Milliy g`oya targ`iboti texnologiyalari fanini uchun ajratilgan
Download 187.5 Kb.
|
6-Abdullayev Abduraxmon
- Bu sahifa navigatsiya:
- I боб. Ахборотнинг жамият тарақиётига таъсири
- II боб .Ахборот соҳасига оид қонунларнинг мазмун-моҳияти
- Фойдаланган адабиётлар руйхати Хулоса Кириш Мазунинг долзарблиги.
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O`RTA MAXSUS TA`LIM VAZIRLIGI NAMANGAN DAVLAT UNIVERSITETI “Milliy g’oya, ma’naviyat va huquq asoslari” kafedrasi 5111600-Milliy g`oya, ma`naviyat asoslari va huquq ta`limi yo`nalishi IV BOSQICH 402-GURUH TALABASI ABDULLAYEV ABDURAXMONNING Milliy g`oya targ`iboti texnologiyalari fanidan Mavzu: Ommaviy axborot vositalarining jamiyatda tutgan o’rni Ilmiy rahbar: o’qituvchi A. Abdullayev NAMANGAN-2015 Mundarija: Кириш I боб. Ахборотнинг жамият тарақиётига таъсири 1.1. Ахборотлашган жамият тушунчаси. 1.2. Ахборот олиш ҳуқуқнинг кафолатланганлиги. II боб.Ахборот соҳасига оид қонунларнинг мазмун-моҳияти 2.1. Ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда ахборот воситаларининг ўрни. 2.2. Жамиятнинг ахборот соҳасида хавфсизлигини таъминлаш. Фойдаланган адабиётлар руйхати Хулоса Кириш Мазунинг долзарблиги. Истиқлол туфайли фуқароларимизнинг дунёқараши, тафаккури, ҳуқуқий онги ва маданиятида туб ўзгаришлар юз берди. Халкларнинг озодлик, мустакиллик, бахт-саодатга азалий интилиши, уз такдирини узи белгилашга азму карори хаётдаги чукур узгаришларни харакатга келтирувчи кучдир1. Бугун Ўзбекистонда бошқарувни либераллаштириш давлат ва жамиятни модернизация қилиш, иқтисодиётни эркинлаштириш, адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнлари оммавий ахборот воситалари (ОАВ) фаолиятига янгича ёндашувларни тақозо этмоқда. Фуқаролик жамиятининг муҳим институтларидан бири бўлмиш оммавий ахборот воситалари фаолиятини эркинлаштириш масалаларига бориб тақалади. Ҳар қандай жамиятда ахборот ҳамиша мамлакат тараққиётининг кўзгуси, кишиларнинг онги, дунёқараши, сиёсий савиясининг шаклланишида асосий восита бўлиб хизмат қилиб келган. Бу ҳолат айниқса шиддатли суръатлар билан ўзгариб бораётган бугунги глобаллашув замонида ҳар қачонгидан кўра кенг тармоқ ёзди, бинобарин, ҳаётимизнинг бирорта соҳасини оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Сўз ва матбуот эркинлиги, унинг кенг ошкоралиги, ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлайдиган демократик принципларни ҳаётга жорий этиш имконини беради. Кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда давлат тузилмалари вазифаларини босқичма-босқич жамоат ташкилотлари зиммасига ўтқаза бориш сингари демократик тамойилларни чуқурлаштаришда оммавий ахборот воситалари имкониятидан самарали фойдаланиш зарур бўлиб қолмоқда. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, миллий оммавий ахборот воситалари соҳасида буткул янги тизимни йўлга қўйиш, ахборот ва сўз эркинлигини, таъминлаш борасида эришилган ютуқлар моҳиятида ҳам ўзбек моделининг маъно-мазмунини ташкил этган қадриятлар, ҳаётий принциплар мужассам бўлган. Мустабид тузумга хос ўз умрини ўтаб бўлган жамиятни бошқариш ақидаларидан воз кечиб, ёш мустақил давлатни замонавий ривожланган демократик давлатлар қаторига олиб чиқиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш ўз-ўзидан амалга ошмаслиги ортда қолган йигирма йиллик шонли ва ғоятда мураккаб истиқлол йиллари воқеаларида ўз ифодасини топди. Шу ўринда ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, жамият ҳаётида юз берган ва бераётган воқеа-ҳодисаларнинг ҳеч бирини ахборот соҳасидан, оммавий ахборот воситаларидан ажратган ҳолда тушуниш мумкин эмас. Download 187.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling