Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
87
бошлаган эди. Кўзлари қоронғуликка тикилган. Ниҳоят, узокдан бир шарпа яқинлашиб 
келаётганини илғарилғамас, қўлини кўксига босди. Дарҳақиқат, ҳаяжонланишга ҳақли эди, 
чунки келаётган киши Оламларнинг Султони, ҳидоят имоми эди. 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) эшикни тақиллатишларига ҳожат қолмади. 
— Марҳамат қилинг, отаонам сизга қурбон бўлсин, ё Набийаллоҳ! — дея Абу Бакр 
остонадаёқ кутиб олди. 
Ҳазрати Абу Бакр йиққан бор пулини ҳамёнига солди. Озроқ егулик нарса ҳам олди. 
Уйнинг орқа томонидаги бир тешикдан кетмакет чиқдилар ва Макканинг жанубиғарб томонида 
жойлашган Савр тоғи томон йўл олдилар. 
Тоққача уч чақиримча йўл эди. Тахминан бир соатларда босиб ўтса бўлади. Аммо кеча 
қоронғи, қўлларида чироқ ҳам йўқ. Йўлда из қолдирмай кетмоқчи эдилар. Шу боис Расулуллоҳ 
(с.а.в.) баъзан пойафзалларини ҳам қўлга олиб юришга мажбур бўлдилар. Зимистон кечада 
ялангоёқ тоққа тирмашиш осон эмас. 
Ғорнинг оғзига келганларида, Ҳазрати Абу Бакр ижозат олиб, эҳтиёт учун ичкарига аввал 
кирди. Қўллари билан пайпаслаб, текшириб чиқди. У ёқбу ёғини тузатиб, ўтирадиган ҳолатга 
келтирди. Ичкарида йиртқич ҳайвон ёки заҳарли ҳашорат бўлиши мумкин эдида. Сўнгра 
таклиф қилди: 
— Марҳамат қилинг, ё Набийаллоҳ! 
Султони анбиё (с.а.в.) «Бисмиллоҳ...» дея ичкарига кирдилар. Сал ўтмай Ҳазрати Абу 
Бакрнинг тиззаларига бош қўйиб, уйқуга кетдилар. 
Ҳаяжон, чарчоқ ва бахтиёрлик мужассам бўлган бу дақиқаларнинг ҳар бир сонияси Абу 
Бакр учун бир умрга тенг, бир умрга татирли эди. Коинот яратилганидан бери ҳеч бир инсонга 
бундай шараф берилмаган. Бу саодат дамларини тил билан ифода этиш у ёкда турсин, юрагига 
ҳам сиғдиролмас эди. 
Бирдан иликларигача қақшатган оғриқни ҳис этди. Бу оғриқ саодат дамларига ҳалақит 
бериб қолмасинда, дея орзиқди. Қимирламай ўтираверди. Лекин бутун вужудини титроқ босган 
эди. Тиззасига бошларини қўйиб ётган Расулуллоҳни (с.а.в.) безовта қилмаслик учун бу азобга 
дош беришга уринарди. 
Акмали анбиё (с.а.в.) юзларига томган бир жуфт кўзёшидан уйғониб кетдилар. 
— Нима бўлди, ё Абу Бакр? 
Титроқ бир овозда: 
— Оёғимни илон чақди, ё Набийаллоҳ! — дея жавоб қилди Абу Бакр. 
Қачонлардан бери сокин ғорда бирдан ғалағовур пайдо бўлиши инида ётган илонни 
безовта қилган, ташқарига ўрмаларкан, инининг оғзини тўсиб қолган оёққа дуч келган эди. Бу 
оёқ Абу Бакрга тегишли эканини у жонивор қаёкдан билсин?! 
— Бу ёққа узат оёғингни, — дедилар Сарвари коинот (с.а.в.). 
Бир куни Дамашқ сафари чоғида юра олмай қолган туяларнинг оёқларини силаб қайта 
қувват бахш этган бу муборак қўллар бу дафъа «Ёри ғор»нинг (Ғордаги дўстнинг) оёғига 
малҳам бўлди: У Зоти шариф оғизларидан озгина тупук олиб илон чаққан жойга суркадилар. 
Оғриқ таққа тўхтади. 
Дамашқ сафари чоғида бу қўллар пайғамбар бўлишини билмаган Муҳаммад ибн 
Абдуллоҳники эди, бугун эса, Сарвари анбиё эканини, оламларга раҳмат ўлароқ жўнатилганини 
билган Саййидул аввалин вал охирин Имомул Анбиё вал мурсалин Муҳаммад Мустафо 
соллаллоҳу алайҳи васалламники эди. Аммо ҳар иккала марта ҳам бу муборак қўллардан 
шифони индирган зот Буюк Оллоҳдир... 
Ҳазрати Абу Бакр бутун инсониятни жаҳолат ботқоғидан халос этиш учун келган 
пайғамбаримизга бениҳоя миннатдорлик туйғулари билан бокди. 
— Минг ташаккур, отаонам сизга қурбон бўлсин, ё Расулуллоҳ, — деди. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling