Минтақада озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга


Мавзуга оид адабиётлар таҳлили


Download 169.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana16.06.2023
Hajmi169.62 Kb.
#1515335
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali 22-son

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили 


Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali 
UIF-2023: 8.2 | 2181-3035 | № 22 
~ 47 ~ 
Мазкур тадқиқот ишида маҳаллий ва хорижий мамлакатлар тадқиқотчи 
олимларининг озиқ-овқат саноати ривожланишига таъсир этувчи омиллар ва 
уларнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича илгари сурган назариялари ҳамда 
билдирган фикр мулоҳазалари ўрганганмиз. 
Озиқ-овқат саноатининг ўсишига таъсир қилувчи турли омиллар сифатида 
технологик тараққиёт, хом ашё, инфратузилма объектларининг мавжудлиги, 
инсон ресурслари ва ҳукумат сиёсати каби омилларни келтиришимиз мумкин[2]. 
Озиқ-овқат саноатининг ривожланиши учун қулай сиёсат муҳити, технологияни 
янгилаш ва инфратузилмани ривожлантириш жуда муҳим ҳисобланади

Н. Ванг 
ва Х. Ли (2020) фикрича озиқ-овқат саноати ривожланишига таъсир қилувчи 
муҳим омиллар сифатида ресурслар билан таъминланганлик, сиёсатни қўллаб-
қувватлаш, технологик инновациялар, бозор талаби ва озиқ-овқат хавфсизлиги 
каби омилларни келтиришган[3]. Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва 
хавфсизлигини 
ошириш, 
инновацияларни 
кучайтириш 
ва 
бозор 
рақобатбардошлигини ошириш озиқ-овқат саноатининг барқарор ривожланиши 
учун муҳим омил ҳисобланади

Озиқ-овқат саноатининг ўсишига таъсир қилувчи 
омиллар хомашё, инфратузилма объектлари, инсон ресурслари, технология ва 
ҳукумат сиёсати каби омилларни ҳал қилувчи омиллар сифатида таҳлил 
қилишимиз мумкин[4]. Тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик 
муҳитини яхшилаш ва озиқ-овқат саноатининг рақобатбардошлигини ошириш 
унинг ривожланиши учун зарурдир. Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш 
саноатининг ривожланиши хом ашё, технология, инфратузилма, инсон 
ресурслари ва ҳукумат сиёсатининг мавжудлиги каби омилларни ҳал қилувчи 
омиллар сифатида таҳлил қилиш мақсадга муофиқ ҳисобланади. Озиқ-овқат 
саноатининг ривожланиши учун озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифатини ошириш, 
инновацияларни рағбатлантириш ва сиёсий ёрдам кўрсатиш зарур. Умуман 
олганда озиқ-овқат саноати ривожланишига таъсир қилувчи бир қанча асосий 
муаммоларни келтиришимиз мумкин. Булар, корхона миқёсида: илғор 
технологияларни ривожлантириш даражаси пастлиги, инновацион маҳсулотлар 
улушининг пастлиги, сабаб-оқибат таҳлилининг самарасиз ташкил этилиши, 
технологик жараёнларнинг илмий асосланишининг етарли эмаслиги; Давлат 
даражасида: импорт ўрнини босиш соҳасида давлат томонидан етарли даражада 
самарали тартибга солинмаганлиги, агросаноат мажмуасининг (АСМ) қайта 
ишлаш саноатининг маҳаллий маҳсулотларига бўлган талабнинг етарли 
даражада 
рағбатлантирилмаганлиги, 
илмий 
тадқиқотларни 
қўллаб-
қувватлашнинг етарли даражада эмаслиги, юқори сифатли маҳаллий 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни давлат томонидан рағбатлантирилмаганлиги 
каби 
сабаларни 
келтришимиз 
мумкин[5]. 
Озиқ-овқат 
саноатининг 
рақобатбардошлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун самарали 


Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali 
UIF-2023: 8.2 | 2181-3035 | № 22 
~ 48 ~ 
ташкилий-иқтисодий бошқарув механизмини йўлга қўйиш зарур. Бунга 
замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш, тармоқни рақамлаштириш, 
юқори қўшимча қийматга эга қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари 
ишлаб чиқаришни рағбатлантириш орқали эришиш мумкин. Агробизнес учун 
қулай шарт-шароитлар яратиш, зарур миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини 
ишлаб чиқаришни таъминлашда давлат томонидан қўллаб-қувватланиши 
муҳим[6]. Ушбу хулосалар орқали ҳудудий агроозиқ-овқат саноати 
ривожланишини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва чора-
тадбирларни амалга оширишнинг устувор йўналишларини белгилашимиз 
мумкин. 

Download 169.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling