15
3-расм. ДНК занжирининг гомологик рекомбинацияси ёки
кроссинговер.
ДНК занжирида ушбу кўринишдаги рекомбинацияда соҳаларнинг
ажралиши ва ўзаро бирлашишида жуда кам ҳолатларда ўзаро мос тушмаслик
ҳолати хам қайд қилинади. Одатда, ДНК умумий рекомбинацияси турли хил
ДНК молекулаларининг ўзаро гомологик ѐки аллел соҳалари ўртасида амалга
ошади, бироқ айрим ҳолатларда бу турдаги ДНК рекомбинацияси ўзаро
гомологик бўлган, лекин ўзаро аллел бўлмаган соҳалар ўртасида хам амалга
ошиши кузатилади. Ушбу ҳолатда ДНК рекомбинация махсулотларидан бири
ДНК соҳасини йўқотади, бошқа бири эса «
қўшимча қисм»га эга бўлиб
қолади. Ушбу кўринишдаги
ДНК рекомбинацияси одатда тенг бўлмаган
кроссинговер хам деб аталади (4-расм).
4-расм. ДНК занжирининг тенг бўлмаган ҳолатдаги кроссинговер
рекомбинацияси.
Айрим ҳолатларда ДНК рекомбинацияси битта хромосоманинг
ўзининг аллел бўлмаган соҳалари ўртасида
хам амалга ошиши кузатилади,
масалан бу ҳолат ДНК таркибидаги такрорланувчи кетма – кетлик соҳалари
бўйича амалга ошиши мумкин (5-расм).
16
5-расм. ДНК молекуласи ичида амалга ошувчи рекомбинация.
Айрим ҳолатларда эса рекомбинация жараѐнида реципрок бўлмаган
ҳолат кузатилиб, хосил бўлган якуний махсулотнинг
бири дастлабкисидан
бирига ўхшаш бўлиши, иккинчиси эса фарқланиши кузатилади. Ушбу
кўринишдаги рекомбинация ҳолати
ген конверсияси деб аталади.
Сайт –
Do'stlaringiz bilan baham: