Мирзачўл туман халқ таълими бўлимига қарашли 5-сонли умумий ўрта


Download 22.48 Kb.
bet1/3
Sana01.03.2023
Hajmi22.48 Kb.
#1242785
  1   2   3
Bog'liq
5- мактаб маълумотнома 23.02.2023


Мирзачўл туман халқ таълими бўлимига қарашли 5-сонли умумий ўрта
таълим мактаби ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари
иш фаолияти ўрганиш тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА.
Жиззах вилоят халқ таълими бошқармасининг 2023 йил 20-февралдаги 01-02-208-ХТБ/2023-сонли буйруғи асосида 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” номланиши асосида 2023 йил 23 феврал куни мактабнинг ЎИБДЎлари томонидан ўқув-тарбия жараёнларини йўлга қўйилганлиги ва амалга оширилган ишлар ўрганиб таҳлил қилинди.
Мактаб бўйича ЎИБДЎлари сони – 1.5 штат бирлигида.
Жумаева Тўхтамгул Назаровна – 1 штат бирлигида. Маълумоти олий, 1985 йил СДПИни тамомлаган, мутахассислиги она тили ва адабиёт, мутахасис тоифали, умумий иш стажи 45 йил, 20 йил рахбарлик лавозимида.
ЎИБДЎ Жумаева Тўхтамгул Назаровнанинг 2022-2023 ўқув йили учун ишлаб чиқилган йиллик иш режаси мавжуд, мактаб раҳбари томонидан тасдиқланган.
Йиллик иш режада 69 та банди мавжуд бўлиб, мактаб директори томонидан тасдиқланган. Туман халқ таълими бўлими томонидан келишув асосида тасдиқланган.

  • йиллик режанинг 16-бандида Ўзбекисон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30‑сентябрдаги 823-сонли қарорига асосан ишлар амалга оширилган. Ўқитувчиларга устама хақ тўлаш ишлари ўрганилганда мактабнинг ички буйруғи ва йиғилиш баёномалари ишлаб чиқилган. Ўқитувчиларнинг устама учун тайёрланган йиғма жилдлари текширув учун туман халқ таълим бўлимига олиб кетилганлиги сабабли кўриш чиқиш имкони бўлмади;

  • йиллик иш режанинг 3-банди асосида мактабнинг Тилшунослик фанлар метод бирлашмаси хужжатлари ўрганилганда Ўзбекисон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 13‑августдаги “Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 183-сонлибуйруқ асосида ишлар олиб борилган. 2022-2023 ўқув йилида тиллар метод бирлашма иш режасининг 3-бандида кўрсатилган “Ҳалқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриш. PISAга тайёрловчи топшириқларни қўллаш банди киритилган, йиғилишларида бу масала бўйича ишлар олиб борилмаган.

  • йиллик иш режанинг 31-бандида “Фан олимпиадаларининг Низом талаблари асосида юқори савияда ўтказилишини таъминлаш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш” бўйича мактаб босқичини ўтказиш бўйича буйруқлар ишлаб чиқилмаган. Ишчи гуруҳ ташкил этилган. Мактабда жами 11-синфларда 44 нафар ўқувчи бўлиб, математика фанидан фақат 6 нафар, география фанидан 4 нафар ўқувчи иштирок этган. 10-синфларда жами 52 ўқувчи бўлиб, кимё фанидан 3 нафар, тарих фанидан 3 нафар ўқувчилар иштирок этган. Фан олимпиадасининг йиғма жилдлари талаб даражада тайёрланмаган;

  • ЎИБДЎнинг йиллик иш режасининг 57-бандида якка тартибда таълим олувчиларга дарс берадиган ўқитувчилар билан ишлаш, дарслар жадвалини тузилган. Ўқитувчилар ва уй таълимида таълим олувчи ўқувчи ота-онаси билан келиш-кетиш варағи юритилмаган;

  • ЎИБДЎнинг йиллик иш режасининг 12-бандида ўзаро дарс кузатишни амалга оширилган лекин таҳлил хулосалари бўйича фан ўқитувчиларига имзо қўйдирилмаган.




Download 22.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling