Microsoft Word uzk axborot xavfsizligi doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Axbotor xawsizligi
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
- Компьютер вируслари ва уларнинг классификацияси;
КАЛИТ СЎЗЛАР: Электрон тўлов, пластик карта, банк-эмитент, банк-эквайер, PОS- терминал, транзакция, PIN-код, банкомат, ҳимоялаш воситалари. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 1. Электрон тўловлар тизими асослари. 2. Идентификацияловчи шахсий номерни ҳимоялаш . 3. POS тизими хавфсизлигини таъминлаш. 4. Банкоматлар хавфсизлигини таъминлаш. 5. Ахборотларни ҳимоялашнинг асосий восаталари. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Завгородний В.И. Комплексная защита информации в компьютерных тизимх. Учебное пособие.-М.:Логос; ПБОЮЛ Н.А.Егоров, 2001. 264 с. 2. Столинс, Вильям. Основы защиты сетей. Приложения и стандарты: Пер. С англ.-М.: Издательский дом «Вильямс», 2002. 432 с. 3. Ғаниев С.К.,Каримов М.М. Ҳисоблаш тизимлари ва тармоқларида ахборот ҳимояси: Олий ўқув юрт.талаб. учун ўқув ўқлланма.- Тошкент давлат техника университети, 2003. 77 б. 4. Зегжда Д.П., Ивашко А.М. Основы безопасности информационных систем. М.: Горячая линия - Телеком, 2000. 452с. 5. С.К.Ғаниев, М.М. Каримов, К.А. Тошев «Ахборот хавфсизлиги. Ахборот – коммуникацион тизимлари хавфсизлиги», «Алоқачи» 2008 йил, 378 бет. 76 10-МАВЗУ: КОМПЬЮТЕР ВИРУСЛАРИ, УЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ВА УЛАР БИЛАН КУРАШИШ МЕХАНИЗМЛАРИ 1.Компьютер вируслари ва уларнинг классификацияси; 2.Вируслар билан курашиш методлари ва воситалари. Компьютер вируслари ва уларнинг классификацияси; Зараркунанда программалар ва аввало, вируслар компьютер тизимси учун жиддий хавф ҳисобланади. Бу хавфни назар писанд қилмаслик фойдаланувчилар ахборотси учун жиддий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Вирусларнинг хавфини хаддан ташқари ошириб юбориш ҳам компьютер тизимларининг барча имкониятларидан фойдаланишга салбий таъсир кўрсатади. Вируслар таъсири механизмини, улар билан курашиш методларини билиш вирусларга қарши самарали курашишни ташкил этишга, улар таъсири натижасида зарарланиш эҳтимолини ва йўқотишларни минимумга келтиришга имкон беради. «Компьютер вируси» атамаси 80-йилларнинг ўрталарида киритилган. Биологик вирусларга тегишли ўлчамларининг кичиклиги, ўз- ўзидан кўпайиб ва объектларга сингиб(уларни захарлаб) тез тарқалиш қобилияти, тизимга салбий таъсири каби аломатлар зараркунанда программаларга ҳам тааллуқлидир. Компьютер вируслари билан иш кўрилганда «вирус» атамаси билан бир қаторда «заҳарланиш», «яшаш мухити», «профилактика», каби тиббиёт атамаларидан ҳам фойдаланилади. «Компьютер вируслари» -компьютер тизимларида тарқалиш ва ўз-ўзидан қайтадан тикланиш (репликация) хусусиятларига эга бўлган бажарилувчи ёки шархланувчи кичик программалардир. Вируслар компьютер тизимларида сақланувчи программа таъминотини ўзгартириши ёки йўқотиши мумкин. Ҳозирда дунёда фақат рўйхатга олинган 65 мингдан ортиқ компьютер вируслари мавжуд. Замонавий заракунанда программаларининг аксарияти ўз-ўзидан кўпайиш қобилиятига эга бўлганликлари сабабли уларни ҳам компьютер вирусларига тааллуқли деб ҳисоблайдилар. Барча компьютер вируслари қуйидаги аломатлари бўйича классификацияланиши мумкин: яшаш муҳити бўйича; яшаш муҳитининг захарланиши бўйича; зараркунандалик таъсирнинг хавфи даражаси бўйича; 77 ишлаш алгоритми бўйича. Яшаш муҳити бўйича компьютер вируслари қуйидагиларга бўлинади: тармоқ вируслари; файл вируслари; юклама вируслар; комбинацияланган вируслар. Тармоқ вирусларнинг яшаш муҳити компьютер тармоқларининг элементларидир. Файл вируслар бажарилувчи файлларда жойлашади. Файл вируслар ичида макровируслар алоҳида ўрин тутади. Макровируслар- макротилларда ёзилган зараркунанда прграммалар, электрон жадваллар ва ҳ. Юклама вируслар ташқи хотира қурилмаларининг юклама секторларида (boot-секторларда) бўлади. Комбинацияланган вируслар бир неча яшаш муҳитида жойлашган бўлади. Мисол тариқасида юклама файл вирусларни кўрсатиш мумкин. Яшаш муҳитининг захарланиши усули бўйича компьютер вируслари қуйидагиларга бўлинади: • резидент; • резидент бўлмаган; Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling