Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

Ортиқчалик
(BP>0) B 
 

E A 
 
B Тақчиллик (BP<0) 

 
20.1. чизма.Ташқи мувозанатга эришиш механизми 


20.1. чизмада координата ўқларида ички ва ташқи мувозанатга эришишни таъминлашни кўзда 
тутувчи сиёсатнинг икки инструменти- давлат харажатлари даражаси (G) ва фоиз ставкаси ( R) 
берилган. 
ВВ эгри чизиғи давлат харажатлари(G) ва фоиз ставкаси ( R)нинг ташқи баланс (BP=0)ни 
таъминловчи  турли комбинацияларини акс эттиради.
ВВ эгри чизиғи ижобий эгилишга эга бўлиб, бу қуйидагилар билан изоҳланади: 
Айтайлик, Е нуқтасида ички ва ташқи мувозанат таъминланган бўлсин. Давлат харажатлари Е 
нуқтадан С нуқтага қадар ўсиши даромадлар ва импортнинг ошишини келтириб чиқаради. Натижада 
савдо баланси тақчиллиги (BP<0)рўй беради. 
Тўлов балансининг тақчиллигини бартараф этиш учун давлат чекловчи пул-кредит сиёсати 
воситасида капитал ҳаракати балансининг ижобий қолдиғини таъминлаш чораларини кўради. 
Масалан, фоиз ставкасининг оширилиши мамлакатга капитал ҳаракати балансининг ( жорий 
операциялар балансининг манфий қолдиғини қоплайдиган ҳажмдаги) ижобий қолдиғини 
таъминлашга етарли ҳажмда хорижий капиталнинг оқиб келишини рағбатлантиради. Натижада 
тўлов баланси қолдиғи ( ВВ эгри чизиғининг С нуқтасида) 0га тенглашади. 
Айнан ташқи балансга эришиш мақсадида G ва R ўзгаришларининг ана шундай комбинацияси 
мавжудлиги ВВ эгри чизиғининг ижобий эгилишини акс эттиради. 
ВВ эгри чизиғидан пастда ва ўнгда жойлашган нуқталар тўлов баланси тақчиллигини акс 
эттиради. ВВ эгри чизиғидан юқорида ва чапда жойлашган ҳар қандай нуқта тўлов балансининг,
қатъий бюджет-солиқ ва пул-кредит сиёсати билан таъминланадиган ижобий (мусбат) қолдиғини 
акс эттиради. 
Тўлиқ бандлилик, потенциал ишлаб чиқариш ҳажми ва инфляция жараёнларининг мавжуд 
эмаслиги билан характерланадиган ички мувозанатни 20.2.-чизма кўринишида тасвирлаш мумкин. 
R Y 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling