Минерал ўғитларни ҳалқ ҳужалиги ва қишлоқ ҳужалигидаги аҳамияти
Download 24.65 Kb.
|
1 2
Bog'liqmineral ogitlarni halq hujaligi va q
Минерал ўғитларни ҳалқ ҳужалиги ва қишлоқ ҳужалигидаги аҳамияти Саноатни кун сайин усиши ва қишлоқ ҳужалик маҳсулотларига талабни ошиши билан минерал тузларга ихтиёж орта бораётир. Айниқса минерал тузлар ҳалқ ҳужалигини хомашё билан таъминлашда , озуқа маҳсулотлари билан таъмин қилишда, ҳалқ хужалигини ялписига кимё лаштиришда катта аҳамиятга эга. Минерал тузлар ичида аиниқса минерал ўғит сифатида қўлланиладиган тузларнинг аҳамияти катта. Ҳозирги замонда инсоният олдидаги турган муоммолардан бири озуқа маҳсулотлари ва саноатни хомашё билан таъмин қилишдир. Деярлик хосилдор ерлар хозирги даврда қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлар олиш учун банд десак бўлади. Янги ерларни узлаштириш деярлик ечилмас муоммога айланди десак бўлади. Аҳолини сони кун сайин ошиб бораётир. Шунинг учун охолининг озиқ овқат маҳсулатлари билан таъминлаш фақатгина ҳосилдорликни ошириш йўли билан бажариш мумкин. Хосилдорликни оширишнинг бирдан-бири асосий йўли минерал ўғитлар кўплаб ишлаб чиқаришдан иборатдир. Минерал ўғитлар деб хосилдорликни оширишга ва ернинг унумли қилишда ишлатиладиган, таркибида ўсимлик учун лозим бўлган элеменларга эга бўлган тузларга айтилади. Ўсимлик туқималари турли элементлардан ташкил топган бўлиб, унинг қуруқ қисмини 90% ни карбон, кислород, водород ташкил қилади. Қолган 8-9% нинг эса азот, фосфор, калий, магний, сера, кальций, темир ташкил килади. Бу асосий элементлардан ташқари ўсимликни хаёти ва модда алмашиниш жараёнини идора қилиш учун керак булган элементлардан бор, мис, молибден, кобальт, руҳ ва бошқалар ҳам зарур элементлар бўлиб ҳисобланади. Бу ҳаммаси бўлиб 1-2% ни ташкил қилгани сабабли микроэлементлар деб аталади. Ўсимлик ўсиш даврида карбон, водород ва кислороднинг асосий қисмини сувдан ва ҳаводан олади, қолган элементларни эса тупроқдан олади. Юқори ҳосилдорликни олиш имконияти бўлиши учун юқорида кўрсатилган элементларни, тупроқнинг таркибида етарли бўлиши керак. Ўсимлик таркибидаги ҳар бир элемент ўзига хос ахамиятга ва ролга эга. Масалан, азот, ўсимликнинг таркибидаги оксил моддасини таркибига киради. Оқсил протоплазма ва хўжайраларни ташкил қилувчи модда. Бир олим айтганидек «Оқсилсиз ҳаёт йўқ, азотсиз оқсил йўқ», демак азотсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмас экан. Азот хлороформ таркибига ҳам киради. Фосфор эса ўсимликнинг ўсишида, кўпайишида иштирок этувчи элемент бўлиб ҳисобланади. Фосфор ўсимлик ҳаёти учун зарур бўлган ферментлар, витаминлар таркибига ҳам киради. Айниқса ўсимлик уругларида мураккаб оқсиллар сифатида (нуклеопротеидлар) ҳам иштирок этади. Фосфор айниқса дон ўсимликлари учун, уларнинг ҳосилдарлигини, оширишда таркибидаги керакли моддаларни оширишда зарур элементларидан бири ҳисобланади. Ҳаёт жараёнлари идора қилишда калий элементининг аҳамияти катта. Калий модда алмашиниш жараёнини ва сув режимини ушлаб турувчи элементлардан биридир. Шундай қилиб юқорида кўрсатилган ўсимлик таркибидаги 10 та элементдан 3-таси – азот, фосфор, калий озуқа сифатида қўллаш мақсадга мувофиқ, қолган элементлар эса тупроқда етарли миқдорда учрайдилар. Шунинг учун шу 3 элемент озуқа моддаси сифатида ишлатилади ва уларнинг тузлари эса минерал ўғитлар деб аталади. Download 24.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling