Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
156 — Йўқ, баран, йўқ! Менинг масковчи катталар билан ишим йўқ! Масковчи катталар — ўзимизникилар! Ўзимизникилар — Улуғ Ўрис! Улуғ Ўрис билан ишим йўқ! Улуғ Ўрис нима қилиқ қилади — бари ярашади! Мен — сен баранлар билан ишим бор! — Ё, пирим-е, ё, пирим-е, бизда мима айб? — Масковга пора бергансан! — Ҳолвани ҳоким ейди — калтакни етим ейди, дейдилар... Иван Иванович бошимлаб келди. Иван Иванович ҳалқумимдан ғиппа бўғиб кўтарди. — Киноларда Африка ола-була эшагини кўрганмисан? — деди. — Манави юзларингдай ола-пес эшак? Сен ана шу Африка ола эшагига келбат берасан! Манави ола-чипор юзларинг ҳам айтиб турибди. Африка ола эшаги Африкада нима ўжарлик этса этади. Боиси, Африка — ўз оти ўзи билан Африка. Бу ер эса — Масков! Сенинг Африка ола эшагидай ўжарлигинг Масковда кетмайди! Иван Иванович мени силкилаб-силкилаб ташлади. Мен гуп этиб тушдим. Иван Иванович олдимга қоғоз-қалам қўйди. — Ма, ёз! Раисимизга ўн минг сўм берганман, деб ёз! — деди. — Тағин Африка ола эшагидай қайсарлик эта берсанг — манави миянгга тўққиз мисқол қўрғошин қуйиб қўяман! Қани, ёз! — Мен ҳали умримда қўлимга ўн минг сўм пул ушлаган эмасман, катта. — Биламан, Африка ола эшаги! Биламан, Африка қайсар эшаги! Сен раисимизга ўн минг сўм бердим, деб ёз — бўлди! Мен қоғоз музтар бўлиб-қоғоз музтар бўлиб ўтира бердим. Қаламни қўлимга-да олмадим! — Соат тўрт бўлаяпти, ҳадемай тонг отади! Бўл, баран, бўл! Мен кўзим кетиб-кўзим кетиб ўтира бердим. Иван Иванович бетимга шама сепиб ташлади. Мен сескана-сескана кўз очдим. — Раисимизга ўн минг сўм бердим деб, қоғоз қоралаб бер — бўлди! Мен йўқ дея-йўқ дея, бош чайқадим. — Уҳ, Африка ола эшаги! Уҳ, Африка қайсар эшаги! Иван Иванович ўнг биқиним оралатиб-оралатиб тепди. Иван Иванович чап биқиним оралатиб-оралатиб тепди. Иван Иванович чатаноқларим оралатиб-оралатиб тепди. 22 Иван Иванович назорат этиб турди. Дўхтир аёл мадда-мадда яраларимни мой дорилади. Дўхтир аёл қон-қон яраларимни кўк дорилади. Дўхтир аёл моматалоқ-моматалоқ яраларимни йод дорилади. Дўхтир аёл... баданларимни қаради-қаради... пиқ-пиқ йиғлади... — Нега йиғлаяпсиз? — деди Иван Иванович. — Нима бўлди, Нина Сергеевна? Дўхтир аёл оғиз бекитиб-оғиз бекитиб йиғлади. — Мен... мен Ўзбекистонда беш-олти йил ишлаб эдим, — дея йиғлади. — Бечора халқ-а, бечорагина халқ-а... — Шу баранларни нимасига куясиз? Бари ҳаромтомоқ, бари боқиманда! — Ўзбекистон ундай эмас... Ўзбеклар ундай эмас... Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling