Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

205
Минг куёш шуъласи
,
тайёрловчи лагерлар очишга ҳамма шароитлар-
ни яратиб беришган экан. 
– Намунча қоп кетди? – бетоқатланди Мар ям. 
Рашид ерга тупуриб, оёғининг учи билан тупу-
гини эзғилади. 
Бир соатлар ўтиб эшик оғаси уларни чақирди. 
Меҳмонхона вестибюлида аллақандай салқин ва 
ёқимли ҳаво уфурарди. Холлнинг ўртасида ик кита 
жангари автоматларини четга қўйганча, чақчақла-
шишар, журнал столи устидаги тақ сим чадан уч қанд 
упасига ботирилган пирожний турар, икки финжон 
қаҳвадан енгилгина буғ кў тариларди. «Азиза пирож-
нийни жуда ёқтирарди», хаёлидан кечирди Мар ям. 
Эшик оғаси ортидан Мар ям билан Рашид балконга 
кўтарилишди. Рашиднинг таниши киссасидан кич-
кина қўл телефони ва қандайдир рақамлар битилган 
бир парча қоғозни олди. 
– Бу бошлиғимизнинг қўл телефони. Фақат 
беш дақиқага сўраб олдим. Тушунарлими?
– Ташаккур, – қуллуқ қилди Рашид. – Олдингда 
қарздорман.
Эшик оғаси бош ирғаб, чиқиб кетди. Рашид 
рақамни териб, телефонни Мар ямга тутқазди. 
Узун гудоклар эшитиларкан, Мар ямнинг ёди-
га 1987 йилнинг баҳори, отаси билан кўришган 
охирги лаҳзалар тушди. Мана, Жалил, мовийранг 
«Мерс» машинасига суянганча қизининг дераза-
сидан кўз узмай ўтирибди. Бир пайтлар Мар ям 
унинг Ҳиротдаги ҳовлиси олдидан туриб, отаси-
ни қандай чақирган бўлса, у ҳам қизини шу тах-
лит бир неча маротаба чақирди. Мар ям парда-
нинг бир четини тортиб, пастга бирровгина кўз 
ташлади. Жалилнинг сочлари оқариб, қадди бук-
чайиб қолибди, кўзига кўзойнак тақибди. Фақат 
жигарранг костюмию унинг кўкрак чўнтаги-
дан учи чиқиб турадиган рўмолчаси ўзгармаб-


206
Холид Хусайний
,
ди. Кийимлари ҳам худди ёғоч қўриқчиникидек 
шалвираб турибди. 
Уларнинг нигоҳлари аввал ҳам бўлгани каби, 
бир онгина тўқнашди. Кейин Мар ям ўзини пар-
да ортига яширди. У ўзини каравотга ташлаган-
ча, отасининг кетишини кута бошлади. Мана, 
отаси кетди. Фақат кетиш олдидан эшикка битта 
конверт қистириб қўйди. Мар ям анча пайт кон-
вертни очмасдан ёстиғи тагида беркитиб юрди. 
Кейин эса, йиртиб ўчоққа отди. Мана, орадан 
йиллар ўтиб, яна отасига телефон қилаётир. 
Мар ям айни дамда ўзини ҳаддан ортиқ такаб-
бурлиги ва қизлик ғурури учун койишга тушди. 
Ўшанда отасини уйга киритмай чакки қилди. 
Ахир шўрлик озмунча йўл босиб келганмиди? 
Минг қилса ҳам, у отаси эди-ку! Унинг гуноҳи шу 
қадар оғирмиди? Рашидга таққослаганда, Жа-
лилни фаришта деса бўларди. 
Мар ям хатни йўқотиб юборгани учун қаттиқ 
афсусда эди. 
– Сиз Ҳирот шаҳар ҳокимлигига тушдингиз, – 
телефондан эркак кишининг йўғон, дағал тову-
ши жаранглаб чиқди. 
Мар ям йўталиб олди.
– Ассалому алайкум! Ака, мен ҳиротлик бир ки-
шини қидираётган эдим. У киши ҳозир ҳам бор-
микин? Исми Жалилхон, Шаҳринавда турарди. 
Унинг кинотеатри ҳам бор. Уни қандай топсам 
бўларкин-а?
Ҳокимлик вакилининг овози қаҳрли тус олди:
– Шуни билиш учун ҳокимликка телефон қил-
япсизми?
– Бошқа кимдан сўрайман? Илтимос, акажон! 
Тушунаман, ишингиз кўп, лекин гап ҳаёт-мамот 
устида кетяпти. 
– Мен бунақа одамни танимайман. Бу замонда 
кинотеатр қоптими?


207
Минг куёш шуъласи
,
– Балки уни танийдиган бирорта одам бор-
дир? Ким бўлсаям...
– Қаердан топай унақа одамни?
– Барака топинг, ака, ёш болаларимга раҳмин-
гиз келсин.
Гўшакдан оғир хўрсиниқ эшитилди.
– Ёнингизда ҳеч ким йўқми бошқа?
– Қоровул бор пастда. Унинг бутун умри Ҳи-
ротда ўтган. Балки у танир?
– Ўшандан сўраб беринг, Худо хайрингизни 
берсин.
– Эртага қўнғироқ қилинг, билиб бераман.
– Ҳеч иложим йўқ, телефонни беш дақи қага 
сўраб олдик.
Гўшакнинг стол устига қўйилгани, қадам то-
вуш ларининг узоқлашаётгани эшитилди. Мар ям 
телефонни бошқа қўлига олиб, кўзларини юмди. 
Яна отасини кўрди. У жилмайганча чўнтагини 
ковлаштиришга тушди. Кейин учига ой ва юлдуз 
шакли солинган тангаси бор занжирчани олиб, 
қизининг бўйнига илди. 
– Қани, Мар ямжо? Худди маликанинг ўзи бўл-
динг!
Орадан бир неча дақиқа ўтди. Яна қадам то-
вушлари эшитилди.
– Қоровул таниркан.
– Йўғ-е, ростданми? 
– Ўзи шунақа деди.
– Қаерда экан? – нафаси тиқилди Мар ямнинг. 
– У Жалилхоннинг қаердалигини ҳам айтдими?
Бир оз жимлик чўкди. 
– Сиз сўраган одам анча йил аввал, 1987 йил-
да қазо қилган экан. 
Мар ям ҳолсизланиб балкон панжарасига су-
яниб қолди. Атрофдаги файзсиз манзараларга 
маъносиз термилди. 


208
Холид Хусайний
,
– Узр, синглим, менга рухсат, – деди теле-
фондаги одам ва алоқа узилди. 
...Жалил анҳордан почасини кўтариб ўтиб ол-
гач, ортига бурилиб, қизига қўл силкиди. У ҳар 
гал ана шу дамларда «Э Худо, отам билан мени 
яна тез фурсатда учраштир», дея дуо қиларди. 
Эри унга еб қўйгудек термилиб турарди. Мар-
ям бош чайқади. 
– Ўзи билувдим, – тўнғиллади у телефонни 
юлқиб оларкан. – Қизидан нима ёруғлик чиқув-
дики, отасидан чиқса...
Вестибюлдаги креслолар бўшаб қолган, тақсим-
ча устида пирожнийларнинг биттаси турарди. Ра-
шид тезлик билан пирожнийни чўн тагига урди. 
Кечки пайт пирожнийни Залмай паққос ту-
ширди. 

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling