Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети география ва геоахборот тизимлари факультети


-модда. Ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни даволаш-профилактика муассасаларига олиб бориш


Download 431.64 Kb.
bet15/16
Sana25.09.2023
Hajmi431.64 Kb.
#1687856
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1 MFX

365-модда. Ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни даволаш-профилактика муассасаларига олиб бориш
Иш берувчи иш жойида касал бўлиб қолган ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган чоралар кўриши шарт.
Иш жойида касал бўлиб қолган ходимларни даволаш-профилактика муассасаларига олиб бориш, зарур ҳолларда, иш берувчининг ҳисобидан амалга оширилади.
Изох :ушбу моддада иш берувчи иш жойида касал бўлиб қолган ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган чоралар ва сарфланадиган маблаглар хакида курсатмаларёзилган.
366-модда. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари мажбурий равишда текширилиши ва ҳисобга олиб борилиши лозим.
Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини ўз вақтида текшириши ҳамда ҳисобга олиши шарт.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади
Изох:ушбу моддада ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари мажбурий равишда текширилиши ва ҳисобга олиб борилиш тартиби хакида ёзилган.


ХУЛОСА
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, янги Меҳнат кодекси ходимлар меҳнат ҳуқуқлари ва еркинликларини таъминлаш билан бирга, иш танлаш, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларида ишлаш, ишсизликдан ҳимояланишда давлат кафолатини таъминлаш имконини беради. Қолаверса, иш берувчиларнинг кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва самарали меҳнат жараёнини ташкил етиш соҳасидаги ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлашга, ижтимоий шерикликни рағбатлантириш ва ривожлантиришга хизмат қилади.
Меҳнат муносабатлари – бу меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини иш берувчи томонидан таъминлашда ходимнинг меҳнат вазифасини ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда ҳақ эвазига шахсан бажариши ҳақидаги, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга асосланган муносабатларидир. 
Президент томонидан 28.10.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-798-сон Қонун имзоланган
янги Меҳнат кодекси ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлаш ҳамда уларни мувофиқлаштириш асосида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солади.
Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча иш ўринларини, ихтисослаштирилган ташкилотларни, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар меҳнат қилиши учун ташкилотларни ташкил этиш, махсус қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурларини ташкил этиш, иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш каби кўшимча кафолатларни таъминлайди.
Янги Меҳнат кодексини ўкиб ўрганиш жараёнида мехнат мухофазаси, мехнат фаолиятининг хукукий кафолатлари хакида зарур бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлдим.





Download 431.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling