Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
84 — Мен уни Маккадан ҳайдаб чиқаришни таклиф этаман. Биздан ажралсин, бизни ўз холимизга қўйсинда, хоҳлаган томонига кетаверсин. Қария ўрнидан сапчиб турди: — Бу ҳам бўлмайди. Шунча йилдан бери унга тазйиқ ўтказдингиз, фойда бердими? Тобора иши илгарилади, холос. Энди агар тазйиқдан халос бўлса, бутун араб қабилаларини қандай қилиб ўзига бўйсундириб олганини билмай қоласизлар. Бу ердан кетиб, кучқудрат йиққач, одамларига етказган зиён-заҳматларингизни унутиб, шундай қолдириб кетади, деб ўйлайсизларми? Утба ибн Робиа: — Маълум бўлдики, сен жуда ақлли, тажрибали киши экансан, яхшиси, энг маъқул фикрни ўзинг айтақол, —деди. Қария вазминлик билан жавоб қилди: — Албатта, мен ҳам фикримни билдираман. Фақат, яна кимдан қанақа фикр чиқади, билмоқчиман. Абу Жаҳл сўз олди: — Худо ҳаққи, мен ҳеч бирингиз кутмаган бир таклифни ўртага ташламоқчиман. — Хўш, қандай таклиф экан у? — Ҳар бир қабиладан аслзода, мард бир йигитни танлаб оламиз. Уларнинг ҳаммаси бараварига қилич билан ҳужум қилиб, бараварига зарба туширадилар. Шу билан бу масалага чек қўямиз. Унинг қони тўкилгани учун ҳамма қабилалар бирдай жавобгар бўладилар. Шун да Абдуманоф ўғиллари ҳам бунча қабилага қарши интиқом даъвоси билан чиқишга журъат қилолмайдилар. Товон ҳақи олишга рози бўлишдан ўзга чора қолмайди. Биз ҳам товонини тўлаймизда, бутун мушкулликлардан қутуламизқўямиз. Қария севиниб кетди: — Мана бу бошқа гап. Бу одам жуда тўғри гапирди, энг маъқул йўл шудир. Бошқа ҳар қандай чора-адбир зое кетади. Инсоният тарихида энг разил, энг малъун қарор шу тариқа чиқарилган эди. Абу Жаҳл билан ўша малъун қария мажлисни ўзлари хоҳлаган усулда олиб бориб, кўнгилларидаги режани тузишди. Оллоҳ таолонинг муборак Байти ёнида Оллоҳнинг энг суюкли бандаси, энг буюк пайғамбарининг ўлим фармони имзоланди. Устига устак, «Доруннадва» деб аталадиган бу бино Расулуллоҳнинг (с.а.в.) катта боболари Қусай томонидан халқнинг муҳим масалалари ҳал этиладиган жой ўлароқ курилган эди. Абу Жаҳл сўзида давом этди: — У ҳолда дарҳол ҳаракатга ўтиш даркор. Масалани шу бугун кечасиёқ ҳал қилиб қўяқолайлик. Ҳамма ўз қабиласидан биттадан вакил сифатида мард йигитни кўрсатсин. Кимдир даврадагиларни огоҳлантирди: — Зинҳор бу ердан бирон шивир ташқарига чиқмасин. Бугун биз учун сўнгги фурсатдир. Оғизлар маҳкам беркитилди, ақллар мард йигитларни қидира бошлади. Доруннадва эшигидан хорғин бўлиб чиқдилар. Энди Муҳаммаднинг куни битди, деган хаёл оғушида мушриклар уйуйларига тарқалдилар. Нажидликман деб даъво қилган у малъун қарияни ўша кунгача ҳеч ким кўрмаган, танимас эди. Ўша кундан кейин ҳам Маккада бошқа кўринмади. * * * «Ё Муҳаммад, бу кеча ҳар доим ётадиган тўшагингда ётмаслигинг керак». Жаброили амин бу илоҳий амрни етказиб, қурайшликларнинг машъум қарорлари хабарини билдирди. Ясриб шаҳрига ҳижрат қилиш фармонини келтирди. Исро сурасининг 80-ояти ўлароқ Қуръондан ўрин олган ояти карима Пайғамбаримиз |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling