Миллий ғоянинг мохияти ва сиёсий иқтисодий сохалардаги вазифалари


Download 112.5 Kb.
bet1/3
Sana08.06.2023
Hajmi112.5 Kb.
#1463077
  1   2   3
Bog'liq
МИЛЛИЙ ҒОЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


Миллий ғоянинг асосий вазифалари

Ҳар қандай муайян билимлар тизими сифаидаги ўзига хос мавзулар, тушунчалар, қонун ва категориялар бўлади. Уларнинг барчаси фан ўргандиган соҳа, яъни предметнинг ўзига хос хусусиятлари билан чамбарчас боғлиқ. Биз ўрганишга киришаётган “Миллий истиқлол ғояси” фани бундан мустасно эмас. Унинг ҳам ўз предмети, қонун ва категориялари, мақсад ва вазифалари бор.


“ғоя”ва “мафкура” тушунчалари, уларнинг халқлар ва давлатлар тақдирига таъсири, ҳозирги замондаги мафкуравий жараёнлар, миллий истиқлол мафкурасининг мазмун-моҳияти, тушунчалари, шаклланиш қонуниятлари, намоён бўлиш хусусиятлари, уни халқимиз қалби ва онгига сингиш йўллари ва усуллари ушбу фаннинг предметини белгилайди. Унинг тушунча ва категориялари бир бутун, яхлит тизим шаклида намоён бўлади. Миллий истиқлол ғояси асосий тушунча ва тамойилларини фуқароларимиз қалби ва онгига сингдириш омиллари ва воситалари ҳам ана шу тизимнинг таркибий қисми бўлиб, фаннинг асосий тушунча ва категориялари қаторида ўрганилади.
Аввало, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, собиқ иттифоқ даврида ғоялар дунёси, унинг ўзига хос қонуниятлари, уларнинг жамият ва инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини ўрганувчи алоҳияда фан йўқ эди. Ҳатто шу соҳа мутахассисларини, яъни фалсафа бўйича кадрлар тайёрлайдиган университетларда ҳам бу борадги мавзулар муайян фаннинг асосини ташкил этадиган илмий тизим сифатида ўқитилмасди.
Бунинг асосий сабабларини қуйидагича изоҳлаш мумкин:
Бирнчидан, собиқ марксча-ленинча мафкура тараққиётнинг асосий қонуниятларини тўғри тушунтириб берадиган яккаю ягона таълимотлардир, деган ақида мутлақ хақиқат сифатида эътироф этилар эди. Натижада бу соҳадаги мутахассислар униг асосларини атрофлича ва чуқур ўрганса бас, деган қараш ҳукмрон бўлиб қолганди. Айни ана шундай қараш умуинсоний аҳамиятга молик бўлган ғоялар тўғрисидаги фан - “Идеология”нинг ўрганилмаслигига олиб келган эди. Умуман, собиқ иттифоқ даврида социология, культурология, политология каби фанлар ҳам умуминосний тамойиллар асосида ўқитилмас, аксиология, конфликтология, геополитика тўғрисида айтрали маълумотлар берилмас эди.

Download 112.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling