Микромолиялаш тўҒрисида
Download 200.19 Kb. Pdf ko'rish
|
Микромолиялаш тўғрисида Қонун
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-модда. Микролизинг
- 7-модда. Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар
5-модда. Микроқарз
Олдинги таҳрирга қаранг. Микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига 50 миллион сўмдан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир. (5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326- сон) 6-модда. Микролизинг Микролизинг микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан лизинг олувчининг топшириғига биноан учинчи тарафдан мол-мулк олиш ҳамда уни эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига шартномада белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бериш назарда тутиладиган хизматдир. Олдинги таҳрирга қаранг. Микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ 600 миллион сўмдан ошмайдиган суммада берилади. (6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612- сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон) Ушбу Қонунда қарз олувчиларга нисбатан белгиланган қоидалар микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизматларидан фойдаланувчи лизинг олувчиларга нисбатан қўлланилади. 7-модда. Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар Олдинги таҳрирга қаранг. Банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва бошқа кредит ташкилотлари микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлардир. Қўшимча маълумот учун қаранг: « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги (янги таҳрири), « Микрокредит ташкилотлари тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 289-моддаси , Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддаси . (7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345- сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда) Download 200.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling