Минерал элементлар


Download 29.03 Kb.
bet4/4
Sana25.10.2023
Hajmi29.03 Kb.
#1720807
1   2   3   4
Bog'liq
Минерал элементлар

Қўрғошин Рb элементи жуда кам миқдорда ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларида учрайди. Масалан, 1кг олма, нок, узум таркибида 0,1мг, гўштда-0,05 ва осётр бали-ининг гўштида 0,06 мг қўрғошин бўлади.
Қўрғошин инсон организми учун заҳарли элемент ҳисобланади. У жигарда тўпланиб, қўрғошинли заҳарланишга сабаб бўлади. Сурункасига овқатдан 2-4 мг миқдорда қўрғошинни организмга ўтиши, бир неча ойдан кейин, қўрғошинли заҳарланишга олиб келади. Кўпинча қўрғошинли заҳарланиш, сопол идишларда сақланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида рўй беради.
Симоб Нg элементи ва унинг баъзи бирикмалари жуда заҳарли моддалар бўлиб, асосан, жигар,буйрак ва меъда-ичак трактига салбий таъсир кўрсатади. Симобнинг алкилли бирикмаларидан бири-метил симоб организм учун жуда хавфли модда бўлиб, марказий асаб тизимига таъсир этади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари симоб билан пецицидлар орқали зарарланса, денгиз ўсимликлари ва балиқлари эса, саноат корхоналарининг чиқинди сувлари билан зарарланишига яна бир сабаб, нефтни қайта ишлаш маҳсулотларини ва тошкўмирни ёндирилганда ажраладиган газлардир. Маълум бўлишича. 1кг кўмир таркибида 1 мг.гача симоб бўлар экан.
Ўсимлик маҳсулотларининг 1кг да ўртача 0,01 мг симоб бўлса, гўшт, тухум, сут ва айниқса билиқ маҳсулотларида бундан кўпроқ миқдорда бўлади.
Минерал элементларнинг инсон организм учун, ҳам фойдали, ҳам зарарли томонлари бор экан. Уларнинг баъзилари, масалан, симоб, қўр-ғошин, кадмий, сурьма каби ўта заҳарли элемпентлар озиқ-овқат маҳсулотларида умуман бўлмаслиги керак. Мис, рух, темир ва қалай элементларининг ортиқча миқдорда бўлиши ҳам организм учун зарарлидир. Озиқ-овқат хом-ашёларни қайта ишлаш жараёнларида минерал элементларнинг миқдори камайиб кетади. Масалан ун тегирмонларида минерал элементлар буғдойнинг кепаги билан, сабзавот, мева ва картошкаларнинг пўстлоғи билан ажралиб кетади. Ҳайвон парранда ва балиқ гўштларини суягидан ажратганимизда, элементлардан Са ва Р ни, гўштни қайнатиш, қовуриш ёки димлаб пишириш жараёнларида 5% дан то 50% гача муҳим минерал моддаларни йўқотиш мумкин.
Download 29.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling