Миллий иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни хисоблаш усуллар


Download 1.87 Mb.
bet1/6
Sana14.02.2020
Hajmi1.87 Mb.
  1   2   3   4   5   6

Режа

Кириш


  1. Миллий иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни хисоблаш усуллар

  2. Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор йўналишлари ва унинг асосий параметрлари

  3. Ўзбекистон Республикаси асосий кўрсаткичлар таҳлили

  4. Ўзбекистон Республикаси прогнози

Хулоса

Фойдаланилган адабиётлар


Кириш

Кейинги икки йил давомида мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон тараққиётини янги босқичга кўтариш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли барча жабҳада туб ўзгаришлар рўй бермоқда, халқимизнинг дунёқараши, онгу тафаккури юксалмоқда. Жамиятимизда янгича қадрият ва анъаналар шаклланмоқда. Ана шундай муҳим янгилик ва анъаналардан бири – Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йили янги йил арафасида мамлакатимиз парламенти – олий Мажлисга Мурожаатномаси тақдим этилишидир. Мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги ана шу улкан янгилик жамиятимиздаги ижтимоий муносабатларни сифат жиҳатидан ўзгартирмоқда. Халқимиз янги йил билан бирга келгуси йил юртимиз ҳаётида қандай маъно-мазмунга эга бўлиши Президентимиз Мурожаатномасида бу борада қандай мақсад ва вазифалар белгилаб берилишини ҳам кутмоқда. Ана шундай орзу-умидлар ифодаси бўлган навбатдаги Мурожаатнома Президентимиз томонидан 2018 йил 28 декабрда тақдим этилди.

Мамлакатимизнинг 2019 йилдаги тараққиётининг асосий йўналиш ва мазмунини белгилаб берган ушбу Мурожаатнома ўзининг маъно-мазмуни, таркибий тузилишига кўра ғоят серқирра ва кенг кўламлидир. Унда, аввало, ўтган 2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, муҳим ҳаётий хулосалар илгари су- рилди. Ўтган йил тажрибалари ва келгусида халқимиз, мамлакатимиз олдида турган вазифалардан келиб чиқилган ҳолда 2019 йил юртимизда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинди. Мурожаатномада ушбу йилдаги энг муҳим мақсад ва вазифалар аниқ кўрсатиб берилди.1

Мурожаатномада 2019 йилда иқтисодиёт соҳасига доир вазифалар таҳлилига алоҳида этибор қаратилди. Бу – бежиз эмас. Чунки мамлакатимизнинг келгусидаги юксак тараққиёти, халқимиз фаровонлиги аввало иқтисодий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаларига боғлиқ. Ўн битта устувор йўналиш бўйича олиб бориладиган иқтисодий ислоҳотлардан кўзланган мақсад ва вазифалар чуқур таҳлил этиб берилди.



2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (кейинги ўринларда Ҳаракатлар стратегияси деб юритилади) ўрта муддатли истиқболда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб берган энг муҳим дастурий ҳужжат ҳисобланади. 

2017 йилда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда алоҳида эътибор “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” деган тамойил ва “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоянинг, энг аввало, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг реал ҳимоя қилинишини таъминлаш орқали ҳаётга амалий татбиқ этилишига қаратилди. 

Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида 30 дан ортиқ қонунлар ҳамда 900 дан ортиқ қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани жадал ривожлантириш, халқ фаровонлигини юксалтиришнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилди.

  1. Миллий иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни хисоблаш усуллар

Мамлакат иқтисодиёти ривожланишини таҳлил қилиш, миллий иқтисодиёт ривожланишидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқариш учун бир қатор иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади.

Ҳукумат статистик рақамлардан ривожланиш даражасини мониторинг қилиш ва иқтисодий сиёсатни шакллантириш мақсадида фойдаланади.2 Алоҳида фирмалар фаолиятига баҳо беришда қўлланиладиган кўрсаткичлардан фарқли тарзда бу кўрсаткичлар миллий иқтисодиётнинг барча субъектлари фаолиятига умумий баҳо бериш, макроиқтисодий таҳлил ўтказиш, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалигида рақобатга бардошлилиги даражасини аниқлаш имконини беради.

Бу кўрсаткичларга қуйидагилар киради:


  • Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), Соф ички маҳсулот (СИМ), Ялпи миллий даромад (ЯМД), Соф миллий дароимад (СМД), шахсий даромад (ШД), Шахсий тасарруфидаги даромад (ШТД), Истеъмол (C), Жамғариш кўрсаткичларининг ҳажми ва ўсиш суръатлари;

  • иқтисодиётнинг таркибий тузилиши;

  • мамлакат экспорти ва импорти ҳажми, таркиби, ЯИМдаги улуши ва ўсиш суратлари;

  • ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлигини характерловчи кўрсаткичлар (Меҳнат унумдорлиги, Фонд қайтими);

  • давлат буджети тақчиллиги, дефлатор, истеъмол баҳолари индекси, инфлатсиянинг ўсиш суръатлари;

  • ишсизлик даражаси ва ишсизлар сони, аҳолининг иш билан бандлик даражаси;

  • аҳолининг моддий неъматлар ва хизматлар истеъмоли ҳажми, уларнинг жамғармалари, иш ҳақининг қуйи миқдори ва бошқалар.

Давлат буджети тақчиллиги ва инфлатсия суръати каби кўрсаткичлар умумий макроиқтисодий вазиятга баҳо беришда қўлланилса, ЯИМ, СИМ, ЯМД, СМД, ШД, ШТД, C, С кўрсаткичлари миллий ишлаб чиқаришнинг параметрларини ва динамикасини таҳлил этишда фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар иқтисодиётнинг барча субъектлари фаолиятлари натижаси сифатида аниқланиб, уларни ҳисоблашнинг асосини Миллий ҳисобчилик тизими(МҲТ) ташкил этади. МҲТ мамлакат бухгалтерияси вазифасини ўтагани ҳолда унинг стандартларидан келиб чиққан ҳолда макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, мамлакатлараро таққословларни амалга ошириш имконини беради.

Мамлакат иқтисодиётининг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш, унга тизимли баҳо бериш учун юқорида санаб ўтилган барча кўрсакичлардан фойдаланиш зарур, акс ҳолда бир томонлама ёндошувга йўл қўйилиши мумкин.

Ишлаб чиқариш усулида ҳисобланган ЯИМ якуний товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида қўшилган қийматлар йиғиндиси сифатида аниқланади. ЯИМни бу усулда аниқлаш статистик жиҳатдан қулай бўлиши билан бирга уни ҳисоблашнинг муҳим шартига амал қилиш, яъни бир қийматни икки бор ҳисобга олиш, ёки оралиқ маҳсулот қийматини ЯИМга киритиб юборишнинг олдини олади.3

Ишлаб чиқариш ҳажмини тўғри ҳисоблаш учун жорий йилда ишлаб чиқарилган товар ва кўрсатилган хизматлар қиймати бир марта ҳисобга олиниш керак. Кўпгина маҳсулотлар бозорга боргунча бир нечта ишлаб чиқариш босқичини ўтайди. Шу сабабли ЯИМда айрим маҳсулотларни икки ва ундан кўп марта ҳисобга олмаслик учун, фақат пировард маҳсулотнинг бозор қиймати ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар эса ҳисобга олинмайди.

Якуний товарлар ва хизматлар деганда уларнинг ишлаб чиқариш, ёки ички айирбошлаш сиклидан чиққан, якуний истеъмол, жамғариш ёки экспорт учун фойдаланиладиган қисми тушунилади.

Якуний товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришда сарфланган оралиқ товарлар ва хизматлар баҳоси ЯИМга қўшилмайди.

Қўшилган қиймат товар ва хизматларнинг сотиш баҳоси билан уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашё ва материалларни сотиб олишга қилинган харажатлар ўртасидаги фарқ кўринишида аниқланади.4

Ишлаб чиқариш усулида аниқланган ЯИМ кўрсаткичиниг структурасини ва ундаги силжишларни таҳлил қилиш жуда муҳим хулосалар беради. Алоҳида тармоқларнинг мамлакат иқтисодиётида яратилган ялпи қўшилган қийматдаги улуши, бу улушнинг ўзгариши бу мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси ва кутилаётган истиқболига баҳо бериш имконини беради.

Иқтисодиёт ривожланиши, реал секторда ишлаб чиқариш самарадрлиги ошиб бориши билан саноат ва айниқса хизмат кўрсатиш соҳаларининг ЯИМдаги улуши ортиб борилиши жаҳон иқтисодий тарихида кузатилган ҳодисадир. Ўзбекистон Республикасида 2000-2018 йилларда саноат тармоқларининг ЯИМ даги улуши ортиб бораётганлиги прогрессив таркибий силжишдан далолат беради.

Мамлакатимизда иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш борасида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ижобий сифат ўзгаришларига эришилди. Бу авваламбор ЯИМнинг тармоқ таркибида рўй берган ўзгаришларда ўз аксини топади.

1-жадвал маълумотларига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ЯИМнинг тармоқ тузилишини кўриб чиқамиз.

Мустақиллик йилларида хомашё ресурсларини чуқурроқ қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли товарлар улушининг ортишига қаратилган таркибий сиёсатни амалга ошириш натижасида мамлакат ялпи ички маҳсулот таркибида қишлоқ хўжалиги улушининг пасайиши ва саноат, хизмат кўрсатиш соҳаларининг улушини ортиши кузатилмоқда.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида ЯИМ ишлаб чиқариш таркиби5



Йиллар

ЯИМ

Саноат

Қишлоқ хўжалиги

Қурилиш

Транспорт ва алоқа

Савдо ва умумий овқатланиш

Бошқалар

Соф солиқлар

2000

100

16,2

34,4

6,9

8,8

12,3

21,4

12,5

2001

100

16

34

6,6

8,6

13,3

21,5

11,9

2002

100

16,6

34,5

5,6

9,4

12,6

21,3

12,6

2003

100

18,3

33

5,4

10,9

11,7

20,7

13,7

2004

100

20,4

30,8

5,6

11,9

11,2

20,1

14,1

2005

100

23,7

29,5

5,4

11,8

9,8

19,8

10,6

2006

100

24,2

27,9

5,6

12,3

10

20

10,1

2007

100

23,3

25,9

6,6

12,6

10,5

21,1

10,1

2008

100

26

21,9

6,2

13,9

9,6

22,4

9,9

2009

100

26,1

20,6

7,5

12,8

9,8

23,2

9,6

2010

100

20,2

32,9

5,8

11,3

9,3

20,5

12,8

2011

100

18,7

35,9

5,2

11,1

8,9

20,2

12

2012

100

19,3

34,9

5,3

11,2

8,5

20,8

11,9

2013

100

19,7

33,1

5,7

11,4

8,7

21,4

11

2014

100

20,2

33,8

5,7

10,7

8,7

20,9

10,4

2015

100

20,2

34,1

6

10

8,5

21,2

9,6

2016

100

20,6

34

6

9,6

8,5

21,3

9,2

2017

100

22,2

34

5,7

9,5

8

20,6

11,5

2018

100

26,3

32,4

5,7

8,3

7,3

20

11,2

2000-2018 йилларда ЯИМ таркибида саноатнинг улуши 16,2 фоиздан 26,3 фоизгача (қурилиш тармоғини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 32 фоизгача) ўсди, бунда саноатнинг таркиби сезиларли даражада диверсификатсия қилинди, бу саноатда хомашёга йўналтирилишдан ички ва ташқи бозорда талаб этилган тайёр товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижаси ҳисобланади. Бу аввало мамлакатимиз иқтисодиётида индустриал саноат тармоқлари ва хизматларнинг жадал ривожланиб бораётгани билан изоҳланади. Қўшилган қийматлар йиғиндиси кўринишида ҳисобланган ЯИМ таркибига соф билвосита солиқлар, яъни давлат буджетига тушган қўшилган қиймат солиғи, аксиз солиғи ва божхона божи тўловлари билвосита солиқлар билан давлат буджетидан ишлаб чиқарувчиларга берилган субсидиялар ўртасидаги фарқ ҳам қўшилади.

Соф солиқларнинг ЯИМдаги улуши 2000 йилда Ўзбекистон Республикасида 12,5 фоизни, 2018 йилда эса 11,2 фоизни ташкил этди. Соф солиқларнинг ЯИМдаги улуши камайиб боришини ижобий тенденсия деб баҳолаш мумкин.

Шу билан бирга, ушбу даврда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ўсишининг юқори суръатлари (ҳар йили ўртача 6,2 %) сақлаб қолинган ҳолда ЯИМ таркибида қишлоқ хўжалигининг улуши 34,4 фоиздан 32,4 фоизгача ўзгарди.

Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритиши билан қисқа муддатларда мамлакатнинг ғалла ва умуман озиқ-овқат мустақиллигига эришиш, аҳолини ўзимизда ишлаб чиқарилган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш стратегик мақсади қўйилди.

Озиқ-овқат муаммосини ҳал этиш учун пахта экин майдонлари 2 марта қисқартирилди, бўшатилган майдонларда эса озиқ-овқат экинлари, шу жумладан, ғалла, мева-сабзавот, картошка, узум, полиз ва озуқа экинлари этиштирила бошлади.

Ўзбекистон мустақиллик йилларида мамлакатимизда саноатнинг автомобилсозлик, нефт-газ-кимё, нефт-газ машинасозлиги, замонавий қурилиш материаллари саноати, темир йўл машинасозлиги, маиший электротехника, фарматсевтика, замонавий озиқ-овқат ва тўқимачилик каби мутлақо янги тармоқлари барпо этилди. Асака ва Питнак шаҳарларида

Барчамизга аёнки, хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим манбаи ва омили ҳисобланади. Жаҳон тажрибаси бугун айнан ушбу соҳа ялпи ички маҳсулотни шакллантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, одамларнинг фаровонлигини оширишда этакчи ўрин тутишини кўрсатмоқда.



Агар 2000 йилда ЯИМ таркибида хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 42,5 фоизни ташкил қилган бўлса, сўнгги 18 йил мобайнида мазкур соҳанинг жадал таркибий силжишлари (ўртача ўсиш суръати 114%) ушбу соҳанинг ЯИМдаги улушини 2005 йилдаги 41,4 %дан 2018 йилда 35,6 %гача ўзгаришини таъминлади (2- жадвал).

2-жадвал

Иқтисодий фаолият турлари таснифлагичи бўйича иқтисодиёт тармоқлари бўйича ЯИМ тузилмаси (якунга нисбатан% да)6

Кўрсаткичлар

2000

2005

2010

2015

2016

2017

2018

1. ЯИМ, жами

100

100

100

100

100

100

100

Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати

87,5

89,4

87,2

90,4

90,8

88,5

88,8

Маҳсулотларга соф солиқлар

12,5

10,6

12,8

9,6

9,2

11,5

11,2

2. Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати

100

100

100

100

100

100

100

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

34,4

29,5

32,9

34,1

34

34

32,4

Саноат (қурилишни қўшган ҳолда)

23,1

29,1

26

26,2

26,6

27,9

32

Хизматлар

42,5

41,4

41,1

39,7

39,4

38,1

35,6

Қайд этиш жоизки, 2019 йил январ ойида Давлат статистика қўмитаси томонидан 2017 йил учун ЯИМ кўрсаткичи кенг миқёсда қайта кўриб чиқилди ва бу асосан қишлоқ хўжалиги тармоғи маълумотларидаги ўзгаришлар натижасида келиб чиқди. Бу ўзгаришлар, бир неча йиллар давомида қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисоблашда бозор нархларига нисбатан сезиларли даражада паст бўлган нархлардан фойдаланилганлиги билан изоҳланади.

Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барча турлари бўйича ўртача йиллик нархлар қайта кўриб чиқилиб, бозор нархларига ўтказилди. Бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш миқдори, яъни натура кўринишидаги ҳажмлари ўзгармади. Масалан, 2017 йил учун қайта баҳолашга қадар 1 кг доннинг ўртача йиллик нархи 648 сўмни ташкил қилган бўлса, қайта баҳолашдан кейин 1686 сўмни, сабзавотлар қайта баҳолашга қадар 895 сўмни, қайта баҳолашдан кейин – 2547 сўмни, полиз экинлари қайта баҳолашга қадар – 865 сўмни, қайта баҳолашдан кейин – 1128 сўмни, тирик вазндаги мол гўшти қайта баҳолашга қадар – 5986 сўмни, қайта баҳолашдан кейин – 17470 сўмни; сут қайта баҳолашга қадар – 577 сўмни, қайта баҳолашдан кейин – 1678 сўмни ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўртача йиллик нархлари қайта ҳисоблаб чиқилганидан сўнг ушбу тармоқнинг ялпи қўшилган қиймати ҳажми 43,1 трлн. сўмдан 91,0 трлн. сўмга ва мос равишда, ЯИМ ҳажми 254,0 трлн. сўмдан 302,5 трлн. сўмга ошди (+47,9 трлн. сўм қишлоқ хўжалиги ҳисобига, +0,6 трлн. сўм бошқа тармоқларга киритилган аниқликлар ҳисобига). Шу билан бирга, қайта ҳисоблаш натижасида ЯИМнинг ўсиш суръатлари 5,2 % дан 4,5 % гача пасайди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигининг ЯИМ тармоқлари бўйича таркибидаги улуши 19,7 % дан 34,0 % гача ўсди, саноатнинг улуши 27,2 % дан 22,2 % гача, қурилишнинг улуши 6,9 % дан 5,7 % гача, хизматлар соҳасининг улуши 46,2 % дан 38,1 % гача камайди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, маҳсулотларга соф солиқлар кўрсаткичидаги ўзгаришлар Миллий ҳисоблар тизими ва Давлат молияси статистикаси маълумотлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш мақсадида амалга оширилганлиги билан изоҳланади.

Жаҳон тажрибасида қабул қилинганидек, динамик қаторларда ўзаро мувофиқликни таъминлаш мақсадида 2014-2016 йиллар учун ЯИМни қайта баҳолаш ишлари амалга оширилди.

Таъкидлаш лозимки, узоқ даврлар учун статистик кўрсаткичларни бундай қайта ҳисоблаш ишлари тез-тез амалга оширилмайди ва улар, одатда, услубий ёндашувлардаги сезиларли ўзаришлар билан боғлиқдир.

ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш. Бу усул якуний фойдаланиш усули деб ҳам юритилиб, унда ЯИМни ҳисоблаш учун якуний маҳсулотларни сотиб олишга қилинган барча харажатлар ўзаро қўшиб чиқилади. Бу харажатлар қуйидагича гуруҳланади:

Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (C):


  • узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;

  • кундалик фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;

  • истеъмол хизматлари тўловига.

Ялпи ички хусусий инвеститсия харажатлари (И):

  • асбоб-ускуналар, машиналарни якуний сотиб олишга;

  • корхоналар, иншоотлар, тураржой биноларини қуришга сарфланган;

  • товар заҳиралари ўртасидаги фарқлар ёки заҳираларнинг ўзгариши.

Товар ва хизматларнинг давлат хариди (Г).

Бу гуруҳ харажатларига маҳаллий ва марказий бошқарув ҳокимияти идоралари томонидан корхоналарнинг пировард маҳсулотлари ва ресурслари хариди (автомобил йўллари ва почта муассасалари қурилиши, давлат корхоналарида тўланадиган иш ҳақи) харажатлари киритилади. Лекин шу ўринда таъкидлаш лозимки, бу харажатларга давлат трансферт тўловлари киритилмайди.7

Соф экспорт (Хн): мамлакатнинг импорт ва экспорт оператсиялари бўйича харажатлар ўртасидаги фарқ.

ЯИМни харажатлар орқали ҳисоблаш формуласини қуйидагича тасвирлаш мумкин:



ЯИМ = C + И + Г + Хн

Ўзбекистон Республикасида яратилган ЯИМнинг фойдаланиш (харажатларга кўра) таркиби таҳлили (3-жадвал) шуни кўрсатадики уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари ЯИМ таркибидаги энг салмоқли компонент экан. Бу кўрсаткичнинг ЯИМдаги улушига кўра Ўзбекистон Россия Федератсияси, Япония ва Испания давлатларига яқин туради. Ялпи жамғариш, ёки ялпи инвеститсиялар улуши катталиги бўйича иккинчи компонент бўлиб 2017 йилда ЯИМнинг 27,6 %ини (шу жумладан асосий капиталга киритилган инвеститсиялар 26,1 %ни, заҳираларнинг ўзгариши 1,5 % ни ташкил этган. Таққослов учун мақлумотлар келтирадиган бўлсак, 2017 йил якунларига кўра, ялпи инвеститсияларнинг ЯИМдаги улуши Россия Федератсиясида 24,1%ни, Японияда 24,0 фоизни, Испанияда 20,6%ни, Хитой Халқ Республикасида эса 44,4 фоизни ташкил этган.




Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6


Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2019
ma'muriyatiga murojaat qiling