Microsoft Word utkir hoshimov hikoyalar ziyouz com doc
Download 429.39 Kb. Pdf ko'rish
|
O\'tkir Hoshimov. O\'zbeklar (hikoyalar)[@Zokki bot]
www.ziyouz.com kutubxonasi
15 кетди, болам бояқиш. - Отинойи сандиқни қайтадан титкилайди. - Мана, - дейди икки лўппи ялтироқ қоғозли совунни олиб. — Полча деган жойдан мозор босиб келган. Искандарим обкелди. У совуннинг биттасини Баҳри холага, биттасини Муаттар холага беради. - Вой, мунчаям яхши! - Муаттар хола «польский» совунни ҳузур қилиб ҳидлайди. Баҳри хола ҳам ҳидлаётганида Муаттар холадан дашном эшитади. - Ис билмайсиз-ку, ҳидлаб ниманинг фарқига бордин-гиз... - Ўғлимни дуо қилинглар, - дейди Отинойи астойдил ялиниб. - Ўзидан кўпайсин, денглар, яхши фарзандлар берсин, денглар. Боядан бери индамай ўтирган «Келинпошша» жилмаяди. - Менга-чи, Отинойи? Мозор босиб келган «Полча» совундан менга бермайсизми! - Сиз совунни нима қиласиз, Келинпошша, ўзингиз ойдайсиз. Ундан кўра бориб чой дамлаб келинг. «Келинпошша» - Отинойининг девор -дармиён қўшниси. Ўртадан туйнук очиб қўйишган. Эри проводник. Маҳалладаги ёш-яланглар уни Келинойи деб чақиришади. Отинойи учун у «Келинпошша». Яхши жувон, бечора. Саккизта боласи бор. Энг кичкинаси энди йўлга кирди. «Келинпошша» шу кўклам тағин бошқоронғи бўлди: довуччага. Ҳовуч-ҳовуч довучча еб эси кетди бояқишни. Келинпошша «дик» этиб ўрнидан туради. Отинойи кетидан тайинлаб қолади: - Искандарим обкеган чойдан дамланг, болам. Дутор чалиб турганидан. «Келинпошша» бир зумда чой дамлаб келади. - «Полча» совунни тўяна қиласиз, Отинойи, - дейди кулиб. - Ақининг тўйига! Ақида «Келинпошша»нинг тўнғич қизи. Ҳамшира бўлиб ишлайди. Яқинда узатишмоқчи. Янгийўллик пахта бригадирига фотиҳа қилишган. - Тўяна сиздан айлансин! — Отинойи ҳам кулимсирайди. - Ақи қизимнинг тўйи бўлади-ю, мен қараб турармидим. Совун нима бўпти, ҳали Искандаримга айтсам, гилам олиб беради. Искандар - Отинойининг ёлғиз ўғли. Катта жойда ишлайди. Оқ машинада юради. Марказда тўрт хонали уйи бор. Отинойининг айтишича, ваннаси чиннидан эмиш. Искандар яхши бола. Домга олиб кетаман, деб уввало ялинсаям, Отинойи кўнмайди: ҳовлисига ўрганиб қолган. Отинойининг биттаю битта орзуси бор. Шу - Искандарининг ақалли биттагина боласини бағрига босса, оёқ-қўлини бемалол узатиб кетарди. - Майли, тўй бўлсин, - дейди у негадир хўрсиниб. -Энди... Тирик жон-да, ўргилайлар. Вақти қазоим етса, болам бечора югургилаб қолмасин, дейман-да, иши оғир, лак-лак одамга хўжайин бўлиш осонми? Download 429.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling