Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
97 республика кўригига бораяпсиз! Кўрикда кагга одамлар бўлади. Сизни кўриб кулади. Галстуги йўқ — қолоқ экан дейди, маданиятсиз экан, дейди. Бўйинбоғ бўйнимни бўғди. Мен оҳиста-оҳиста иҳ-иҳ, дедим. Нафасим ҳир-ҳир этди. Нафасим бўйинбоғ тугунида тўхтаб қолмишдай бўлди. Мен тоқат этолмадим. Бўйинбоғ, учини қўшқўллаб-қўшқўллаб тортдим. Узиб олиб отайин, дедим. — Нимага мунча типирчилайсиз? — деди партком. — Манави... бўлмайди, партком бова. — Нимаси бўлмайди, михдай-ку? — Иштонбоққа ўхшаб шалвираяпти. — Э, ундай деманг! Маданиятли гапиринг! — Қўйни нўхтасига ўхшаяпта, партком бова. — Э, бир иштонбоғ дейсиз, бир нўхта дейсиз! Бу галстук, югославский галстук! Отлиққа топилмайди! — Буюрсин, партком бова, буюрсин. Лекин шуни бўйнимдан олинг. — Кўп гапирманг, мана бўлмаса! Партком шундай дея, бўйинбоғни тортиб-тортиб қўйди. Шунда, бўйним пича озод бўлди. Эмин нафас олдим. Жўна-жўна куни бўйинбоғни ташлаб кетаман дея, ниятландим. Бўлмади — раисимиз уришиб-уришиб тақиб қўйди. Раисимиз мен Тошкентда ўзимни қандай тутишимни бот-бот тушунтирди. Мени машинада Денов жўнатди. Туман қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи ўтоғамиз бўлди. Ўтоға бизни бош-адоқ қараб кўрди. Бир-бир қараб кўрди. — Бўлади! — дея бош ирғади. Ўтоға бўйинбоғимга гумонсираб-гумонсираб қаради. Бир кўзларимга қаради, бир бўйинбоғимга қаради. Мен илкис-илкис ҳолда қолдим. Ўтоға, ана энди бўйинбоғимни сўрайди, дедим. Ўтоға, ана энди сен бундай бўйинбоғни қаердан топдинг, дейди, дедим. Мен апил-тапил олдини олдим. — Бу меники эмас! — дея, бўйинбоғимни тортқилаб-тортқилаб кўрсатдим. — Йўқ, меники эмас! Бу парткомимизники! Ўтоға тотли-тотли кулимсиди. Кулимсиб-кулимсиб бош ирғади. — Биламан, Жамолиддинов, биламан, — деди. — Буни парткомларингиз таваллуд кунида мен ҳадя этиб эдим. Кўзимга иссиқ кўринганидан қараяпман. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling