Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Ишмуҳамедов А.Э., Джумаев З.А., Макроиқтисодиёт (маърузалар
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИРИШ Фанни ўрганишнинг долзарблилиги
Ишмуҳамедов А.Э., Джумаев З.А., Макроиқтисодиёт (маърузалар матни ) –Т. ТДИУ, 173 бет. Ушбу маърузалар матнида макроиқтисодиёт фанининг асосий тушунчалари, муаммолари ва макроиқтисодий сиёсат юритишнинг асослари баён қилиб берилган. Жумладан, маърузалар матнида макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари, макроиқтисодий мувозанатнинг турли моделлари, макроиқтисодий сиёсатнинг фискал ва монетар йўналишлари, иқтисодий ўсиш масалалари,ташқи савдо сиёсатини юритишнинг назарий асослари ҳамда усуллари, тўлов баланси, валюта курси каби мавзулар жой олган. Тақризчилар: 1. «Макроиқтисодиёт» кафедраси доценти и.ф.н. Косимов М 2. «Макроиқтисодиёт» кафедраси доценти и.ф.н. Расулова И. КИРИШ Фанни ўрганишнинг долзарблилиги. Иқтисодиётда барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, инвестиция ва бизнес муҳитини янада яхшилаш, миллий манфаатларимиз учун энг қулай тарзда жаҳон иқтисодиётига интеграцилашиш, иқтисодий фаоллик даражасини ошириш каби вазифалар давлат томонидан амалга ошириладиган макроиқтисодий сиёсат самарадорлигига, унинг илмий асосланганлиги ҳамда реал воқеликни ҳисобга олиб ўтказилаётганлигига боғлиқ. Инфляция суръатларининг жиловланиши, давлат бюджети тақчиллигини тан олинган меъёрларлардан ҳам паст даражада бўлишини таъминланиши республикамизда олиб борилаётган макроиқтисодий сиёсат самарадорлигидан далолат берибгина қолмасдан, иқтисодиётимизга киритиладиган инвестициялар кўламининг ошиши, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда аҳоли реал даромадларини ўстиришнинг муҳим шарти ҳамдир. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг республикамиз президенти И.А.Каримов томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларига назар ташлар эканмиз уларнинг барчаси тўғридан- тўғри, ёки билвосита макроиқтисодий масалалар эканлигига амин бўламиз. Ўзбекистон Республикаси мустақил тараққиёт йўлидан, мамлакатни модернизациялаш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлидан изчил ҳаракат қилиб борар экан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида улкан ютуқларга эришди. Жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг салбий таъсирига қарамасдан, олиб борилган оқилона иқтисодий сиёсат барқарор иқтисодий ўсиш суръаларини таъминлаш имкониятини бермоқда. . “ “... бизнинг яқин истиқболдаги энг муҳим вазифамиз бошлаган ишларимизни изчил давом эттириш – истеъмол талабини кенгайтириш мақсадида социал соҳани ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлашни янада ошириш, хизмат кўрсатиш секторини, инфратузилма объектларини ривожлантришга, транспорт ва коммуникация лойиҳалари амалга оширилишига алоҳида эътибор беришдир” . Мамлакитимизни барқарор ривожлантириш, иқтисодий ўсиш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда уни янги сифат босқичига кўтариш стратегиясини белгилашда иқтисодий ривожланиш тенденцияларини, ундаги ютуқ ҳамда камчиликларни таҳлил қилиш, аниқлаш ва баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Замонавий тараққиёт жараёнлари иқтисодчи кадрлардан макроиқтисодий назария ва энг замонавий макроиқтисодий концепциялар билан яхши таниш бўлишни, макроиқтисодий таҳлил малакасига, назарий билимларни амалиёт билан боғлаш кўнкмаларига эга бўлишни талаб этади. Шу сабабли ҳам макроиқтисодий жараёнларнинг кечиши қонуниятларини, макроиқтисодий И.А.Каримов Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. “Халқ сўзи” газетаси, 2013 йил 19 январь, № 13 (5687). муаммоларни, макроиқтисодий сиёсат юритган ҳолда уларни ечиш йўлларини турли моделлар воситасида мантиқий изчилликка амал қилган ҳолда ўрганиш долзарб вазифадир Макроиқтисодиётт фани кўрилаётган масалаларга боғлиқ тарзда иқтисодиёт фанлари тизимидаги «Меҳнат иқтисоди», «Банк иши», «Пул.Кредит.Банк.», «Молия», «Солиқлар ва солиққа тортиш», «Халқаро иқтисодий муносабатлар», «Жаҳон иқтисодиёти», «Макроиқтисодий статистика», «Иқтисодий математик моделлаштириш» ҳамда бошқа фанлар билан алоқадорликка эга. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling