Мингбуло= тумани Щокими
Download 55 Kb.
|
Ишчи гурух далолатномаси -144 ХКМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- М.Мутавалиев Ш.Джураев З.Икрамов А.Насриддинов Р.Ахмедов Ш.(Н) Назаров
Д А Л О Л А Т Н О М А 2017 йил “ 20 ” декабр Жомашўй ШФЙ Бизлар ким ушбу далолатнома тузиб имзо чекувчилар Наманган вилояти “Ермулккадастр”ДК бошлиги М.Мутаваллиев Наманган вилоят рақобат бошқармаси бошлиғи в.в.б З.Икрамов. жамотчи Ш.Джураев. туман ер ресурслари ва давлат кадастр булим бошлиги Р.Ахмедовлар бўлиб, Наманган шаҳар, Элобод МФЙ, Улуғбек кўчаси 24-уйда яшовчи А. Насриддинов, Ш.(Н) Назаров Наманган вилоят ҳокимлигининг жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш варақасида кўрсатилган “Иссиқхона” ташкил этиш учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги мурожаати юзасидан ишчи гуруҳи томонидан аризачилар иштрокида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида қуйидагилар маълум булди. Мингбулоқ туман, Жомашуй шахарчаси Қўриқобод маҳалла фуқаролар йиғини Андижон кўчасида жойлашган Мингбулоқ туман 146-ХМКК бино ва иншоотлар мулки ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 июлдаги 672-сонли қарорига асосан Мингбулоқ туманида жойлашган собиқ 146-ХМКК корхонаси 200.0 млн сўм инвестиция киритиш шарти билан “ноль” харид қийматида “Дурбек трикотаж” МЧЖга сотилган. “Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини қабул-қилиш” комиссиясининг 2013 йил 26 июндаги йиғилиш баённомаси қарорига асосан “Дурбек трикотаж” МЧЖ томонидан инвестиция шартлари бажарилганлиги табдиркорлик фаолияти йўлга қўйилганлиги эътироф этилиб, инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган деб эътироф этилган. Худудий бошқарма томонидан мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи 8236-сонли давлат ордери берилган. Ҳозирги кунда ноль қийматда берилган давлат объекти ҳақиқатдан ҳам фойдаланилмасдан келинаётганлиги маълум бўлди. Шунингдек, собиқ 146-ХМККнинг худудининг ер майдонлари Мингбулоқ туман ҳокимининг 2009 йил 3 феврал кунги 47-сонли ер майдони танлаш ва 2011 йил 15 сентябр кунги 819-сонли карорига асосан хусусий “Иссиқхона” қурилиш учун 0.9 га ер майдони ажратиш тўғрисида қарори, Мингбулоқ туман ҳокимининг 2009 йил 30 сентябр кунги 412-сонли фойдаланишга қабул қилиш қарорига асосан “Иссиқхона” қуриш учун ер майдони 0.9 га А.Насриддиновга берилиши кўрсатилган. Мингбулоқ туман ҳокимининг 2009 йил 3 феврал кунги 47-сонли ер майдони танлаш ва 2012 йил 14 январ кунги 19-сонли қарорига асосан хусусий “Иссиқхона” қурилиш учун 0.1 га ер майдони Ш.(Н) Назаровга ажратиш тўғрисида қарори қабул қилинган. Мингбулоқ туман прокурорининг “Туман ҳокимининг 2012 йил 14 январдаги 19-сонли қарорини бекор қилиш ҳақида”ги 2012 йил 25 апрелдаги 10/-2012-сонли протестига асосан Мингбулоқ туман ҳокимининг 2011 йил 15 сентябрдаги 819-сонли қарори 2012 йил 5 май кунги 281/3-сонли қарори билан бекор қилинган. Ҳозирда “Дурбек трикотаж”МЧЖга карашли маъмурий бино-иншоотлари кўчмас мулки объектига 449-сонли кадастри иши 2014 йил туман архитектура томонидан қизил чизиқ тортилган бўлиб, шунга асосан кадастр ҳужжати тайёрланилган. Лекин ушбу ер мадонини фойдаланишга асос бўлмаганлиги (ҳоким қарори ер майдонини бириктириш тўғрисида) учун 1.27 га ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилмаган, бино-иншоотлари 849.5 кв.м рўйхатдан ўтказилган. Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси”нинг 6-моддасига асосан ер муносабатларини тартибга солиш соҳаси туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатига кириши кўрсатилган. Шунга кўра, Фуқаро А.Насриддинов, Ш.(Н) Назаровларга собиқ 146-ХМКК худудида “Иссиқхона” қуриш учун туман ҳокимлигига белгиланган тартибда қайта ариза бериш тўғрисида тушунтиришлар берилди. Ўз навбатида, Фуқаро А.Насриддинов, Ш.(Н) Назаровлар томонидан Мингбулоқ туман ҳокимлигига “Иссиқхона” қуриш учун 2017 йил 20 декабрда ариза тақдим этилди. (Нусхаси илова қилинади) Ушбу далолатномани тузиб имзо чекувчилар. М.Мутавалиев Ш.Джураев З.Икрамов А.Насриддинов Р.Ахмедов Ш.(Н) Назаров Download 55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling