Microsoft Word tog burguti ziyouz com doc
Download 427.96 Kb. Pdf ko'rish
|
Anvar Javlonov. Tog\' burguti (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
26 токларни суғорардилар, мева-чевалардан қоқ тайёрлардилар. Ҳаёт шу зайлда давом этди. Аста-секин одамлар қишлоққа қайтиб кела бошлади. Табиатнинг иши қизиқ-да: одам бор жойга қушлар ҳам етиб келади. Жевачининг фарзандларига кўникиб қолган тоғ бургутининг болалари ҳам тез орада бу ерга етиб келишди. Нурота тоғларида яшиллик пайдо бўлди. Далалардан моллар тўйиб қайта бошлашди. Болалар кулгуси эшитилди, осмонда варраклар кўринди. Қормиз болаларнинг ишларини кўриб қувонарди. Улар худди оталаридек ҳар бир ишни тиришиб, жон-жаҳдлари билан адо этардилар. Турли томонларга тарқаб кетган одамлар Кўҳнабозор қишлоғини Совуқбулоқ атрофида қайтадан барпо этишди. * * * Орадан йиллар ўтди. Ниҳоят Абдужаббор тўқсоба, Абдураҳмон жевачининг невара- чеваралари озодликка эришишди. Бугунги кунда юрт осмонида мағрур тоғ бургутлари баланд парвоз этмоқда. Боболари- момолари эркинликни орзу қилган Ватанда халқ бахтиёр яшамоқда. 2001 йил. Тошкентга, Мустақиллик байрами тантаналарида қатнашиш учун юртимизнинг турли туманларидан меҳмонлар келишган. Мустақиллик майдонида буюк Истиқлолнинг ўн йиллиги нишонланмоқда. Саҳнада Ватан ҳақида қўшиқ куйланмоқда. Уни Жиззах вилояти Фориш туманидаги 5-мактаб мусиқа ўқитувчиси Олимжон Давилов ижро этмоқда. У Абдураҳмон жевачининг набираси. Саҳнада унинг 15 нафар ўқувчи қизлари рақсга тушишмоқда. Осмонда мушакбозлик авжида. Олимжон боболари орзу қилган озодлик ҳақида жўшиб куйламоқда. Унинг кўксида “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” нишони ярқираб турибди. Мустақилликнинг биринчи йили Олимжон бошчилигида Абдураҳмон жевачининг неваралари Самарқанд шаҳридаги Мурод авлиё қабристонига Кўҳнабозор тупроғидан олиб бордилар ва боболари мозорига сепдилар. Улар Мурод авлиё қабристони ботир, қўрқмас, Ватан озодлиги учун жонини қурбон қилган боболарининг мангу маконига айланганини саксон беш йилдан кейингина билишди. Download 427.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling