- Вазифалар
- банкларнинг, микрокредит ташкилотларининг, ломбардларнинг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг фаолиятини ва қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялайди, шунингдек кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг ва банклар гуруҳларининг фаолиятини тартибга солади ҳамда ушбу фаолият устидан назоратни амалга оширади;
- ҳукуматнинг фискал агенти вазифаларини бажариш учун зарур бўлган банк операцияларини ва бошқа битимларни мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига биноан амалга оширади;
- Ўзбекистон Республикасида тўлов тизимлари барқарор ишлашини таъминлаш чораларини кўради;
- ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига Марказий банк томонидан лицензияланадиган ташкилотларнинг риоя этиши юзасидан мониторинг ҳамда назоратни амалга оширади;
- Халқаро валюта фондининг Ўзбекистон Республикаси валютасидаги маблағлари депозитарийси ҳисобланади, операцияларни ва битимларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган операциялар ва битимларни амалга оширади;
- кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, молиявий хизматларнинг очиқлигини ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш чораларини кўради;
- Ўзбекистон Республикасининг халқаро захираларини, шу жумладан келишувга кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг захираларини бошқаришни, ҳисобга олишни ва сақлашни амалга оширади.
- Қадриятлар
- Бурч Бурч – бу Марказий банкда ишлашнинг нақадар муҳимлигини англаш ва Марказий банкнинг стратегик мақсадларини тушуниб етган ҳолда биргаликда баҳам кўриш; Марказий банкда ишлаш – бу жамиятга ва давлатга хизмат қилишликни англаш; Марказий банк ўз стратегик мақсадларига эришишида дахлдорлик ҳисси; Бурч – бу ўз ишига инновацияларни, яъни янгиланишларни кирита билиш қобилияти Бурчни амалга ошириш учун тўхтовсиз ривожланиш, ўз устида ишлаш ва камолотга етиш тушинилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |