Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

Минг куёш шуъласи
,
– Менинг қизимнинг ичи қон аралаш кет япти, 
– қўшилди яна бир аёл. 
– Ҳарорати борми? – сўради ҳамшира. Мар ям 
са вол ўзига қаратилганини даставвал пайқамади.
– Йўқ.
– Қон кетяптими?
– Йўқ.
– Қани ўзи?
Мар ям анча нарида, Рашиднинг ёнида ўтир-
ган Лайло томонга имо қилди. 
– Бўпти, ўзимиз қараймиз, – деди унга ҳам-
шира. 
– Қачон?
– Билмадим. Бизда иккитагина врач бор. Ик-
кови ҳам операцияда. 
– Қизимнинг жони оғрияпти, ахир! – зорланди 
Мар ям.
– Меникиям оғрияпти, – суқилди қонга белан-
ган аёл. – Навбатингизни кутинг.
Мар ям четга чиқди. 
– Бир айланиб келинглар, – деди ҳамшира 
Мар ямга. – Кейин кутиб турасизлар.
Ҳамшира уларни чақирганида, қош қорайиб қол-
ганди. Туғуруқ залида саккизта каравот бўлиб, улар 
орасида на тўсиқ, на парда тортилган эди. Аммо доя 
хотин бошдан оёқ ўралиб олганди. Икки аёлнинг 
кўзи ёриётган экан. Лайлони қора бу ёқ сурилган 
дераза ёнидаги каравотга олишди. Девордан эски, 
чирик раковина туртиб чиққан, унинг тепасидаги 
арқонда қонга беланган жарроҳлик қўлқоплари оси-
либ турарди. Жўмракдан анчадан бери сув оқмагани 
шундоқ билиниб турибди. Хонанинг ўртасида икки 
қаватли, катта алюминий стол бўлиб, тепа қисмига 
адёл тўшалган, пасти бўш турарди. 
– Тирикларни тепага ётқизишади, – ҳайратдан 
оғзи очилиб турган Мар ямга уқтирди қўшни ка-
равотда ётган аёл. 


190
Холид Хусайний
,
Тўқ кўк ҳижобга бурканган, паканагина доя 
аёл бир қарашда тумшуқсиз қушни эслатарди. 
Унинг овози бир оз зардали ва кескин эди. 
– Биринчи боласими?
Иккинчиси, – деди Мар ям. 
Лайло кучли тўлғоқ азобидан букчайиб, Мар-
ямнинг қўлига ёпишди ва додлаб юборди.
– Биринчи туғуруқ пайтида қийинчилик бўл-
маганми?
– Йўқ.
– Сиз унинг онасимисиз?
– Ҳа, – алдади Мар ям.
Доя чодрасини кўтариб, четда турган конус-
симон асбобни олди ва Лайлонинг қорнини очиб, 
аввал ҳалиги конуснинг бир тарафи, кейин ик-
кинчисини босиб, ниманидир эшитиб кўрди. 
– Ҳозир болани ушлаб кўришим керак, синг лим.
У шундай дея арқонга илинган қўлқопни кий-
ди-да, бир қўли билан Лайлонинг қорнини босиб, ик-
кинчисини ичкари киритди. Лайло инграб юборди. 
Доя ишини битириб, қўлқопни ҳамширага берди, у 
эса наридан-бери чайиб, яна арқонга илди. 
– Қизингизни кесарово йўли билан туғдира-
миз. Биласизми бу нима дегани? Қорнини ёриб 
боласини оламиз. Тос суяги жуда тор экан.
– Тушунмадим.
– Бола нотўғри ётибди. Оддий йўл билан туғол-
майди қизингиз. Кейин анча вақт ўтиб кетибди. 
Уни тезда жарроҳлик хонасига олиб бориш керак. 
Лайлонинг юзлари тиришиб, бошини ён та-
рафга бурди. 
– Фақат сизга бир гапни айтишим керак, – доя 
хотин сал хижолатланиб, Мар ямнинг қулоғига 
ниманидир шивирлади. 
– Нима бўпти? – ингранди Лайло. – Болага би-
рор нима бўптими?


191
Минг куёш шуъласи
,
– Ахир... у қандай чидай олади? – қичқириб 
юборди Мар ям. 
Доя аёл худди кимдир уни айблаётгандек ту-
тақиб кетди: 
– Нима, мен атай қиляпманми? Мен ҳам но-
иложман ҳозир. Бизга керакли нарсаларни бе-
ришмаса мен нима қилишим керак? Уйимдан 
олиб келолмайман-ку! Бизда рентген ҳам, сўриш 
мосламаси ҳам, кислород ҳам, ҳатто оддий анти-
биотиклар ҳам йўқ. Хайрия ташкилотлари бера-
ётган ёрдамни ҳам толиблар бошқа мақсадларга 
сарфлашяпти.
– Хоним, айтинг, мен нима қилай, қўлимдан 
келганини қиламан! – деди Мар ям. 
– Нима бўляпти ўзи? – ғингшиди Лайло. 
– Дориларни ўзингиз ҳам олиб келсангиз бўла-
ди, фақат...
– Ёзиб беринг, – деди Мар ям қатъий. – Беринг 
менга қоғозни!
Доя хотин бош чайқади:
– Бунга вақтингиз етмайди. Биринчидан
яқин орадаги бирорта дорихонада бу дорини то-
полмайсиз. Бутун шаҳарни кезиб чиқсангиз ҳам 
топишингиз даргумон. Соат тўққиз ярим бўлди. 
Демак, сизни комендант соатини бузган ҳисоб-
лаб ҳибсга олишади. Қолаверса, операцияни 
жуда тез қилишимиз керак. 
– Илтимос, менга тушунтиринг, нима бўляпти 
ўзи? – зорланди Лайло тирсагига таяниб, ўрнидан 
тураркан. 
Доя хотин оғир хўрсиниб шифохонада оғриқ-
ни қолдирадиган бирорта ҳам восита йўқлигини 
билдирди. 
– Нима қилсангиз қилинг, – деди Лайло ўзини 
тўшакка ташлаб, тиззаларини букаркан. – Фақат 
болам эсон-омон туғилса бас. 


192
Холид Хусайний
,
Ниҳоят, Лайло деворлари кўчиб тушган эски 
жарроҳлик хонасида ётарди. Доя қўлларини тоғо-
рада чайиб олди. Ҳамшира Лайлонинг қорнини 
аллақандай жигарранг суюқликка ивитилган 
тампон билан артиб чиқди. Ҳар бир ҳаракатдан 
Лайло безгак тутгандек қалтирарди. Иккинчи 
ҳамшира негадир эшикни очиб, йўлакка мўра-
лади. Доктор аёл энди ҳижобини ечиб ташлаган, 
Мар ям унинг салқи қовоқлари, оқарган сочлари, 
юзидаги ажинларини аниқ кўриб турарди. 
– Улар операцияни ҳам ўранган ҳолимиз-
да қилишимизни хоҳлашади, – деди доктор аёл 
ҳамшира тарафга имо қилиб. – Бу эса, йўлакда 
бирорта шарпани сезиши билан ишора беради. 
Мен эса, дарров ўраниб оламан. 
Мар ям унинг бефарқ, сокин овозидан сезди-
ки, шўрлик ишсиз қолмаганидан хурсанд. 
Операция столининг ҳар тарафи тепадан 
тушган пўлат стерженга маҳкамланган эди. Бо-
яги ҳамшира бир парча матони бемор ва жар-
роҳ ўртасидаги парда сифатида бояги стержен-
га қисқич билан илиб қўйди. Мар ям Лайлонинг 
тепасида эгилган, уларнинг юзи ҳам бир-бири-
га деярли тегиб турарди. Лайлонинг тишлари 
тақиллар, Мар ям унинг қўлидан маҳкам тутиб 
олганди. Парда ортидан доктор аёл ва ҳамшира-
нинг соялари кўринарди холос. Лайлонинг оғзи 
қийшайиб бир томонга ўтиб кетган, тишлари 
маҳкам жипслашган, лаблари орасидан оппоқ 
кўпик сизиб чиқарди. 
– Бардам бўл, синглим, – деди доктор аёл Лай-
ло томонга эгилиб. 
Лайлонинг кўзлари ҳам, оғзи ҳам катта очил-
ди. Бўйнидаги қон томирлари бўртиб кетди. Юз-
лари тердан жиққа ивиди. Муштлари тугилди. 
Лекин у эмас, қувонганидан Мар ям қичқириб 
юборди. 



Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling