Минг дона уруғ вазни аниқлаш Минг дона уруғ вазни


Download 16.92 Kb.
Sana10.11.2023
Hajmi16.92 Kb.
#1761761
Bog'liq
1-амалий машғулот Минг дона уруғ вазнини аниқлаш


Минг дона уруғ вазни аниқлаш
Минг дона уруғ вазни - уруғ ликнинг саралиги, бўликлиги, унувчанлигини тавсифлайдиган курсаткич, г ларда ифодаланади. Маданий ўсимликларнинг Минг дона уруғ вазни у.в. турлича ва ҳатто, бир турга мансуб навларда ҳам фарқ қилади (мас, 1000 та шоли дони вазни 26—30 г, чигитники 110—125 г, маккажўхориники 300—500 г, тарик,ники 5—8 г, нўхатники 250—400 г, мошники 70—80 г). Минг дона уруғ вазниу.в. уруғлик экиш нормасини тўғри ҳисоблашда муҳим аҳамиятга эга. Бўлиқ уруғларда озиқ моддалар кўплиги сабабли улардан бақувват ва соғлом ниҳол униб чиқади. Давлат уруғчилик инспексиялари ўтказадиган уруғчиликназорат таҳлилида аниқланиши шарт бўлган кўрсаткич ҳисобланади

ПАХТА ТОЛАСИНИНГ ЧИҚИШИ ВА 1000 ДОНА УРУҒНИНГ В АЗНИНИ АНИҚЛАШ


ИшнИнг мақсадл: чигитли пахта намуналаридан тола чиқиши ва 1000 дона чигитнинг вазнини аниқлаш услуби билан танишиш. Кенкли асбоб-анжомлар: чигитли пахта, ,лИ;И1-130 ёки АБ-ИЖИ толани чигитдан ажратувчи асбоб, тарози ва тошлар, жадваллар. Топшлрлқлар: турли лаборатория асбоблари ёрдамида чигитли пахта намуналаридан толани ажратиш ва тола чиқишини ҳамда 1000 дона чигитнинг вазнини аниқлаш.
1. Пахта толасининг чиқиши деганда чигитли пахтадан олинадиган асосий маҳсулот - толанинг фоиздаги улуши тушунилади.
Ишни бажариш тартиби қуйидагича:
Ҳар бири 100 г. дан бўлган 2 та чигитли пахта намунаси олиниб, ,л(И1- 130 ёки ~-ИЖИ толани чигитдан ажратувчи асбобдан алоҳида-алоҳида 98 ўтказилиб, чигит ва тола бир-биридан ажратилади. Тарозида тортиш йўли билан ажратиб олинган толанинг оғирлиги аниқланади.
Сўнгра қуйидаги ифода ёрдамида тола чиқиши аниқланади: Тч=То·100ИНо, бу ерда Тч - тола чиқиши, %; То - толанинг оғирлиги, г; Но - чигитли пахта намунасининг оғирлиги, г. Масалан, чигитли пахта намунасининг оғирлиги 100 г, ажратиб олинган толанинг оғирлиги 36,0 г (чигит оғирлиги 100 г - 36,0 г = 64 г) бўлса, тола чиқиши қуйидагига тенг бўлади: Тч= То· 1 ООИНо = 36 ·1001100 = 36%. Агар 2- намунадага тола оғирлиги 35,2 г (тола чиқиши 3С,2%)ни ташкил этса, иккала намуна бЎйича тола чиқишининг ўртача кўрсаткичи қуйидагига тенг бўлади: (36+35,2)/2=35,6%.
Иккала намуналар орсида мумкин бўлган фарқ 0,8% га тенг. 2. 1000 дона уруғнинг вазнини аниқлаш учун ҳар бири 100 тадан бўлган чигит намунаси олинади. Тарозида тортилиб, ҳар бирининг вазни алоҳида-алоҳида аниҳланади. Масалан, 1- намунанинг вазни 12,0 г ва 2- намунанинг вазни эса 12,5 г бўлса, 100 та чигитнинг ўртача вазни 12,0 + 12,5 = 12,25 г. га тенг. Қуйидаги тенглаштириш орқали 1000 та чигитнинг вазни аниқланади: 100 - 12,25 г 1000 - х г. Бундан (1000 ·12,25) 1100 = 122,5 г. Бу ерда икки намуна бўйича фарқ 0,5 г. га тенг.
Download 16.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling