Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
85
(с.а.в.) қалбларига сингдирилди: 
«Ва айтинг: «Эй Раббим, мени дуруст бир кириш билан янги юртимга киритгин. Дуруст 
бир чиқиш билан эски юртимдан чиқаргин ҳамда мен учун ўз даргоҳингдан мададкор бир 
қувват ато қилгин». 
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) Ҳазрати Алини чақирдилар. 
— Бу кеча менинг тўшагимда сен ётасан. Яшил рангли чойшабимни ёпиниб ухлайсан. 
Улар сенга ҳеч қандай зарар етказмайди, — дедилар. 
Сўнгра ҳижрат фармони келганини билдирдилар. 
Уйларида мушриклар омонат қолдирган улбул қимматбаҳо ашёлар бор эди, биттабитта 
кўрсатдилар, эгаларига топширишни уқтирдилар. Шундан кейин пешин пайти уйдан чиқиб 
кетдилар. Кўчаларда ҳеч ким йўқ эди. Қайлула вақти бўлгани учун ҳамма соясалқинга чекинган 
эди. 
* * * 
— Отажон! Расулуллоҳ (с.а.в.) келдилар! 
Ҳазрати Абу Бакр ҳаяжонланиб ўрнидан туриб кетди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай пайтда келадиган одатлари йўқ эди, ҳар ҳолда жуда муҳим 
ишлари бўлса керак. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ичкари кирдилар. Муборак чеҳраларидан жиддий бир воқеа юз 
берганини уқса бўларди. 
— Холи қолсак, ё Абу Бакр! — дедилар. 
Ҳазрати Абу Бакр Асмо билан Ойишага қаради: 
— Булар менинг қизларим, ё Расулуллоҳ, андиша қилмасангиз ҳам бўлади. 
Набиййи акрам (с.а.в.) ўтирдилар. 
— Оллоҳ таоло менга Маккадан чиқиш ва Ясрибга кўчиш изнини берди, — дедилар. 
— Унда сизга йўлдош ҳам тайин этилгандир? 
— Ҳа, йўлдош ҳам тайин этилди. 
Ҳазрати Абу Бакрнинг кўзларидан тирқираган ёшлар унинг севинч даражасини кўрсатар 
эди. Ойиша шу кунга қадар одам суюнганида йиғлашини кўрмаган, ҳозир илк бор кўриб 
туриши эди. 
—Ё Расулуллоҳ, манави икки туяни шу сафар учун боқиб келаётган эдим, 
хоҳлаганингизни танлаб олинг. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) бош тортдилар: 
— Мен меники бўлмаган туяга минмайман. 
— У ҳолда мендан совға бўлсин, ё Расулуллоҳ, —деди Абу Бакр. 
— Совға сифатида ҳам қабул қилмайман. 
Шунда Абу Бакр ҳолни тушунди ва: 
— Мен уларнинг иккаласини саккиз юз дирҳамга сотиб олган эдим, — деди. 
Набиййи муҳтарам (с.а.в.) тўрт юз дирҳам тўлаб туялардан бирини танлаб олдилар. 
— Бу туямга Қасва (кесик қулоқ) отини бераман, —дедилар. 
Сафар режаси пишитиб олингач, пайғамбаримиз уйларига қайтдилар. 
* * * 
Расули акрам (с.а.в.) кетганларидан кейин Абу Бакр келишувга биноан Абдуллоҳ ибн 
Урайқитникига йўл олди. У Макка — Ясриб йўлини жуда яхши билар эди. Абу Бакр келганида, 
у қайлула уйқусини олиб ётган экан. Уйғотилди. Ичкаридан овоз берди: 
— Ким у? 
— Эшигингни очгин, кейин кўрасан кимлигимни, —деди Абу Бакр. 
Сал ўтмай эшик очилди. Остонада Абдуллоҳ ибн Урайқит пайдо бўлди. Хавотирда чиққан 
бўлса керак, эшиги тагида турган Абу Бакрни кўриб чеҳраси сал очилди. Ичкарига таклиф 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling