги ҳаёт бошласанг, ажаб эмас. Сафар шунга ўхшаш суҳбатлар билан давом этди. Маккага яқинлашдилар. Олдинда Абу Жаҳл билан Ҳорис, Аййош уларнинг орқаларида... Бир маҳал Абу Жаҳл: — Бизнинг туямиз роса чарчади, туяларимизни алмаштирсак, нима дейсан? — деб қолди. Аййош бу таклифга рози бўлди ва туясини чўктирди. Шу орада бир-бирларига маъноли қараб олган акаука тўсатдан унинг устига ёпирилдилар. Аййош икки кишига бас келадиган даражада бақувват эмас эди. Икки дақиқа ўтибўтмай, оёққўли боғлоғлик ҳолда туяга юкланди. Абу Жаҳл Маккага музаффар қўмондон каби керилиб кириб келди. Бир жиноятчини қўлга туширган шоввоздек, атрофидагиларга мағрурона кўз ташлар, унга қараб турганларга: — Ақлингиз бўлса, сизлар ҳам аҳмоқларнинг таъзирини мана шундай берасиз, — деб бақирар эди. Дастлабки жазо сифатида Аййошга юз қамчи урилди. Онасининг соч тарамасликка қасам ичгани ҳақидаги сафсатага ишонганига минг пушаймон бўлди. Қўлоёғи боғланган ҳолда қамаб қўйилди. Ҳижратга булар билан бирга чиқишга келишган Ҳишом ҳам тутилибқамалганини шу |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling