Миллий иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни хисоблаш усуллар


Download 1.87 Mb.
bet4/6
Sana14.02.2020
Hajmi1.87 Mb.
1   2   3   4   5   6

6-расм. 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича товарлар ва хизматлар асосий гурухлари нархларининг ўзгариши ва уларнинг умумий истеъмол нархлари индекси ўсишидаги фарқи.20

Ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан товарлар ва хизматлар нархидаги ўзгаришларнинг умумий истеъмол нархлари индексининг ўсишига таъсири динамикаси озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари томонидан инфляцион босимнинг босқичма-босқич пасайиши билан тавсифланади (таъсири улуши январь ойида 80,0 %дан сентябрь ойида 37,9 %гача пасайган). Салмоғи жиҳатидан ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларининг ўсишива унинг таъсири эса аксинча, жорий йилнинг январь ойида 13,3 %дан сентябрь ойида 31,4 %гача ошди. Хизматлар тарифларининг нархларининг ўсиши ва унинг истеъмол нархлари индексига таъсири улуши 2019 йилнинг январида 6,7 %дан сентябрь ойида 30,7 %гача кўтарилди.21



Дастлабки маълумотлар бўйича 2019 йил январь-сентябрь ойларида республика корхоналари томонидан 234,7 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, саноат ишлаб чиқариш индекси 107,0 % ни ташкил этди. Жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг 8,9 % га (жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига қўшган ҳиссаси 6,5 ф.п.), тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлашнинг – 1,9 % га (0,3 ф.п.), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашнинг – 1,1 % га (0,1 ф.п.) ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилишнинг – 6,2 % га (0,1 ф.п.) ўсиши ҳисобланади22



7-расм. Ҳудудлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги
маҳсулот (хизмат)лар ҳажми23

2019 йилнинг январь–сентябрь ойларида ҳудудлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ ҳўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Самарқанд (21 307 млрд. сўм) ва Андижон (16 703 млрд. сўм) вилоятларига тўғри келмоқда. Аксинча кам ҳажмга эга ҳудудлар жумласига Қорақалпоғистон Республикаси (4 838 млрд. сўм), Сирдарё (5 310 млрд. сўм) ва Навоий (7 014 млрд. сўм) вилоятларини келтириб ўтиш мумкин. Хусусан юқори ўсиш суръатлари Фарғона вилоятида (104,0 %), Қорақалпоғистон Республикасида (103,5 %), Сурхондарё (103,4 %) ва Қашқадарё (103,3 %) вилоятларида кузатилди. Бухоро (100,2 %), Сирдарё (100,3 %) ва Самарқанд (100,6 %) вилоятларида эса аксинча паст суръатлар қайд этилди.






Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6


Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2019
ma'muriyatiga murojaat qiling