Миллий гойа асосий тушунча ва тамоиллари
Download 181.31 Kb.
|
mafkuravij immunitetini shakllantirish omillari
Бугунги кунда глобаллашув таъсирида маънавий эҳтиёжларни қондиришда ҳам стандартлашув қарор топа бошлади. Бу жараён бутун рок ва поп мусиқа, видео ҳамда турли жанрлардаги арзон-гаров фильмлар, сериаллар, ранг-баранг кўнгилочар шоу-томошалар, ўйинларни қамраб олмоқда. Оммавий маданият ниқобидаги аксилмаданият пайдо бўлиб, тобора кенг ёйилиб бормоқда.
Ўзлигимизни , одоб – ахлоқимизни, меросимиз, қадриятларимиз ва миллий руҳимизни зарарли ғоялар ва мафкуралар таъсиридан авайлаб-асраш, уларга қарши фуқароларимиз ва ёшларимиз қалбида мафкуравий иммунитетни шакллантириш орқалигина милатни асраш мумкин.
Мафкуравий иммунитет маънавий, маърифий, сиёсий, иқтисодий билимларни оддийгина қабул килиб олишини эмас, балки уларни онгли равишда тушуниб етишни, бу билимлардан замонавий ижтимоий воқеаларга мафкуравий курашлар воқелигидан келиб чиқиб, муносабат билдириш куникмаларини шакллантириш, айрим носоғлом ғояларга жавоб бериш, уни қабул қилмаслик холатидир.
Ҳозирги фан ва технологиялар равнақи даврида бошқа кишиларнинг онги ва қалбига яширин, ғараз мақсад билан таъсир кўрсатишни ифодалашда манипуляция (manus — кул) сўзи, яъни «объект устидан бирор мақсадда иш олиб бориш» маъносида ишлатилмоқда. Бунда чаққонлиқ маҳорат талаб қилиниши кўзда тутилади. Шу сабабли, "манипуляция"ни кучма маънода "одамлар билан объект сифатида муносабатга киришиш" ҳам тушуниш мумкин. 1969 нил Нью Йоркда чоп қилинган "Замонавий социология луғати"да бу ҳакда "бошқаларга билдирмасдан, асл мақсадни яширин тутган ҳолда бошқалар устидан ҳукмронлик қилиб, ўзи истаган хулқ -атворни шакллантириш" дейилади.
Download 181.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling