Microsoft Word xurshid dustmuhammad hijronim ziyouz com doc
Download 377.81 Kb. Pdf ko'rish
|
Xurshid Do\'stmuhammad. Hijronim mingdir mening (qissa)
15 ... хатингизни ўқиб ўтириб, деразадан боққа термилганча узоқ вақт ўйга толдим. Жим-жит, қуп-қуруқ шохлар тарвақайлаб ўсган. Боғ кўнглим каби ҳувиллаган... Дарахт шохлари “Менинг гуноҳим нима?” дея самога чўзилган панжаларга ўхшайди. Хатда ёзганларингиз аста- секинлик билан жонимни ёндираётганга, куйдираётганга, ўртаётганга ўхшайди... Айтинг, менга тушунтиринг, не сабабдан лайли-мажнунлик қилмаслигимиз керак? Қайси гуноҳларимиз учун тақдир бизни қовуштирмаслиги лозим? Нега? Шундай экан, нима сабабдан у бизни топиштирди, қалбларимизни бунчайин яқинлаштирди?! Мен Сизнинг бирор оғиз сўзингиз эътиборсиз қолишини истамайман. Бунинг учун ҳар қанча азобларга тайёрман. Яна чексиз- чегарасиз чўлу биёбонларга-да, бош олиб кетишга тайёрман. Ке- етаман қоламан... Сиздан хат кутмай яшаш азобига кўника бошлайман. Тушунаяпсизми, агар Сизга керак бўлса мен айрилиқ азобига ҳам розиман... Хуршид Дўстмуҳаммад. Ҳижроним мингдир менинг (қисса) www.ziyouz.com kutubxonasi 47 * * * ...илтимос, тушунинг, Сизни азобларга қолдириб кетиш ниятим йўқ. Сизни азобга қўйиб ўзим хотиржам юра олмайман. Ўйлаяпсизми?.. Такрор бўлса ҳам ёзай: Сиз яхши кўриб қолган қалбимдаги энг тоза, энг ширин, энг азиз тилакларим фақат Сизники. Сизни бутун умр соғиниб, излаб, чорлаб, қўмсаб яшаётган бир инсон борлигини унутманг, хўп? Сизга азоб тугул, ғубор қўнишини ҳам раво кўрмайман. Орамиздаги мактубий яқинлик назаримда умр бўйи вужуд- вужудимни ювиб-тарайди, поклайди... Сизга ёзганларим ич-ичимда қайнаб-тошган энг эзгу ният ва эҳтиросларимнинг ўндан, эҳтимол, юздан бири, лекин Сиз менинг баён этмаган туйғуларимни ҳам илғаб олишингизни истайман. Бир-биримизга йўллаган мактубларимиз мен учун энг тотли туш бўлиб қолади, бу “туш” мен учун роҳат-фароғат, ҳаловат кўчасига айланади, ёлғиз ўзим биладиган, ҳеч кимсани йўлатмайдиган бошпанам. Биламан, Сизни кўпчилик ҳурмат қилади, яхши кўради. Майли, уларнинг сони кўпайгандан-кўпайсин, аммо Сиз ёлғиз мени .... ......, хўп? Қадамингизга бахт, омад, шодлик ва яхшиликлар тўшалсин!.. Download 377.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling