Milliy g`oya targ`iboti texnologiyalari fanini uchun ajratilgan


Download 187.5 Kb.
bet5/7
Sana04.02.2023
Hajmi187.5 Kb.
#1157556
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-Abdullayev Abduraxmon

2.2. Жамиятнинг ахборот соҳасида хавфсизлигини таъминлаш.


Маълумки, ахборотни биринчи навбатда журналистлар қидирадилар, оладилар ва оммавий ахборот воситалари орқали тарқатадилар. Шу сабабдан, журналистлар фаолиятини ҳам кўриб чиқиш лозим. «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун журналистнинг фаолияти билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатларни тартибга солади, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, унга ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатлар беради, журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини белгилайди.
Юртимизда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашга, журналистлар фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу мақсадда 1997-йилда Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилганди. Журналистлар ҳуқуқларига доир қонунлар қаторида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекслари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни келтириш мумкин.
Уларда қонун ва ҳуқуқ нуқтаи назаридан оммавий ахборот воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш билан боғлиқ жиноий ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликлар учун аниқ жавобгарликлар белгиланган, зеро, «Инсон ҳуқуқларини ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Европа конвенсиясининг 10-моддасида айтилганидек, «Сўз ва матбуот эркинлиги демократик жамиятда миллий хавфсизлик, ижтимоий осойишталик манфаатлари йўлида, тартибсизликларнинг олдини олиш, ахлоқни ҳимоя қилиш, бошқа шахсларнинг обрў-эътибори ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ёхуд одил судловни таъминлаш мақсадларида мажбурият ва жавобгарлик юклаш имкониятини келтириб чиқаради». Чоп этилган ахборотнинг холислиги ва ишончлилиги принципи бузилган тақдирда, уни бузган шахслар жавобгарликка тортиладилар.
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини цензура қилишга йўл қўйилмайди. Эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олиниши, шунингдек, уларнинг матни ўзгартирилишини ёки бутунлай нашрдан олиб қолиниши (эфирга берилмаслиги)ни талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Цензура, оддий қилиб айтганда, бу муайян ахборот берилишига (нашр қилинишига) тўсқинлик қилиш, унга нисбатан таъқиб ва чеклов ўрнатишдир. Сўз эркинлиги, фикр билдириш эркинлигини ҳар қандай чеклаш демократияга хилофдир. Ва аксинча, цензуранинг олиб ташланганлиги журналистлар, оммавий ахборот воситалари орқали истаган хабар, маълумот ва материални эълон қилаверади, деган гап эмас, албатта.
Қонунда яна бир муҳим жиҳат борки, у ҳам бўлса, журналист ёки оммавий ахборот воситаси прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз дастлабки тергов материалларини эълон қилиши, муайян иш бўйича суд қарори чиқмасдан туриб ёки суднинг ҳал қилув қарори ёхуд ҳукми қонуний кучга кирмай туриб, унинг натижаларини тахмин қилиши ёки судга ўзгача йўл билан таъсир кўрсатиши тақиқланади.
Мазкур тақиқ фуқароларнинг айбсизлик презумцияси принципи бузилмаслиги учун белгилангандир. Зеро, жиноят содир этганликда айбланаётган (гумон қилинаётган) ҳеч бир шахснинг иши судда кўрилиб, унинг айби исботланмагунича у айбдор ҳисобланмайди. Шу боис, суд қарори ёки ҳукми чиқмагунча журналистлар ва оммавий ахборот воситалари иш бўйича олдиндан хулоса чиқаришлари, шахснинг хатти-ҳаракатларига таъқиб ва чеклов ўрнатишдир. Сўз эркинлиги, фикр билдириш эркинлигини ҳар қандай чеклаш демократияга хилофдир. Ва аксинча, цензуранинг олиб ташланганлиги журналистлар, оммавий ахборот воситалари орқали истаган хабар, маълумот ва материални эълон қилаверади, деган гап эмас, албатта.
Журналист - бу Ўзбекистон Республикасининг ёки хорижий давлатнинг оммавий ахборот воситаларида хизмат қиладиган ёхуд уларда шартнома асосида ишлайдиган ва маълум мавзудаги ахборотни тўплаш, таҳлил этиш ҳамда тарқатиш билан шуғулланувчи шахсдир. Журналистдан хабарлар ва материалларни олдиндан келишиб олишини, шунингдек материал ёхуд хабарнинг матнини ўзгартиришни ёхуд уларни бутунлай нашрдан олиб қолишни (эфирга бермасликни) талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, яъни Ўзбекистон Республикасида цензурага йўл қўйилмайди.
Журналист ўзига қонун ҳужжатлари билан берилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.
Ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист мажбуриятлари:

  • қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига риоя этиши;

  • ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши;

  • айбсизлик презумпцияси принципига амал қилиши;

  • шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

Журналист ўз касбига доир ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиши, ахборот манбаи ёки муаллиф розилигисиз жисмоний шахснинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотларни эълон қилиши, шунингдек аудио ва видео ёзиш воситаларидан фойдаланиши мумкин эмас.
Журналист қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши шарт. Фуқаролар ёки бошқа ахборот манбалари томонидан ихтиёрий равишда маълум қилинган маҳфий хабар, шунингдек факт ёки воқеалар журналистика соҳасининг сири ҳисобланади.
Журналистнинг журналистика соҳасининг сири ҳисобланадиган маълумотларни бу маълумотлар манбаининг розилигисиз ошкор этиши, шунингдек улардан ўзининг ғаразли манфаатлари ёки учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб фойдаланиши тақиқланади. Журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади. Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди.
Журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказиш ҳуқуқига эга. Журналист ўз текширувларининг натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишга, уларни давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин. Журналист текшируви даврида у кўлга киритган материаллар ва ҳужжатлар олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас. Журналистнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қўриқланади.
Сўралаётган ахборотни тақдим этишни кечиктириш сўров берилган санадан эътиборан икки ойдан ортиб кетмаслиги лозим. Тақдим этиш кечиктирилганлиги тўғрисидаги хабар ахборот сўраб мурожаат этган шахсга сўров олинган санадан эътиборан бир ҳафта муддат ичида юборилади.
Тақдим этиш кечиктирилганлиги тўғрисидаги хабарда куйидагилар кўрсатилиши керак:
сўралаётган ахборотни вақтида тақдим эта олмаслик сабаблари;
сўралаётган ахборот тақдим этиладиган сана.
Агар сўров тушган орган ёки мансабдор шахс сўралаётган ахборотга эга бўлмаса, ахборот сўраб мурожаат этган шахсга сўров олинган санадан эътиборан беш кундан кечиктирмай бу ҳақда маълум қилиши шарт.
Ахборот берганлик учун белгиланган тартибда ҳақ олиниши мумкин.
Агар сўралаётган ахборот махфий бўлса ёки уни ошкор этиш натижасида шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етиши мумкин бўлса, ахборотни бериш рад этилиши мумкин. Сўралаётган ахборотни бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабар сўров билан мурожаат этган шахсга сўров олинган санадан эътиборан беш кунлик муддат ичида юборилади. Рад этиш тўғрисидаги хабарда сўралаётган ахборотни бериш мумкин эмаслиги сабаби кўрсатилиши керак.
Махфий ахборот мулкдори, эгаси ахборотни сўраётган шахсларни бу ахборотни олишнинг амалдаги чекловлари тўғрисида хабардор этиши шарт.
Ахборот берилиши қонунга хилоф равишда рад этилган шахслар, шунингдек ўз сўровига ҳаққоний бўлмаган ахборот олган шахслар ўзларига етказилган моддий зарарнинг ўрни қонунда белгиланган тартибда қопланиши ёки маънавий зиён компенсация қилиниши ҳуқуқига эга.
Ҳар қандай ахборот, агар у билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ахборот мулкдори, эгаси, ахборотдан фойдаланувчи ва бошқа шахсга зарар етказиши мумкин бўлса, муҳофаза этилмоғи керак.
Ахборотни муҳофаза этиш:
шахс, жамият ва давлатнинг ахборот соҳасидаги хавфсизлигига таҳдидларнинг олдини олиш;
ахборотнинг махфийлигини таъминлаш, тарқалиши, ўғирланиши, йўқотилишининг олдини олиш;
ахборотнинг бузиб талқин этилиши ва сохталаштирилишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.
Оммавий ахборот воситалари эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўришлари шарт ва улар ахборот берувчи билан биргаликда унинг тўғрилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат бирлашмаларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг ахборот олишга доир ҳуқуқларини камситувчи хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Ахборот олиш ҳуқуқининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлади ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқароларнинг ўрни ва аҳамиятини белгилайди.
Шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги унинг ахборотдан эркин фойдаланиши зарур шароитлари ва кафолатларини яратиш, шахсий ҳаётига тааллуқли сирларини сақлаш, ахборот воситасида қонунга хилоф равишда руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳимоя қилиш йўли билан таъминланади.
Жисмоний шахсларга тааллуқли шахсий маълумотлар махфий ахборот тоифасига киради ва жисмоний шахсларнинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни, шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотдан уларга моддий зарар ва маънавий зиён етказиш, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишига тўсқинлик қилиш мақсадида фойдаланиш тақиқланади.
Фуқаролар тўғрисида ахборот олувчи, бундай ахборотга эгалик қилувчи ҳамда ундан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар бу ахборотдан фойдаланиш тартибини бузганлик учун қонунда назарда тутилган тарзда жавобгар бўладилар.
Оммавий ахборот воситалари ахборот манбаини ёки тахаллусини қўйган муаллифни уларнинг розилигисиз ошкор этишга ҳақли эмас. Ахборот манбаи ёки муаллиф номи фақат суд қарори билан ошкор этилиши мумкин.
Жамиятнинг ахборот борасидаги хавфсизлигига қуйидаги йўллар билан эришилади:
демократик фуқаролик жамияти асослари ривожлантирилишини, оммавий ахборот эркинлигини таъминлаш;
қонунга хилоф равишда ижтимоий онгга ахборот воситасида руҳий таъсир кўрсатишга, уни чалғитишга йўл қўймаслик;
жамиятнинг маънавий, маданий ва тарихий бойликларини, мамлакатнинг илмий ва илмий-техникавий салоҳиятини асраш ҳамда ривожлантириш;
миллий ўзликни англашни издан чиқаришга, жамиятни тарихий ва миллий анъаналар ҳамда урф-одатлардан узоқлаштиришга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни бузишга қаратилган ахборот экспансиясига қарши ҳаракат тизимини барпо этиш.
Давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги қуйидаги йўллар билан таъминланади:
ахборот соҳасидаги хавфсизликка таҳдидларга қарши ҳаракатлар юзасидан иқтисодий, сиёсий, ташкилий ва бошқа тусдаги чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлат сирларини сақлаш ва давлат ахборот ресурсларини улардан рухсатсиз тарзда фойдаланилишидан муҳофаза қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ахборот маконига ва замонавий телекоммуникациялар тизимларига интеграциялашуви;
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳудудий яхлитлигини, суверенитетини бузишга,ҳокимиятни босиб олишга ёки қонуний равишда сайлаб қўйилган ёхуд тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ва давлат тузумига қарши бошқача тажовуз қилишга очиқдан-очиқ даъват этишни ўз ичига олган ахборот тарқатилишидан ҳимоя қилиш;
урушни ва зўравонликни, шафқатсизликни тарғиб қилишни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоват уйғотишга қаратилган, терроризм ва диний экстремизм ғояларини ёйишни ўз ичига олган ахборот тарқатилишига қарши ҳаракатлар қилиш.
Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Хулоса.

Оммавий ахборот воситаларининг юксак ғоявий минбар ва одамлар қалбу шуурига тез таъсир этувчи восита сингари имкониятларидан самарали фойдаланиш – одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш ва аҳолининг ижтимоий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш, энг аввало инсоннинг ўзини ўзи тушуниши ва фуқаролараро муносабатларни юксак маънавий-маърифий мезонлар асосида шакллантиришга хизмат қилади. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари институтлари замонавий инсонпарвар тафаккурни, фуқаролардан ижодкорлик руҳини, яратувчилик қобилиятини, бунёдкорлик имкониятларини кенгайтиради. Яъни, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, бошқариш, ҳозирги замон меъёрлари асосида кишилик тараққиётини таъминлашнинг янги усул ва услубларини қидириб топиш зарурлигидан келиб чиқиб, ОАВнинг сиёсий-ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий ва ижтимоий-психологик ахборот тизимини бошқариш каби қатор, бир-бирига узвий боғлиқ бўлган имкониятларини янада кенгайтиришни тақозо этади. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларини бошқариш ва ташкил этишнинг энг мақбул шаклини жорий этиш зарур. Унинг бевосита давлат ҳокимияти ва ўзини-ўзи бошқариш органлари ўртасидаги муносабат, ўзаро ишончни, жамият ва давлат тараққиётини, фуқаролар якдиллигини, маънавий ва ғоявий жиҳатдан бирлигини таъминловчи кучли воситалар сифатида имкониятларини янада кенгайтириш зарур бўлади.


Маълумки, жамият ҳаётини демократлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлаш масаласи мамлакат аҳолисини ахборот олиш, ахборотни ва ўз шахсий фикрини тарқатиш эркинлиги, оммавий ахборот воситалари мустақиллигининг таъминланишига бевосита боғлиқ. Юртбошимиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусидаги маърузаси маърузасининг “Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш” деб номланган учинчи устувор йўналишида бу борада мамлакатимизда ҳозирга қадар олиб борилган муҳим тадбирларни эътироф этган ҳолда, соҳани ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари ҳуқуқ ва эркинликларини янада кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бунда давлат томонидан уларни қўллаб-қувватлашни қонуний асосга қўйиш сингари муҳим йўналишларда қатор янги қонунларни қабул қилиш, мавжуд қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни ҳаётнинг ўзи талаб қилаётганини таъкидлади.
Юртбошимиз томонидан демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор вазифалари, қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш борасида илгари сурилган қонунчилик ташаббуслари ўрин олган.
Тавсиялар:

  • Оммавий ахборот воситаларини урни ва ахамиятини янада кучайтириш;

  • Фуқароларнинг ижодкорлик руҳини, яратувчилик қобилиятини, бунёдкорлик имкониятларини кенгайтириш.

  • Ахолини оммавий ахборот воситаларига ишончини орттириш максадида курсатувлар ва нашрларни аник фактларга асосланиб ёритиш;

  • Ахолини хукукий маданияти, хукукий саводхонлигини ошириш борасида курсатувлар, радиоэшиттиришлар ва маколаларни янада купрок бериб бориш;

  • Оммавий ахборот воситаларини туртинчи хокимият даражасига кутариш;

  • Ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш

  • Оммавий ахборот воситалари фаолиятини эркинлаштириш

Демократик давлатларда оммавий ахборот воситалари эркинлигини, уларнинг фаолият кўрсатиши шароитларини таъминлаш билан бирга, бу эркинликларнинг суистеъмол қилинишига йўл қўйилмайди. Биринчи навбатда оммавий ахборот воситалари ва журналистлар берилаётган ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгардирлар. Ўзбекистон Республикасининг мавжуд Конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш, уруш ва зўравонлик, шафқасизлик, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган ўзга сирни ошкор этиш, жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган хатти-ҳаракатлар содир қилишни тарғиб қилишга рухсат берилмайди. Фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларнинг шахсий ҳаётига аралашиш ҳам тақиқланади. Ушбу чеклашлар яна бир маротаба ҳуқуқий давлатда сўз эркинлиги, оммавий ахборот воситалари эркинлиги исталган фикр ёки қараш ифода этилишига йўл қўйилмаслигидан, лекин бу чеклашлар кичик ва аниқ бўлишидан далолат беради. Демократик ҳуқуқий давлатнинг мавжуд бўлиши, қўлга киритилаётган муваффақиятларни аста-секинлик билан бўлса ҳам асраб-ардоқлаш учун сўз эркинлиги ҳуқуқининг кичик бир қисмини чеклаш талаб қилинади. Бу ҳол ривожланган мамлакатларда ҳам мавжуд.



Download 187.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling