Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
82 ерда билди. Қамоқ ҳаёти ўз номи билан қамоқ ҳаёти эди. Бу ерда ҳеч кимнинг беклардек кун кечиришига изн берилмас, тўхтовсиз равишда жабру ситам етказилар эди. Ҳазрати Умарнинг (р.а.) насиҳатига қулоқ солмаган ва Абу Жаҳлдек бир ахлоқсиз мушрикнинг сўзларига ишонган Аййош бундан бошқача жазоланиши мумкин эмасди. Ҳазрати Умар билан Абу Жаҳл икки қарамақарши қутбга ўхшардилар. Бири ҳақ ва адолатнинг, иккинчиси жаҳолат ва тушкунликнинг тимсоли. Ҳақ ва адолат ғолиб келган жойда Умар, ширк ва фисқу фасод авжига минган жойда Абу Жаҳл ҳукм сурар эдилар... Ҳазрати Умар ҳам, Абу Жаҳл ҳам ўзлари мансуб бўлган қутбнинг энг мукаммал вакиллари эдилар. Ҳақ ва адолат мавзуида Ҳазрати Умарга, пасткашлик ва разолат хусусида Абу Жаҳлга бас келадиган киши йўқ эди. Аййошнинг насиҳатга қулоқ солмагани, ўзбошимчалик қилгани мусулмонлар орасида нохуш қаршиланди. Неча йиллардан буён мусулмонларга ҳисобсиз азиятлар етказган Абу Жаҳлнинг сўзларига алдангани... ҳеч бир ақлга сиғмас эди. Тавба қилса ҳам, кечирилмаслиги ҳақида баҳслашдилар, билатуриб ўзини ўтга ташлади, дедилар. (Ибн Касир. «Сияр», 2/220.) * * * Мусъаб ибн Умайр Саъд ибн Муознинг хонадонига келиб тушди. Асъад ибн Зурора эса, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) амакилари Ҳамза ибн Абдулмутталибни меҳмон қилишга мушарраф бўлди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) нуридийдалари Руқаййага, унинг умр йўлдоши билан бирга, уйидан жой бериш шарафи Авс ибн Собитга насиб бўлди. Шу йўсин ватанини тарк этган ва Ясрибдан бошпана излаб борганларга кутганларидан ҳам зиёда иззатикром кўрсатилди. Умр бўйи биргаликда яшаган қариндошлари, оталари, акалари, укалари, ҳамшаҳарлари уларни қувган бир пайтда, бутунлай бегона, нотаниш инсонлар томонидан «Оллоҳнинг бир неъмати» ўлароқ ҳурмат ва иззат, эъзозу қадр топишди. Энди бемалол, тинчхотиржам ибодат қилиш имконияти яралди. Маккадаги каби, намоз ўқиш учун хилватроқ жой қидиришга тўғри келмас, мушриклар кўриб қолмасайди, деган ҳадик безовта қилмас эди. Қаерга борилса, қаерга қаралса, чеҳраси гулгун, юзларидан имон ва самимият нурлари порлаб турувчи инсонларга дуч келинар эди. Маккада имон келтириш айб, гунох, жиноятдек бир гап бўлса, бу ерда имон келтирмаслик айб ва гуноҳ эди. Маккада мусулмонларга жабру зулмлар етказилган бўлса, бу ерда Исломга кирмаганларга заррача озор берилмас эди. Жаҳаннам ҳаёти тугаган, жаннат ҳаёти бошланган эди гўё. Майсазор узра саф тортиб жамоат бўлиб намоз ўқиётганларни кўрган кўзлар ёшланар, «Оллоҳим, шукрлар бўлсин, бизни шу кунларга ҳам етказдинг...» дер эдилар. Бир пайтлар чидаб бўлмас азоб-уқубатлардан шикоят қилиш учун Расулуллоҳнинг ҳузурларига келган ва «Яқин келажакда Санъо шаҳридан Хадрамутга қараб йўлга чиққан кишиларга, қўйларига хужум қилиши мумкин бўлган бўридан бошқа ҳеч нарса ҳавф солмайди», тарзида жавоб олган Ҳаббоб ҳам мана энди осойишта ҳаёт кечира бошлади. Танасига қиздирилган темирлар босиб аёвсиз азоб берилган Умму Аммор ҳам, қарзингни охиратда оларсан, деб киноя қилган Ос ибн Воил ҳам энди тарихда қолиб кетгандек. Бундан буён Ясрибда фақат мусулмонларнинг сўзи ўтар, айтганлари бўлар эди. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling