Milliy g`oya targ`iboti texnologiyalari fanini uchun ajratilgan


I боб. Ахборотнинг жамият тарақиётига таъсири


Download 187.5 Kb.
bet2/7
Sana04.02.2023
Hajmi187.5 Kb.
#1157556
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-Abdullayev Abduraxmon

I боб. Ахборотнинг жамият тарақиётига таъсири


1.1. Ахборотлашган жамият тушунчаси.

Маълумки, оммавий ахборот воситалари сиёсий-ғоявий, маънавий-руҳий коммуникациянинг асосий таянчи сифатида жамиятнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигига кучли таъсир этиб, давлат институтларига нисбатан жамоатчилик назоратининг кучайиши учун янгидан-янги имкониятларни келтириб чиқариши мумкин. Демак, оммавий ахборот институтларининг жамият ҳаётидаги маънавий-сиёсий салоҳияти қанчалик кучли бўлса, жамиятда шу даражада фаоллик ва рағбат, бунёдкорлик ҳамда ғоявий уйғоқлик туйғулари кучли бўлади. Оммавий ахборот воситалари институтлари орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш фуқароларга конституциявий асосда ўзаро бирлашиш, уюшиш ҳуқуқини рўёбга чиқаришга имкон беради. Аҳоли турли гуруҳ ва қатламларининг ижтимоий манфаат ва қизиқишларини ифода этади. Қолаверса, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтириш воситаси бўлиб хизмат қилади.


Оммавий ахборот воситаларининг юксак ғоявий минбар ва одамлар қалбу шуурига тез таъсир этувчи восита сингари имкониятларидан самарали фойдаланиш – одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш ва аҳолининг ижтимоий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш, энг аввало инсоннинг ўзини ўзи тушуниши ва фуқаролараро муносабатларни юксак маънавий-маърифий мезонлар асосида шакллантиришга хизмат қилади. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари институтлари замонавий инсонпарвар тафаккурни, фуқаролардан ижодкорлик руҳини, яратувчилик қобилиятини, бунёдкорлик имкониятларини кенгайтиради. Яъни, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, бошқариш, ҳозирги замон меъёрлари асосида кишилик тараққиётини таъминлашнинг янги усул ва услубларини қидириб топиш зарурлигидан келиб чиқиб, ОАВнинг сиёсий-ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий ва ижтимоий-психологик ахборот тизимини бошқариш каби қатор, бир-бирига узвий боғлиқ бўлган имкониятларини янада кенгайтиришни тақозо этади. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларини бошқариш ва ташкил этишнинг энг мақбул шаклини жорий этиш зарур. Унинг бевосита давлат ҳокимияти ва ўзини-ўзи бошқариш органлари ўртасидаги муносабат, ўзаро ишончни, жамият ва давлат тараққиётини, фуқаролар якдиллигини, маънавий ва ғоявий жиҳатдан бирлигини таъминловчи кучли воситалар сифатида имкониятларини янада кенгайтириш зарур бўлади.
Оммавий ахборот воситалари институти, аввало, миллий манфаат, жамият ва шахс эркинлигини ҳисобга олган, ахборот олиш ва уни тарқатиш кафолати ҳамда мажбурияти билан боғлиқ жараёнларнинг бевосита шахсий, маҳаллий, уруғ-аймоқчилик манфаатларидан устун турадиган, умуммиллий манфаатга дахлдор бўлган қадриятга айланиб бормоғи лозим. Ана шундай шароитда жамоатчилик назоратини кучайтиришга йўналтирилган ҳар қандай мазмундаги ахборотни тарқатишдан олдин жамиятнинг маънавий - руҳий ҳолатига салбий таъсир этувчи, ижтимоий, миллий, этник, диний тафовут ва келишмовчиликларни кучайтирувчи, зўравонлик ва урушни тарғиб этувчи, порнография, маиший бузуқлик, шахслар мавқеига, обрўсига ва шаънига салбий таъсир этувчи ахборотларни чегаралашнинг норасмий, виждон билан боғлиқ бўлган, соғлом ақл ва юксак тафаккурга таянган маънавий-руҳий меъёрлари вужудга келади.
Ўзбекистонда демократик тамойилларни янада ривожлантириш ва кучли фуқаролик жамиятини такомиллаштириш бўйича устувор йўналишлар мустақиллик йилларида ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш чора-тадбирларининг изчил ва қонуний тус олганига бевосита боғлиқ. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг ҳозирги босқичида ҳуқуқий демократик давлат тамойилларини амалда рўёбга чиқариш - давлат органлари, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан оммавий ахборот воситалари орқали жамоат назоратини ўрнатиш зарурати кучайиб бормоқда.
Оммавий ахборот воситалари фаолиятини эркинлаштириш – жамиятда ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлайдиган демократик принципларни ҳаётга жорий этувчи воситадир. Фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги ва сиёсий маданиятини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли тобора ошиб бормоқда. Бу, ҳатто, давлат тизими фаолиятининг барча жабҳаларида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида рақобат муҳитини қарор топтириш ва ҳаммага баробар бўлган шарт-шароитлар яратишга қаратилиши, давлат бошқаруви идоралари вазифаларини давлат ҳокимиятининг қуйи тузилмаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказиш масаласида акс этади.
Ислоҳотлар тақдири, демократлаштиришнинг самарали натижалар бериши ва истиқболи кўп жиҳатдан оммавий ахборот воситаларининг аҳоли ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ақл-заковати ва фидоийлик туйғуларини шакллантирувчи муҳим институт сифатидаги вазифаларини қай даражада бажараётгани билан ҳам боғлиқ. Инсон онгида демократик қадриятларнинг чуқур илдиз отиши, унинг ўз ижтимоий бурчини тушуниш ва хақ-ҳуқуқларини янада кенгайтириш истаги, юксак маънавий-маърифий савияга эга бўлиш, ўз манфаатларини онгли идрок қилиш сингари қадриятлар билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда оммавий ахборот воситалари нинг роли катта. Айни оммавий ахборот воситалари тузилмаларининг халқни қарорлар қабул қилиш жараёнларидан хабардор қилиб бориш, ҳукумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат қилиниши, фуқароларнинг давлатни бошқаришда қанчалик иштирок эта олишини белгилайдиган институт сифатидаги роли тобора ортмоқда.
1994 йилда республикада 475 та оммавий ахборот воситалари, улардан 384 та газета, 66 та журнал, 19 та телестудия, 3 та кабель телевидениеси, 2 та радиостудия ва битта агентлик фаолият кўрсатган бўлса2, давлатимиз раҳбари ўз маърузасида таъкидлаганидек, кейинги 10 йилнинг ўзида босма оммавий ахборот воситаларининг сони 1,5 баробар, электрон оммавий ахборот воситаларининг сони эса 7 баробар кўпайиб, бугунги кунда уларнинг умумий сони қарийб 1200 тага етди. Мавжуд барча телеканалларнинг қарийб 53 фоизи, радиоканалларнинг эса 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда яшайдиган миллат ва элатларнинг 7 та тилида фаолият олиб боради, шунингдек, босма материаллар ва телекўрсатувлар инглиз тилида ҳам тарқатилмоқда.3
Мамла­катимизда оммавий ахборот воситалари соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг қонунлар ёрдамида мустаҳкамланиши, оммавий ах­борот воситалари фаолияти эркинлиги ва мустақиллигини амалда таъминлаш, уларни том маънода "тўртинчи ҳокимият" сифатида шаклланиши учун етарли ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистонда демократик янгиланишлар жараёнини чуқурлаштириш ва фуқароларнинг эркинликларини таъминлашнинг ғоят муҳим шарти - оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш учун демократик андозаларни жорий этиш бўйича аниқ ва изчил чораларни амалга оширишдир. Бу борадаги асосий вазифа матбуот, телевидение, радио фаолиятини янада либераллаштириш, уларнинг мустақиллиги ва эркинлигини амалда таъминлашдан, оммавий ахборот воситаларини фикрлар ва ғояларни эркин ифода этадиган майдонга айлантиришдан иборат. Бу чоралар натижасида аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакат сиёсий ва ижтимоий ҳаётида амалий иштирок этиши учун кенгроқ жалб қилишга эришиш мумкин.
Бугун замонавий ҳаётни ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) сиз тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, бу технологиялар қисқа муддат ичида алоқа қилиш имкониятлари ва ахборот олиш усуллари тўғрисидаги тасаввурларимизни кескин ўзгартириб юборди. Ҳозирги вақтда АКТ жамият турмушининг барча соҳаларида – давлат бошқарувида, иқтисодиёт, сиёсат, тиббиёт, таълим, фан ва маданият, маиший турмуш ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Муболағасиз айтиш мумкинки, ҳеч бир мамлакат ахборот-коммуникация технологияларининг доимий равишда такомиллашувига етарли даражада эътибор бермай туриб, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан муваффақиятли ривожлана олмайди. АКТ ахборот олиш, узатиш ва тарқатиш эркинлигини бериш билан бирга одамларга ўзининг интеллектуал салоҳиятини янада тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратиб, барқарор иқтисодий ўсиш, фаравонлик даражасини ошириш мақсадларига эришишга ёрдам беради.

Download 187.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling