Миллий иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни хисоблаш усуллар


-жадвал Ўзбекистон Республикасида ЯИМнинг фойдаланиш таркиби8


Download 1.87 Mb.
bet2/6
Sana14.02.2020
Hajmi1.87 Mb.
1   2   3   4   5   6

3-жадвал

Ўзбекистон Республикасида ЯИМнинг фойдаланиш таркиби8 (%)

Давр

Якуний истеъмол харажатлари жами, %

Ялпи жамғариш

Соф экспорт

Хусусий

Давлат

Асосий капиталга ялпи ички инвеститсия

Заҳираларнинг ўзгариши ва бошқалар




2000

61,9

18,7

24

-4,4

-0,2

2001

61,5

18,5

27,9

-6,8

-1,1

2002

60,2

18

22,1

-0,9

0,6

2003

55,6

17,4

21,5

-0,7

6,2

2004

51,9

16,2

23,5

1

7.4

2005

48.4

15.9

22.0

6.0

7.7

2006

48.2

15.3

21.6

8.0

6.9

2007

47,9

15.6

23.5

4,7

8,3

2008

47,1

17,5

25,5

5,5

4,4

2009

48,3

18,9

28,6

-1,7

5,9

2010

49

15,8

27,3

-1,8

9,7

2011

50,3

15,4

25

1,5

7,8

2012

52,2

15,8

25,4

3,5

3,1

2013

54,5

15,8

23,2

4,4

2,1

2014

56

15,9

23

4,8

0,3

2015

55,3

17,6

26,9

-0,1

0,3

2016

56,5

18,1

26,2

-0,9

0

2017

53,2

16,7

26,1

1,5

2,5

Мамлакатда 2000-2017 йилларда истеъмол улуши ўртача 53,2% га тенг бўлиб, унинг таркибидаги 2017 йилда давлат харажатлари улуши ўртача 16,7%, хусусий истеъмол улуши эса ўртача 53,2% га тенг бўлган.

ЯИМни даромадлар (тақсимот усули) бўйича ҳисоблаш. ЯИМни даромадлар бўйича аниқлашда якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида резидент-ишлаб чиқариш бирликлари томонидан, қўшилган қийматлар ҳисобидан, тўланган дастлабки даромадлар қўшиб чиқилади.

ЯИМни даромадлари йиғиндиси кўринишида ҳисоблашда асосан қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:



  • соф билвостиа солиқлар (Тн) – билвосита солиқлар(қўшилган қиймат солиғи, аксизлар, божхона божлари) ва субсидиялар ҳажмлари ўртасидаги фарқ;

  • ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W) - хусусий ва давлат компанияларининг ёлланма ишчиларга ҳисоблаган барча турдаги меҳнат ҳақи тўловларининг номинал миқдори плюс иш берувчилар томонидан иш ҳақи фондига нисбатан ҳисобланиб тўланадиган ижтимоий суғурта ажратмалари. Ўзбекистон Республикасида бу ажратма нормаси 2005 йилда иш ҳақи фондига нисбатан 31% бўлган бўлса. 2006 йилдан бошлаб 25 % қилиб белгиланди, 2017 йилдан бошлаб 15-25 % атрофида қилиб белгиланди.

  • Корпоратсияларнинг ялпи фойдаси + нокорпоратив корхоналар даромади (Р).

Нокорпоратив корхоналар- кичик ҳажмдаги, уй хўжаликларига тегишли корхоналар бўлиб уларда корхона фойдаси ва корхона эгасининг иш ҳақи элементлари ўзаро қўшилиб кетган бўлади. Бу ҳолат аралаш даромад атамасини қўллашга сабаб бўлади.

Р= Корпоратсияларнинг соф фойдаси (Р1 ) + нокорпоратив корхоналар соф даромадлари(Р2) +амортизатсия (А);

ЯИМни даромадлар кўринишида ялпи қўшилган қийматни кўрсатилган уч гуруҳга бўлиб топиш мумкин:

ЯИМ = Тн + W

Олинган дастлабки даромадлар қайта тақсимланиши натижасида дивиденд, рента, тўғридан тўғри хорижий инвеститсиялардан олинган реинвеститсия кўринишидаги даромадлар пайдо бўлади.

Шунингдек, ЯИМни даромадлар кўринишида аниқлашда, иқтисодий назарияда, даромадларни қуйидаги компонентларга бўлиш кўзда тутилади:


  • амортизатсия (А);

  • билвостиа солиқлар (Т);

  • ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W);

  • ижара ҳақи тўлови ва рента кўринишидаги даромадлар(Р1);

  • капитал учун олинган фоиз даромадлари (Р2);

  • мулкдан келадиган даромад (нокорпоратив корхоналар даромади) (П1);

  • корпоратсия фойдаси (П2).

Корпоратсиялар фойдаси ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади:

  • корпоратсияси фойдасидан тўланадиган солиқлар (П2.1);

  • ҳиссадорлар ўртасида тақсимланадиган дивидендлар(П2.2);

  • корпоратсиянинг тақсимланмаган фойдаси(П2.3).

Келтирилган ёндошвуга кўра:

ЯИМ (Й) = А + Т + W + Р1 + Р2 + П1 + П2

Харажатлар ва даромадлар кўринишида ҳисоблаб топилган ЯИМ ҳажми ўзаро мос келади. Чунки миллий иқтисодиёт доирасида бир субъект томонидан қилинган ҳар қандай харажат иккинчи субъект учун даромад бўлиб тушади.




  1. Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор йўналишлари ва унинг асосий параметрлари

2030 йилгача Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясида макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсиш барарорлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини, инвестицион ва экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, меҳнат бозорида кескинлик даражасини пасайтириш, аҳоли даромадлари ўсиши ва кам таъминланганликни қисқартириш назарда тутилади.   

  2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини (кейинги ўринларда – Концепция) ишлаб чиқиш мамлакатда амалга оширилаётган  2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясига, Ҳукуматнинг молиявий-иқтисодий муносабатларнинг барча жиҳатларини ислоҳ қилиш, тармоқлар ва ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва ижтимоий масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ қабул қилинган қарорларига асосланади.  Концепцияни ишлаб чиқиш зарурати  узоқ муддатли истиқболда иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини чеклайдиган мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни, хавф-хатар ва таҳдидларни ҳал этиш, шунингдек, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг ҳозирги ҳолатидан барқарор ривожланишга ўтишнинг мақсадлари ва устуворликларини белгилаш  ва аҳоли ҳаёт даражасини ошириш билан боғлиқдир.  

Концепцияда  истиқболда иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган потенциал хавф-хатар ва таҳдидлар таҳлил қилинган.

   Мамлакатнинг айрим минтақларида мутахассислар, айниқса врачлар ва ўқитувчилар етишмаслиги кузатилмоқда, бу таълим муассасалари битирувчилари бошқа мутахассислик бўйича ишга жойлаштирилишига олиб келади. Айни вақтда иш кучи таклифининг юқори даражаси меҳнат ресруслари ортиқча бўлган минтақаларда ишсизликнинг ўсишида акс этади, норасмий бандликнинг юқори улуши эса (40%) мамлакат Давлат бюджетига салбий таъсир кўрсатади.

 Бундан ташқари, иқтисодий муносабатларни тартибга солиш соҳасида ҳуқуқий база ва қонунларни ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга ошириш механизмалари  ткомиллаштирилмаганлиги сақланиб қолмоқда, давлат бошқаруви тизимида жавобгарликнинг тегишли тизимисиз бошқариш ва унинг қўлланилиши, назорат қилинмасдан бошқаришнинг тўғридан-тўғри воситалари устунлик қилади.

Давлат корхоналари молиявий ҳолатининг заифлиги, тўлов муносабатларининг бузилиши, ўз айланма маблағлари сурункали тақчиллиги оқибатида соҳалар ишидаги узилишлар  хусусийлаштириш жараёнлари секинлашиши ва тадбиркорлик фаолияти эркинлиги чекланиши оқибатлари ҳисобланади.

Умуман олганда мамлакат иқтисодиётини экстенсив ривожлантириш салоҳити, айнан айтганда иқтисодиёт реал секторини аниқ мақсадни кўзламасдан ва ялпи модернизация қилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олишни кенгайтиришга салмоқли инвестициялар киритилиши, кичик бизнесни жадал ривожлантириш, меҳнат мигрантларининг ўтказмалари ва шунга ўхшаш бошқа омилларнинг иқтисодий ўсишга ўз таъсирини  ўтказиши ўзини тугатиб бўлди.

 Шу сабабли  жаҳон иқтисодиёти ривожланиши тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда  ишлаб чиқилган Концепция, мамлакат иқтисодиётига салбий ташқи омилларнинг таъсирини юмшатиш чоралари, демографик тенденциялар ва меҳнат бозоридаги кескинлик, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини кучайтириш зарурлиги, бандлик ўсишини таъминлаш ва аҳоли ҳаёти даражасини яхшилаш мамлакат иқтисодиётини ривожланишнинг барқарор йўлига ўтказиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш  масалаларини комплекс ҳал этишда муҳим йўналиш сифатида қаралмоқда.

Концепция 2030 йилгача бўлган даврда белгиланган Ўзбекистон Республикасини Барқарор ривожлантириш мақсадлари принциплари ва вазифаларига, айнан қуйидагиларга жавоб беради:

 1.Кам таъминланганлик даражасини ҳамма жойда қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш,  қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш,  соғлом турмуш тарзини юритиш, барчани қамраб оладиган сифатли таълимни таъминлаш,  бутун умр давомида таълим олиш имкониятини рағбатлантириш, гендер тенглик  вазифаларини ҳал этиш.

 2.Сув ресурсларини сақлаш ва оқилона фойдаланиш, санитарияни ривожлантириш,  барча учун қиммат бўлмаган, ишончли, барқарор ва замонавий  энергия манбаларидан фойдаланишни таъминлаш.

3.Унумли бандликни таъминлаш, пухта  инфратузилмани яратиш кенг қамровли ва  барқарор индустрлаштириш ва инновацияларга кўмаклашиш асосида барқарор ва  умум қамровли иқтисодий ўсишга кўмаклашиш.

4.Шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг очиқлиги, хавфсизлиги, гавжумлиги   ва экологик барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона  моделларига ўтиш, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши курашишнинг шошилинч чораларини кўриш.

Концепция  иқтисодий сиёсатни амалга ошириш йўналишлари бўлиб хизмат қиладиган Ўзбекистон Республикасини ўртача ва узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадлари, устуворликлари ва вазифаларини белгилайди ва асослайди.

Бунда, мақсадлар сифатида Концепцияда жадал ва барқарор ўсиш шароитларида республика ҳар бир фуқаросининг соғлом ва самарали ҳаётини таъминлайдиган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш, ер, сув ва энергетика ресурсларидан уларни келажак авлоднинг фойдаланиши учун сақлаб қолган ҳолда самарали фойдаланиш, экологик муаммоларни ҳал этиш, Орол денгизининг экологик инқирози оқибатларини бартараф этиш, атроф муҳитни яхшилаш  кўриб чиқилади 

 Прогнозлар бўйича 2030 йилга бориб реал ялпи ички маҳсулотнинг ўсишини 2,1 баравар ва аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ўсишини хорижий валютада 3 баравар ёки 2018 йилдаги 1533 АҚШ долларига нисбатан 4538 АҚШ долларигача таъминлаш кўриб чиқилади. Қўйилган мақсадларга эришиш учун иқтисодий ўсишнинг ўртача йиллик суръатларини 6,4 фоиздан паст бўлмаган даражада қўллаб-қувватлаш зарур бўлади.

2030 йилга бориб  аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг эришилган қиймати Ўзбекистонга даромадлар даражаси ўртадан юқори бўлган жаҳон мамлакатлари гуруҳига кириш, меҳнат бозорида кескинлик даражасини пасайтириш, аҳоли даромадлари ўсишини ва кам таъминланганликни икки баравар қисқартириш имконини беради.

Ишлаб чиқариш реал ҳажмлари ўсишини 2,3 баравар (ялпи ички маҳсулот улушини 2018 йилдаги 26,3 фоиздан 2030 йилда 33,3 фоизгача кўпайтириш) қурилиш ишларини 2,1 баравар (5,7 фоиздан 6,4 фоизга ва хизматлар соҳасини 2,1 баравар кўпайтириш (35,6 фоиздан 39,3 фоизгача) таъминлаш ва тегишли равишда қишлоқ хўжалиги улушини 1,8 баравар пасайтириш (32,4 фоиздан 21 фоизгача) 2018-2030 йилларда ялпи ички маҳсулот ўсишининг асосий омиллари ҳисобланади.

Иқтисодиёт ишлаб чиқариш салоҳиятининг ўсиши экспорт ҳажмлари 3 баравар кўпайишини таъминлайди. Иқтисодий ўсишни таъминлаш учун капитал қўйилмалар ҳажмларини – 3,1 баравар, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни – 7,0 баравар кўпайтириш талаб этилади.

Бунда қуйидагилар мақсадларга эришишда бош омиллар сифатида қаралади.

1.Меҳнат ресурсларини аниқ мақсадни кўзлаб тартибга солиш механизмларини ишлаб чиқиш ва инсон капиталини кучайтириш, иқтисодий ўсишнинг ресурсларидан самарали фойдаланиш воситасида демографик омил ўсишини самарали иқтисодий ўсишга трансформация қилиш.

Қайд этиш зарурки, ҳозирги вақтда мамлакатнинг меҳнат ресурслари бутун аҳолининг қарийб 56,7 фоизини ташкил этади. Ҳар йили меҳнат бозорига 200-250 минг киши киради. Аҳолининг ёш таркиби (меҳнатга лаёқатли аҳолининг 60 фоизи) юқори меҳнат фаоллиги ва катта мослашувчанлик билан фарқланиб турадиган меҳнат салоҳиятини шакллантириш имконини беради.

2. Минтақаларнинг моддий-техник ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, сермаҳсул иш ўринлари ташкил этилишини ва маҳаллий аҳоли даромадлари ошишини таъминлайдиган инфратузилмавий, ишлаб чиқариш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий ресурслар ва имкониятларни жадал сафарбар қилиш йўли билан минтақавий омилдан самарали фойдаланиш. Бунда саноат ишлаб чиқаришларини самарали ривожлантириш ва жойлаштириш ҳамда хусусий ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш учун иқтисодий ва ихтисослаштирилган зоналар, тармоқ кластерлари, кичик саноат зоналари, инновацион марказлар, технопаркларнинг афзалликлари ва устунлигидан фойдаланишга алоҳида аҳамият берилади.

3. Жалб этиладиган инвестициялар ҳажмлари ўсиши концепциясидан улардан самарали фойдаланиш концепциясига тизимли ўтиш орқали иқтисодий ўсишни ва таркибий қайта ўзгартиришларни таъминлашда аниқ мақсадга йўналтирилган инвестиция сиёсатини амалга ошириш. Табиий-хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергиянинг тикланадиган манбаларини ва юқори қўшилган қийматли тармоқларни ривожлантириш бунга кўмаклашади, бу атроф муҳитга ташланмалар чиқариб ташланишини пасайтириш, экотизимларнинг сақланиши ва тикланишини таъминлаш имконини беради.

Концепция амалга оширилиши узоқ муддатли даврнинг турли босқичларида қуйидаги натижаларни таъминлайди:

Биринчи босқичда (2019-2021 йиллар) макроиқтисодий барқарорлик бозор муносабатларининг институционал базасини яратиш, реал секторнинг тармоқлари ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, инсон капиталини яхшилаш ва аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича қабул қилинган ҳужжатлар амалга оширилиши орқали иқтисодиётнинг янги шарт-шароитларга ва бозор механизмларига мослашиши юз беради.

Ушбу босқичда коррупцияни чеклаш ва хуфиёна иқтисодиёт даражасини пасайтириш, товар ва молия бозорларини ривожлантириш ҳамда адолатли рақобат шарт-шароитларини шакллантириш, экологик ва ресурсларни тежайдиган стандартларни жорий этиш қисми бўйича давлат институтлари салоҳиятини мустаҳкамлаш вазифаларини ҳал этиш муҳим ўрин тутади.



Иккинчи босқичда (2022-2025 йиллар) қайта ишловчи тармоқларни жадал ривожлантириш, фойдаланаётган ресурслар самарадорлигини ошириш, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришга йўналтирилган янги бозор ва ишлаб чиқариш тузилмаларини шакллантириш ҳисобига иқтисодиёт тармоқларида сифатли тузилмавий ўзгаришларга эришилади. 

Ушбу босқичда самарали бандликни кенгайтиришда ва бошқа ижтимоий муаммоларни ҳал этишда унинг улушини кўпайтириш йўли билан иқтисодий ўсиш суръати жиддий равишда ошади. Институтлар салоҳияти мустаҳкамланишига қараб таълим ва соғлиқни сақлаш хизматлари сифати ошади, кичик бизнесни индустрлаштириш ва янги саноат сиёсатига ўтиш учун шарт-шароитлар яратилади, йирик давлат хўжалик бирлашмаларида менежмент сифатининг ошиши уларнинг қўшилган қийматни яратишнинг глобал занжирига киришини таъминлайди.

 Учинчи босқичда (2026-2030 йиллар) экспортга йўналтирилган иқтисодиёт табиатдан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш соҳасига анънавий бўлмаган ресурсларни ва энергия манбаларини жалб этиш ҳамда инсон капиталини сифатлироқ ривожлантириш ҳисобга олинган ҳолда иқтисодиёт тармоқларини техник ва технологик ривожлантириш негизида жадал суръатларда ривожлантирилади. 

Концепциянинг ҳар бир босқичида стратегик устуворликларнинг олдинга қўйилган вазифалар билан боғлиқлигини таъминлашга йўналтирилган тизимли ижтимоий-иқтисодий сиёсат амалга оширилади. Бу  уларнинг келишилганлигини таъминлайди. Ўз навбатида ҳар бир босқичда ҳал этиладиган вазифалар иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва соҳаларини ва мамлакат ҳудудларини ривожлантиришга тегишли бошқарув қарорлари қабул қилишнинг сифатлироқ даражасида аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши билан мустаҳкамланади. 2019–2030 йилларда ЯИМ ўсишининг прогноз суръатларини таъминлаш учун прогноз даврда саноат маҳсулоти ўсишининг ўртача йиллик суръатлари қайта ишловчи саноат ўсиши суръатларининг олдини олувчи суръатларини 8,1 фоизгача ўстириш ҳисобига 7,4 фоизни ташкил этиши керак. Прогнозлаштирилаётган даврда қайта ишловчи секторнинг улуши 2018 йилдаги 76,6 фоиздан 2030 йилда 78,9 фоизга кўпайяди.

Саноатнинг ривожланиши ҳам давлат, ҳам хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва самарали миллий инновацион тизимни жадал ривожлантириш доирасида саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши ошишини рағбатлантириш ва давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш механизми орқали иқтисодиётни таркибий ва институционал қайта ўзгартиришлар йўли билан ресурс салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳисобига бажарилади.

Жамғармаларнинг ички манбалари чекланганлиги туфайли замонавий рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қодир бўлган, бироқ айланма капитал етишмаслиги ва ички талаб ўсишининг тор имкониятлари туфайли ишламаётган мавжуд қувватларнинг нисбатан рақобатбардошли қисмини айланмага жалб этиш омилидан энг кўп даражада фойдаланиш зарур. Баҳолашлар катта инвестиция харажатларини талаб этмайдиган қувватларни юклашнинг энг кўп захираси машинасозликда, асосан автомобилсозликда ва бир қатор тўқимачилик ишлаб чиқаришларида мавжудлигини кўрсатади.

Рангли металлургия ва қурилиш материаллари саноатининг моддий-хомашё базасини янада мустаҳкамлаш, қазиб олинаётган минерал хомашёни қайта ишлашнинг комплекслилигини тубдан ошириш, саноат ишлаб чиқариши ва меҳнат унумдорлиги ўсиши суръатларини кўпайтириш зарур.

Ҳисоб-китоблар меҳнат унумдорлигини фақат 1 фоизга ошириш саноатнинг қўшилган қиймати 1,2 фоизга ўсишини таъминлаш имконини беришини кўрсатади. Асосий ишлаб чиқариш фондларини модернизация қилиш ва саноатни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнларини кучайтириш ушбу резервдан фойдаланишнинг асосий омиллари ҳисобланади.

Узоқ муддатли истиқболда саноатда ислоҳотлар оғирлиги марказини инновацион омилларни (био ва нанотехнологиялар, микроэлектроника, нозик кимё технологиялари, ахборот-коммуникация ва лазер-оптик технологиялар, тикланадиган энергетика ютуқларидан фойдаланиш, янги материаллар ишлаб чиқариш ва шу кабилар) фаоллаштириш асосида таркибий қайта ўзгартиришларни жадаллаштиришга ва ишлаб чиқаришни диверсификациялашга кўчириш таклиф этилади. Бунинг учун:

1. Юқори технологияларни ўзлаштиришга кўмаклашувчи илмий-техник ва таълим тизимларини ҳамда корхоналар салоҳиятини янада ривожлантириш ҳисобига саноатнинг инновацион-йўналтирилган, юқори технологик тузилмасини шакллантириш учун базавий шарт-шароитларни яратиш.

2. Инновацион омилларни фаоллаштиришга ва хорижий технологияларни ўзлаштириш ва мослаштириш ҳамда маҳаллий инновацион салоҳиятни кучайтириш орқали ишлаб чиқариш жараёнига инновациялар жорий этилишини таъминлайдиган бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси институтларини шакллантириш.

3. Илмий ташкилотлар, таълим муассасалари билан йирик ва кичик бизнеснинг ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги мустаҳкам кооперацияни таъминлаш чора-тадбирларини кўриш.

2030 йилгача Концепция доирасида қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришиш назарда тутилади:

1. ЯИМ ўсиши суръатига қайта ишловчи саноатнинг улуши ҳиссасини 2018 йилдаги 21,9 фоиздан 2030 йилда 35,4 фоизгача, саноатда 47,6 фоиздан 89,6 фоизгача кўпайтириш

2. Пахтани чуқур қайта ишлаш даражасини 100 фоизгача етказиш.


  1. Ўзбекистон Республикаси асосий кўрсаткичлар таҳлили

Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилнинг январь-сентябрида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 361 858,4 млрд. сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг январь-сентябри билан таққослаганда 5,7 % га ўсди. ЯИМ дефлятори индекси 2018 йилнинг январь-сентябридаги нархларга нисбатан 118,0 фоизни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 10 805 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 % га юқоридир.



4-жадвал

Иқтисодий фаолият турлари бўйича яимни ишлаб чиқариш9

2019 йил январь-сентябрь ойларидаги иқтисодий ўсиш суръатлари иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ижобий динамика билан боғлиқдир. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 90,9 % ини ташкил этди ва 5,7 % га ўсди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири 5,0 фоиз пунктни ташкил этди). Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 9,1 % ни ташкил этди ва 5,6 % даражасида ўсиш қайд этилди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири 0,7 ф.п.).






  1. Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6


Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2019
ma'muriyatiga murojaat qiling