Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar
Бухоро яҳудийлари – Марказий Осиё яҳудийлари (ўзларини йегудим, идн,
исроэл, бани исроэл, яҳудий-тожик деб атайди) мазкур минтақанинг турли шаҳарларида яшовчи этник гуруҳ ҳисобланади. Бухоро яҳудийлари атамаси биринчи марта XVI асрда пайдо бўлган. Уларнинг ўтмишдаги умумий сони ҳақида аниқ маълумот йўқ, лекин инглиз миссионери Вольф Амир Насруллохон ҳукмронлиги даври (1826–1860)да Бухорода 10 минг нафар яҳудий яшаганлигини қайд этган. Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 1926 йилда Ўзбекистонда 18172 нафар, 1982 йилда эса 28369 наффр, шу жумладан, Бухорода 4200 нафар Бухоро яҳудийлари яшаган. Ўзбекистонда Бухоро яҳудийлари асосан, Бухоро, Самарқанд, Қўқон, Хатирчи, Шаҳрисабз, Андижон, Марғилон ва Тошкент шаҳарларида истиқомат қилади. Уларнинг тили яҳудий-тожик оиласига мансуб бўлиб, тожик тилининг жанубий гуруҳига киради. Бухоро яҳудийларининг Марказий Осиёда қачон пайдо бўлганлиги анча мунозарали масала ҳисобланади. Марказий Осиё қадимги афсоналарига кўра, яҳудийларнинг аждодлари Бобилдан келган. Айрим маълумотларда мўғуллар истилоси даврида яҳудийларнинг бир гуруҳи Эрондан Шаҳрисабз, Бухоро ва Самарқандга кўчиб келган ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудларига ўрнашган, деб қайд этилган. Марғилон, Тошкент ва бошқа шаҳарларга яҳудийлар XVIII аср охири – XIX аср бошларида, Фарғона шаҳрига эса илк бор XX асрда кўчиб ўтган. Кейинчалик маҳаллий яҳудийлар “яҳудийхон” маҳаллий номи билан юритилган. Яҳудийлар қадимдан бошқаларга кўп қўшилмай, ўзларига якка ҳол яшашга ўрганиб қолган. Эруб деб аталадиган тўсиқнинг мавжуд бўлганлигининг ўзи, уларни бошқа халқлардан ажралган ҳолда яшашга интилганлигининг ёрқин далили ҳисобланади. Уларнинг диний таълимотида уқтирилишича, яҳудий бошқа диндаги одамларга асло яқинлашмаслиги керак. Эруб – яҳудийлар билан мусулмонлар яшаётган чегарада икки қозиққа тортилган симдир. Баъзи олимлар (М. Занд)нинг фикрича, яҳудийлар Марказий Осиёда милоддан аввалги VI асрда пайдо бўлган. “Яҳудийлар энциклопедияси”да Бухоро ҳудуди Библиядаги Хабар билан исроилликларнинг ўн пушти сургун қилинган жойлардан бири сифатида тенглаштирилган (мил авв. 722 йил). Археологик тадқиқотларга кўра, яҳудийлар Марказий Осиё (Марв, Самарқанд)га II–V ва VIII асрда кириб келган. Ёзма манбаларга кўра, яҳудийлар милоддан авввалги I – милодий I асрларда Марвга, VI–VIII асрларда эса Хоразмда пайдо бўлган. Академик В. В. Бартольднинг ёзишича, Х асрда Мовароуннаҳрда яҳудийлар христианларга нисбатан кўпчиликни ташкил қилган. Туделлик сайёҳ Венламин (ХII аср)нинг маълумотига кўра, Самарқанд шаҳрида 30 минг нафар яҳудийлар яшаган. Яҳудийларнинг Бухорода бўлишлари тўғрисида илк маълумотлар ХIII асрга тўғри келади. Бухоро яҳудийларининг оилавий афсоналарига кўра, ХIV аср охири – ХV аср бошларида яҳудий тўқувчилар Амир Темур томонидан Сабзавор, Шероз ва Бағдоддан Мовароуннаҳрга олиб келинган ва улар кейинчалик маҳаллий яҳудий жамоаларига аралашиб кетган. ХVI асрда Бухоро яҳудийларнинг бош марказига айланган, айнан ушбу асрда шаҳарда яҳудийлар маҳалласи – “Маҳаллаи кўҳна” ташкил топган. Улар асосан, яҳудий динига эътиқод қилади. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling