Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
4 Иван Иванович! Мен сенга юз ўттиз йил юртим тўрини бердим, юз ўттиз йил уйим тўрини бердим — аммо сен билан эл бўлмадим! Иван Иванович! Мен сен билан юз ўттиз йил елкама-елка кун кечирдим, юз ўттиз йил чизган чизиғингдан чиқмадим — аммо сен билан эл бўлмадим! Юз ўттиз йил тур десанг турдим, ўтир десанг ўтирдим, юз ўттиз йил кул десанг кулдим, йиғла десанг йиғладим — аммо сен билан эл бўлмадим! Иван Иванович! Мен юз ўттиз йил ўзим киймадим — сенга кийдирдим! Иван Иванович! Мен юз ўттиз йил ўзим киймадим — сенга кийдирдим, юз ўттиз йил ўзим емадим — сенга едирдим, юз ўттиз йил ўзим ичмадим — сенга ичирдим... аммо сен билан эл бўлмадим! Иван Иванович! Мен юз ўттиз йил кофир тўқ — мусулмон тинч, мақомда кун кўрдим... аммо сен билан эл бўлмадим! Дини бошқа минбаъд-минбаъд эл бўлмайди! Тили бошқа минбаъд-минбаъд эл бўлмайди! Иван Иванович! Сен тиригим тирноғин единг, сен ўлигим ёғин единг — аммо тўймадинг! Иван Иванович! Мен очликдан ўлмадим — сен тўқликдан ёрилмадинг! Иван Иванович! Мен сени юз ўттиз йил тўнғич акам, дедим. Бўлди — мен энди сен тўнғич акам, демайман. Мен энди сени тўнғич ака дегич тилларимни кесиб итга ташлайман! 5 — Ну? — деди Қизил. Иван Иванович! Далаларимда ну-нуламай тур, энди. Далаларим дийдорига тўйиб-тўйиб олайин, энди. Иван Иванович! Сен дала нималигини билармидинг? Сен садқаи дала кет! Сен қўш жомадон кўтариб дайдишни биласан. Сен ғилдиракли жомадон судраб дайдишни биласан. Сен қайси юрт мевазор — шу юртни макон этасан. Сен қайси эл меҳнаткаш—шу элни макон этасан. Иван Иванович! Қайси юрт мевали-чевали бўлади — шу юрт сен учун ватан бўлади! Қатор-қатор дейдиб келасану... осойишта-осойишта эл-юртни алғов-далғов этасан. Ота билан болани гиж-гиж этасан. Ака билан укани ков-ков этасан. Ҳамсоя билан ҳамсояни оқкалтак-қоракалтак этасан. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling