Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети география ва геоахборот тизимлари факультети
-модда. Иш жойларига қўйиладиган талаблар
Download 431.64 Kb.
|
1 MFX
361-модда. Иш жойларига қўйиладиган талаблар
Иш жойлари жойлаштириладиган бинолар (иншоотлар) тузилишига кўра уларнинг белгиланган функционал мақсадига ҳамда меҳнат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос бўлиши керак. Ишлаш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар мазкур турдаги асбоб-ускуналар учун белгиланган хавфсизлик нормаларига мос бўлиши, тегишли техник паспортларга (сертификатга), огоҳлантирувчи белгиларга эга бўлиши ва иш жойларида ходимлар хавфсизлигини таъминлаш учун тўсиқлар ёки ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши керак. Ходимларнинг бинодан чиқиши учун авария йўллари ва чиқиш жойлари белгиланган бўлиши, бўш қолиши ҳамда очиқ ҳавога ёхуд хавфсиз ҳудудга олиб чиқиши керак. Хавфли зоналар аниқ белгиланган бўлиши керак. Агар иш жойлари ишнинг хусусияти туфайли ходим учун хавф мавжуд бўлган хавфли зоналарда жойлашган бўлса, бундай жойлар бегона кишиларнинг бу зоналарга киришига тўсиқ бўладиган қурилмалар билан жиҳозланиши керак. Ташкилот ҳудудида пиёдалар ва технологик транспорт воситалари хавфсиз шароитларда ҳаракатланиши керак. Иш вақти давомида иш ўринлари жойлашган хонада ҳарорат, ёруғлик, шунингдек вентиляция санитария нормалари ва қоидаларига мос бўлиши керак. Қуйидагилар меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестациясидан ўтказилади: қонунчиликда белгиланган тартибда ходимларга меҳнат шароитларига кўра имтиёзлар ва компенсациялар назарда тутилган иш ўринлари; ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринлари; имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларида кўрсатилган иш ўринлари; хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги иш ўринлари. Қонунчиликда, шунингдек жамоа келишувларида ва жамоа шартномасида меҳнат шароитларига кўра бошқа иш ўринларини ҳам аттестациядан ўтказиш назарда тутилиши мумкин. Изох :ушбу моддада иш жойларига қўйиладиган талаблар қонунчиликда белгиланган тартибда ходимларга меҳнат шароитлари яратилиши меҳнат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос булиш кераклиги ёзилган. Download 431.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling