"Микроиқтисодиёт" фани замонавий бозор тизимини қандай ишлашини, бозор нархини шаклланиш механизмларини ва бозор субъектларининг иқтисодий фаолиятини ўрганади
Download 412.56 Kb.
|
01.укув дастури
КИРИШ “Микроиқтисодиёт” фани замонавий бозор тизимини қандай ишлашини, бозор нархини шаклланиш механизмларини ва бозор субъектларининг иқтисодий фаолиятини ўрганади. И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини янада ривожлантириш борасида тўхталиб “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳали-бери давом этаётган оғир бир шароитда иқтисодиётимизнинг янада барқарор ривожланишини таъминлаш, уни диверсификация ва модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш борасидаги ишларни изчил давом эттиришимиз зарур” лигини таъкидлади. Шу билан бирга И.Каримов ўзининг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузасида Ўзбекистон иқтисодиёти олдида турган асосий вазифалар тўғрисида тўхталаб “2009-2010 йилларга мўлжалланган инқирозга қарши чоралар дастурини сўзсиз бажариш ва шу асосда иқтисодий ривожланишнинг юқори ва барқарор суръатларини, самарадорлигини ҳамда макроиқтисодий мувозанатни таъминлашдан иборатдир” деб таъкидладилар. Ушбу масалаларни амалга оширишда микроиқтисодиёт фанида ўрганиладиган назарий масалалар муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодиётда таркибий ислоҳотлар ва иқтисодиётни модернизациялашни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг назарий ва амалий томонларини урганишда “Микроиқтисодиёт” фани муҳим аҳамият касб этади. “Микроиқтисодиёт” фани бозор иқтисодиётининг назарий ва амалий томонларини ўрганади. Унинг усуллари амалиётда вужудга келадиган иқтисодий муаммоларни аниқлашда, таҳлил қилишда ва уларнинг ечимини топишда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу фан фундаментал фанлардан бири бўлиб, бошқа иқтисодий фанларни чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади. “Микроиқтисодиёт” фани бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган корхоналарнинг хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланиш йўлларини назарий ва амалий томонларини ургатади. Download 412.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling