Микроорганизмга карши таъсирига кура 2 гурухга булинади


Download 25.5 Kb.
Sana02.01.2023
Hajmi25.5 Kb.
#1074729
Bog'liq
farm kimyo 13.1m


кимёвий тузилиши буйича мураккаб биологик фаол моддалар. Микроорганизмлар орасидаги биологик жараён антибиоз (бир-бирига карамакаршилик) антибиотиклар хисобига бажарилади. Улар микроорганизмларнинг хар хил турлари, масалан, замбуруглар, актиномицетлар, бактериялар томонидан ишлаб чикарилади, бошка микроорганизмларнинг усишини, купайишини тухтатади. Хозирги вактда усимликлардан ва синтетик йул билан олинган антибиотиклар мавжуд.
Умуман олганда антибиотиклар тиббиёт амалиётида кенг, куп ва самарали ишлатиладиган препаратлардан хисобланади. Чунки улар кимётерапевтик воситалар орасида бир канча устунликка эга. Масалан, сульфаниламидларга караганда антибиотиклар микроорганизмларга карши таъсир спектрининг кенглиги ва кучлилиги, тана учун кам захарлилиги билан афзалрок. Уларнинг купчилиги парентерал йул билан юборилади.
Антибиотикларнинг асосий фармакологик хоссаси улар купчилик микроорганизмларга (граммусбат ва грамманфий кокклар, бактериялар, бациллалар, вируслар, замбуруглар, риккетсий ва бошкалар) танлаб бактериостатик (тетрациклин, левомицетин, олеандомицин ва бошкалар), айримлари эса бактерицид (пенициллин, стрептомицин, полимиксинлар) таъсир курсатишида ифодаланади. Ушбу таъсир хамма микроорганизмлар учун хос булмай, хар бир антибиотикнинг узига хос антибактериал таъсир этиш спектрига боглик. Бошкача килиб айтганда, муайян антибиотикка нисбатан хамма микроорганизмларнинг сезувчанлиги хар хил (расм).
Антибиотиклар микроорганизмларга карши таъсир этувчи кучли кимётерапевтик препаратлар хисобланиб, асосан микрооргнизмлардан, хайвонлар ва усимликлардан (могор замбуругларидан) олинади.
Микроорганизмга карши таъсирига кура 2 гурухга булинади:
1. Бактерицид хусусиятли (пенициллинлар, цефалоспоринлар, аминогликозидлар, полимиксинлар)
2. Бактериостатик хусусиятли (тетерациклин, левомицетин, рифампицин)
Бундан ташкари микробларга карши таъсир механизмига кура куйидаги гурухларга булинади:
Антиботикларни микробларга қарши таъсир механизми бўйича таснифлаш.
Микроорганизмлар ҳужуйра қобиғини ҳосил бўлишига тўсқинлик қилувчи антибиотиклар Цитоплазматик мембра- нанинг
ўтказувчантигини жароҳатловчи Оқсил ва РНК ҳосил бўлишини тўхтатувчи антибиотиклар
ан
г.дан
Бу антибиотиклар грамм (+) ва грамм (-) дизентерия, қорин тифи, вабо, бруцеллёз, риккетсиоз ва венерик кассаллар чаїирувчи микрорга низмларга таъсир этади. Таъсир вақти 6 соат.
Бу препаратлар оқсилларни оїсил хосил бєлиш процессига таъсир этиб, ферментларни ингибиция килади ва бактериостатик таъсир кєрсатадиБу хил бактерицид ва бактериостатик таъсир пенициллин гурухига кирувчи препаратларга хос. 
Микроб хужайрасининг парда утказувчанлигини бузади. Бундай холат антибиотикнинг пардага утириши хисобига парда сатхининг тортиш кучи камайиши окибати деб каралади. Натижада микроорганизмнинг усиши, купайиши тухтайди, тинч холатдагиларининг фаолияти сусаяди. Буларга полимиксинлар, нистатин, амфотерицин препаратлари мисол булаолади. 
Микроб рибосомаларга богланиб, уларни т-РНК билан бирга ферментлар хосил килишига тускинлик килади. Микроб хаёти учун зарур ферментларнинг булмаслиги хужайранинг емирилишига олиб келади. Бундай бактерицид таъсир механизми стрептомицин, канамицин, неомицин, гентамицин ва бошкаларга хос. 
Микроб хужайраси оксиллари синтезини сусайтиради. Антибиотиклар таъсирида хужайра рибосомаларида оксилнинг синтез булиши тухтайди ва натижада янги хужайралар хосил булмайди, микробларнинг купайишига чек куйилади. Буларга тетрациклин, левомицетин ва бошкалар мисол булади. 
Антибиотиклар юкорида курсатилган микроорганизмлар келтириб чикарадиган барча касалликларда (ангина, пневмония, менингит, перитонит, сепсис, остеомиелит, дизентерия, корин тифи, вабо ва хакозоларда) берилади. Лекин уларни ишлатишда дориларнинг таъсир спектрини эътиборга олиш жуда мухим. 
Антибиотиклар айрим холларда, хусусан бемор танаси сезувчанлигида тавсия этилмайди. 
Антибиотикларнинг асорати, ножуя таъсирлари хилма-хил. Уларнинг бевосита захарли таъсири натижасида юз берадиган асоратлар асосан нерв тизимида (куриш нерви, полиневрит, атаксия ва бошкалар), пешоб чикариш аъзоларида (нефроз), жигарда (паренхиматоз сариклик касали), меъда-ичак тизимида (огрик, ич кетиши ва бошкалар) акс этади. Купинча бундай холатларга стрептомицин, неомицин препаратлари сабабчи булади. 
Тетрациклин туфайли юз берадиган асоратлардан бири тератоген таъсирдир. 
Хомиладорлик даврида антибиотик таъсирида хомиланинг тугри ривожланиши бузилади ва бола ногиронлик аломатлари билан тугилади. Антибиотиклар туфайли кузатиладиган асоратлардан яна бири аллергия холатидир. Аллергия турлича (терида, шиллик каватида ва хакозо) намоён булиши мумкин. Бу хил асоратларнинг энг хавфлиси анафилактик шок хисобланади, уни асосан пенициллин келтириб чикаради (кон босимининг тушиб кетиши, эс-хушнинг коронгилашиши ва бошкалар). Шунинг учун хам пенициллин биринчи бор юборилишида бемор танасининг антибиотикка сезувчанлигини аниклаш шарт. 
Хозирги вактда антибиотикларнинг сони 60 тадан ортади, бирок уларни синтез килиш ва янги препаратлар олиш давом этмокда. Антибиотикларнинг олиниши, кимёвий тузилиши, таъсир кучи ва спектри турлича булгани учун улар турлича тасниф килинади. Булар ичида куп ишлатиладигани ва кулайроги антибиотикларнинг микробларга таъсир спектри буйича тасниф этиш. 
Ушбу тасниф буйича ишлатиладиган антибиотиклар асосан куйидаги 6 гурухга булинади: 
1. Пенициллин, цефалоспорин ва макролидлар гурухи. 
2. Стрептомицин ва бошкалар. 
3. Тетрациклин гурухи. 
4. Левомицетин гурухи. 
5. Замбуругларга карши моддалар. 
6. Хавфли усмаларга карши препаратлар. 
Биринчи гурухга кирувчи антибиотиклар (бензилпенициллиннинг Na, K ва новокаинли тузи, бициллин, феноксиметилпенициллин, метациллин, оксациллин, ампициллин, эритромицин, цефалоспорин ва бошкалар) асосан граммусбат коккларга ва айрим грамманфий бактерияларга, замбуруг ва спирохеталарга таъсир курсатади. Улар сабабчи булган касалликларда наф килади. 
Иккинчи гурухга кирувчи антибиотиклар (стрептомицин, циклосерин, рифомицин ва бошкалар) асосан грамманфий коккларга, сил микобактериясига ва кисман граммусбат микроорганизмларга таъсир курсатади ва улар сабабчи булган хасталикларда даво килади. 
Учинчи гурухга кирадиган антибиотиклар (тетрациклин) кенг спектрли таъсирга эга булган препаратлар хисобланиб, грамманфий ва граммусбат бактерияларга, йирик вирусларга, риккетсийга карши таъсир курсатади. Ушбу микроорганизмлар келтириб чикарадиган касалликларга даво килишда тетрациклин препаратлари анча самарали хисобланади. Айникса улар ичак юкумли касалликларида яхши наф килади. 
Download 25.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling