Microsoft Word tog burguti ziyouz com doc


Download 427.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/27
Sana28.02.2023
Hajmi427.96 Kb.
#1236025
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Anvar Javlonov. Tog\' burguti (qissa)

КАМТАРИН УСТОЗ ЭДИ... 
 
...Дунёда адабиёт билан яшайдиган фидойи, айни пайтда ўта камтарин инсонлар бор. 
Анвар ака Жавлонов шундайлар жумласидан эди. У киши билан қачон учрашиб қолсак, 
гурунгимиз адабиёт ҳақида бўларди. Бир куни Анвар ака ҳаяжонланиб Журжи Зайдоннинг 
Илҳом Султонов таржимасидаги “Ал-Амин ва ал-Маъмун” романи ҳақида гапириб қолди. 
Сездимки, устоз ал-Хоразмий ҳақидаги ҳикоялар тўпламига янги маълумотлар тўпламоқда. 
Яна бир куни мунаққид Қозоқбой Йўлдошевнинг “Ёниқ сўз” китобини излаб атай Тошкентга 
келганида учрашиб қолдик. Англадимки, устоз яна бир нималарни ёзишни режалаштириб 
турибди. 
Афсуски, шафқатсиз ўлим энди олтмиш ёшдан ошган, қалами чархланиб турган, адабий 
орзулари бир олам Анвар Жавлоновни орамиздан олиб кетди. Анвар акадан сандиқ-сандиқ 
қўлёзма қолди. Анвар акадан бири биридан ажойиб ҳикоялар, мақолалар, ҳажвиялар, қиссалар 
қолди. Анвар акадан оқил фарзандлар, ширин-шакар неваралар қолди.
Анвар Жавлонов ўзининг киндик қони тўкилган Фориш тумани тарихи билан астойдил 
қизиқарди. Бизга Жиззах қўзғолони ташкилотчиларидан бири бўлган форишлик афсонавий 


Анвар Жавлонов. Тоғ бургути (қисса) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
27
Абдураҳмон жевачи 1916 йилнинг 25 июлида осиб ўлдирилгани маълум эди, холос. Анвар ака 
жевачининг авлодларини қидириб топди, улар билан суҳбатлашди, айрим тарихий 
маълумотларни қайта-қайта текшириб кўрди. Муаллифнинг ўн йилдан ортиқроқ давом этган 
изланишлари самараси ўлароқ “Тоғ бургути” деб номланган тарихий қисса яратилди. Мазкур 
қисса илк бор ўқувчилар эътиборига ҳавола этилмоқда. 
Абдуқаюм Йўлдошев 

Download 427.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling