Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. Режа


Download 39.59 Kb.
bet4/6
Sana03.02.2023
Hajmi39.59 Kb.
#1149064
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МИЛЛИЙ ИКТИСОДИЁТ

Қўшилган қиймат – бу бирон бир субъект томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматидан етказиб берувчилардан сотиб олинган ва истеъмол қилинган хом-ашё ва материаллар қиймати чиқариб ташлангандан кейин қолган қисмининг бозор қиймати.
Бошқача айтганда қўшилган қиймат – бу корхона ялпи маҳсулотидан ёки ишлаб чиқарган маҳсулотининг бозор нархидан (амортизация ажратмасидан ташқари) жорий моддий харажатлар чиқариб ташланган миқдорига тенг.
Иқтисодиётда йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг кўрсаткичи ЯММ билан бирга, унинг таркибий қисмлари сифатида ҳисобланиш мумкин бўлган бир қатор ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар мавжуд бўлишини билдирадики, улар миллий иқтисодиётнинг турли томонларини тавсифлаб беради.
ЯММ кўрсаткичига соф экспорт (экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ) киради. Аммо турли мамлакатларда ташқи савдо фаолиятининг салмоғи кескин фарқланади. Шу сабабли миллий иқтисодиёт ривожланиш даражасини таққослаш учун ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичидан фойдаланилади. ЯИМ маълум вақт давомида (бир йилда) мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган ва истеъмол қилишга тайёр пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор нархларидаги қийматидир. У барча ишлаб чиқариш субъектларида қўшилган қийматлар йиғиндиси сифатида чиқади.
ЯММ ва ЯИМ ишлаб чиқариш ялпи ҳажмининг кўрсаткичи сифатида битта муҳим камчиликка эга. Улар мазкур йилда ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган, асосий капиталнинг ўрнини қоплаш учун зарур бўлган қийматни ҳам ўз ичига олади.
ЯММдан жорий йилда ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган асосий капитал қиймати ёки йиллик моддий харажатлар суммаси айириб ташланса соф миллий маҳсулот (СММ) кўрсаткичи ҳосил бўлади.
ЯММ – моддий харажатлар йиллик суммаси = СММ
Шундай қилиб, СММ моддий харажатлар амортизация ажратмаси суммасига камайтирилган ЯММ сифатида чиқади.
СММ қийматига давлат томонидан ўрнатиладиган эгри солиқлар суммаси киради. Эгри солиқлар давлат томонидан ўрнатиладиган нархга қўшиладиган харажат ҳисобланади. Бундай солиқлар оғирлиги истеъмолчи зиммасига тушади ва унинг ҳисобига ўзларининг даромадининг бир қисмини сарфлайди. Шунинг учун ҳозирги даврда ҳисоб тизимида СММдан эгри солиқлар чиқариб ташланса миллий даромад (МД) кўрсаткичи ҳосил бўлади деб кўрсатилади.

Download 39.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling