Миллий ғоянинг назарий


Download 54 Kb.
bet3/3
Sana13.11.2023
Hajmi54 Kb.
#1771128
1   2   3
Bog'liq
3-мавзу

хулосалар:

  1. Ўзининг келажагини қурмоқчи бўлган ҳар қандай давлат ёхуд жамият албатта ўз миллий ғоясига суяниши ва таяниши керак.

  2. Бугунги ўзгаришлар даврида, яъни, мустабид, тоталитар бир тизимдан эркин ва озод тизимга ўтиш шароитида халқимиз ўзига хос, жуда катта ғоя ва тўсиқларга дуч келиши, бу жараён катта курашлар орқали кечиши барчамиз учун аён бўлмоғи даркор. Халқимиз ва жамиятимизнини янги уфиқлар сари бошлаш, давъат қилишга мақсадларимиз аниқ бўлиши керак.

  3. Энди вояга етаётган ёшларимизни нима билан, қаддай ғоя ва мафкура билан тарбиялашимиз керак? Улар қандай ғоя негизида тарбия олиши, кандай эзгу мақсадларга интилиши керак? Қандай мафкура ва тафаккур улар учун қурол бўлиб хизмат қилмоғи лозим?

  4. Тарбиявий-ахлокий масалаларида маънавий ҳаётда, керак бўлса, миллий

манфаатларимизга мос келадиган сиёсатни изчил олиб боришда ўз йўлимизни йўқотмаслигимиз учун ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслигимиз даркор.

  1. Миллий ғоя миллатимизнинг, халқимизнинг ўзлигини англашига, ўзининг миллий қадриятларини йўотмасдан, уларни тиклаб, авайлаб,

эъзозлаб, янги, ўсиб келаётган авлодга етказиб бериш учун хизмат қилиш керак.

  1. Миллий ғоя олдига қўйиладиган асосий талабларнинг икки суянган тоғи-таянчи, булар:

а) биринчи навбатда халкимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, динига, руҳиятига, бир сўз билан айтганда миллий қадриятларимизгахалқимизнинг дунёқараши ва тафаккурига асосланган бўлса;
б) иккинчи навбатда замонавий, умумбашарий, умуминсоний ютуқлардан озиқланган, уларни ўзига қамраб олган холда, юрт тинчлиги, Ватаннинг равнақи, халқ манфаати ва фаровонлиги йўлида хизмат қилмоғи даркор.

  1. Миллий мафкура ҳеч қандай шаклда давлат мафкураси мақомигакўтарилмаслиги, айланмаслиги керак. У жамиятимиздаги курашлар ранг-баранглиги, ғоялар хилма-хиллиги сақланган холда уларни бир-бири билан курашишга, бахслашувга, ҳар қандай партия, харакат, ҳар қайси инсон, фуқоронинг ўз фикрини эркин ифода этиш ва уни ҳимоя қилишига зиён ёки тазйиқ кўрсатмаслиги лозим.

Шу билан бирга миллий ғоя давлатимиз, жамиятимиз, халқимизнинг юксалиши йўлида, буюк келажак барпо этишдек эзгу мақсадга эришиш ва жаҳон ҳамжамиятида ўзимизга муносиб обрў-эътибор топишимизда ягона бирлаштирувчи куч-қаноат бўлиши шарт.
Download 54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling