Миришкор тумани ҲТБга қарашли 31-умумий ўрта таълим мактабида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишини олдини олиш” муносабати билан ўтказилган йиғилиш


Download 9.93 Kb.
Sana13.01.2023
Hajmi9.93 Kb.
#1091441
Bog'liq
Гиёхвандликка қарши кураш


Миришкор тумани ҲТБга қарашли 31-умумий ўрта таълим мактабида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишини олдини олиш” муносабати билан ўтказилган йиғилиш
БАЁННОМАСИ


07.12 2022 йил Чандир қишлоғи

Йиғилишда иштирок этганлар: Мактаб директори Э. Хужамуродов, ММИБДЎ А. Рахмонов, У. Холлиев, психолог С. Бахбидова, Миришкор туман Чандир қишлоқ “Янги ҳаёт” МФЙ профлактика инспектори катта сержант А. Хазратов, инспектор психолог Ж. Одилов хамда мактаб жамоаси ва мактаб укувчилари.




КУН ТАРТИБИДА



  1. Мактабда “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишини олдини олиш” юзасидан ўқувчи ва ўқитувчиларга тушунча бериш.

  2. Мактабда давоматни яхши таъминлаш ота -онаси узок муддатга чет давлатга кетиб ёки бошка сабабларга кура каровсиз колган укувчиларга туман васийлик ва хомийлик кенгаши томонидан васий ёки хомий белгилаш чораларнии куриш.

ЭШИТИЛДИ
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан “Янги ҳаёт” МФЙ профлактика инспектори катта сержант А. Хазратов сўзга чиқди.Уз сузида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишини олдини олиш” масаласи юзасидан тушунча бериб ўтди. Хар хафтанинг пайшанба куни ҳуқуқбузарлик ва давомат кунида барча синфларда ўқувчиларининг дарсларга тўлиқ қатнашишини назорат қилиб мактаб ёшлар етакчиси томонидан давоматни аниқлаб дарсларга сабабсиз катнашмаган ўқувчиларни йиғиб уларга тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. давоматни яхшилиш мақсадида “энг яхши синф”, “энг яхши фаол ўқувчи” танловларини утказиб амалий ишлар олиб борилади.
Иккинчи масала юзасидан инспектор психолог Ж. Одилов вояга етмаганларнинг таълим-тарбия олишларида ота-оналарнинг масъулиятини оширишда мактаб ва ота-оналар ўртасида доимий алоқа олиб бориш зарурлиги уқтирилди. Юртимизда таълим-тарбия жараёнларига кенг эътибор қаратилмоқда. Бунда ота-оналарнингфарзандлари келажагига эътибор қаратишлари ва уларнинг таълим-тарбиясиниқаттиқ назорат остига олиши кераклиги тушунтирилди. Бу борада Ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар билан таништириш муҳим аҳамият касб этади, шунингдек мактаб худуди криминалогик вазият укувчилар томонидан узгарганлиги учун ИИБ булими билан доимий хамкорликда ишлар олиб бориш зарурлиги хакида тухталиб утди.
Укувчиларнинг таълим-тарбия олишларида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш масаласи юзасидан мактаб ММИБДЎ А. Рахмонов сўзга чиқиб, болаларнинг бўш вақтларини назорат қилиш, уларнинг руҳиятига таъсир қилувчи ҳолатлардан сақланиши кераклиги, кийиниш маданиятига эътибор қаратиш, гигиена қоидаларига риоя қилиши кераклигини ва бунинг учун назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлади, стрес холатларини олдини олиш буйича сузга чикибболаларимизга нисбат нихоятда етиборли булишларини бу ёшда жуда хам етиборга мухтож булишларини уз мехирларини айамаслигларини тайинлади. Мазкур йиғилишда бугунги кунда таълим сохасида олиб борилаётган янги ислохотлар, болаларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш, уй вазифаларини бажаришда назоратни кучайтириш, давоматни яхшилашда ота-оналарнинг жавобгарлиги ҳамда фарзандларининг сифатли таълим олишида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида маълумотлар берилди.
ЙИҒИЛИШ ҚАРОРИ:

1. Мактабда “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишини олдини олиш” масаласи юзасидан чора тадбирлар ишлаб чиқилсин.


2. Ота-оналар билан доимий алоқа ўрнатиш ва йиғилишлар ўтказиб бориш барча синф рахбарлари ва мактаб психологлари С. Бахбитова зиммасига юклатилсин.
3. Синф рахбарлар фаолиятини назорат қилиш мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари А. Рахмонов зиммасига юклатилсин, умумий назоратни уз зиммада колдираман.


Йиғилиш раиси: Э. Хужамуродов
Котиб: Ж. Рузиев
Download 9.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling