Истеъмол ва жамғариш ҳажмига тасарруфидаги даромад динамикасидан ташқари қуйидаги
омиллар, тўғрироғи бу омиллардаги ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатади:
1. Уй хўжаликлари даромадлари.
2. Уй хўжаликларида тўпланган мулк ҳажми.
3. Баҳолар даражаси.
4. Иқтисодий кутиш.
5. Истеъмолчилар қарзлари ҳажми.
6. Солиққа тортиш ҳажми.
Дастлабки беш омил таъсирида истеъмол ва жамғариш графиклари ўзаро
тескари томонга
силжийди. Бу беш омил таъсирида жорий тасарруфидаги даромад таркибида истеъмол ва жамғариш
улуши нисбатлари ўзгаради. Солиққа тортиш даражасининг ўзгариши ихтиёрдаги даромад ҳажмини
ўзгартиргани туфайли унинг таъсирида истеъмол ва жамғариш графиклари бир томонга қараб
силжийди. Истеъмол функциясини аниқлаш борсидаги тадқиқотлар, унинг ҳажми
шунингдек
6)аҳолининг даромадлари ҳажми ва тўплаган мулки кўламига кўра табақаланиши даражаси ҳамда 7)
аҳолининг сони ва ёшига кўра таркибига ҳам боғлиқлигини кўрсатди.
2. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегараланган мойиллик.
Макроиқтисодий таҳлил жараёнида истеъмол ва жамғариш функцияларини янада тўлароқ
билиш учун истеъмол ва жамғаришга ўртача мойиллик ва чегараланган мойиллик тушунчаларини
моҳиятини англаб олишимиз лозим.
Истеъмолга ўртача мойиллик деганда тасарруфидаги даромаддаги истеъмол харажатларининг
улуши тушунилади, яъни:
С
Do'stlaringiz bilan baham: